Қозоғистоннинг «Айка» фильми Оскарнинг хорижий филмлар шорт-листидан жой олди

Карвонсарой

ҚОЗОҒИСТОН – «Айка» деб номланган қозоқ фильми 2019 йилги Оскар мукофоти учун даъвогарлик қиладиган 9 та хорижий тилдаги фильмлар рўйхатига киритилди, деб хабар берди Озод Европа/Озодлик радиоси сешанба (18 декабрь) куни.

Дастлабки рўйхат душанба (17 декабрь) куни АҚШдаги кинематография санъати ва фанлари академияси томонидан эълон қилинди.

Қозоғистонлик режиссёр Сергей Дворцевойнинг фильми қирғизистонлик ишсиз ёлғиз онанинг Москвадаги ҳаёт учун кураши ҳақида ҳикоя қилади.

Фильмда бош ролни ижро этган қозоғистонлик актриса Самал Эслямова май ойида Канн кинофестивалида «Энг яхши актриса» номинациясида ғолиб деб топилган эди.

Сизга мақола ёқдими?

1
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha