Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2019-02-11

Душанбеда «низоларга таъсирчан журналистика» мавзусидаги тренинг ташкил этилди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Уруш ва тинчликни ёритиш институтининг (IWPR) Марказий Осиёдаги идораси Душанбеда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонлик журналистлар учун «низоларга таъсирча журналистика» мавзусида тўрт кунлик семинар-тренинг ташкил этди. Бу ҳақда душанба (11 февраль) куни Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги хабар берди.

Тренинг давомида Тожикистон ва Қирғизистондан келган мураббийлар халқаро қонунчиликнинг ҳуқуқий асослари ва тинчликпарвар журналистика тамойиллари ҳақида маърузалар ўқидилар.

Семинар иштирокчилари диний муаммолар, зиддиятлар ва бошқа нозик мавзуларни ёритиш бўйича халқаро стандартларни ўргандилар.

Мураббийлар журналистлар томонидан йўл қўйиладиган хатолар ва стереотиплани кўрсатиб, ОАВ ва интернетда экстремизмга қарши қонунларни бузишдан қандай қилиб сақланиш кераклигини тушунтирдилар.

Семинар якунида барча иштирокчиларга сертификатлар тақдим этилди.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha