Карвонсарой

Қирғизистонда террорчиликда гумонланган икки шахс қўлга олинди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ГКНБ) халқаро террорчилик ташкилотига аъзоликда гумон қилинган икки кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда 24.kg нашри сешанба (5 февраль) куни хабар тарқатган.

Гумондорлардан бири Қирғизистон фуқароси бўлиб, ижтимоий тармоқларда экстремистик материалларни тарқатиш ва чет элликлар учун сохта қирғиз паспортларини тайёрлаб берганликда айбланмоқда.

Қўлга олинган бошқа шахс эса Марказий Осиё давлатларидан бирининг фуқароси бўлиб, Қирғизистонда сохта ҳужжатлар билан яшириниб юрган. ГКНБ маълумотларига кўра, у террорчиликка алоқадор жиноятларни содир этишда гумон қилинган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500