http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/03/20/newsbrief-01

Россияда Марказий Осиёлик мигрантларга ҳужум қилишда гумонланган шахслар қўлга олинди

Карвонсарой

ЯКУТСК, Россия – Россиянинг Саха-Якутия минтақаси полицияси зўрлашда айбланган қирғизистонлик эркакнинг ҳибсга олиниши ортидан Марказий Осиёлик мигрантларга ҳужум қилишда гумонланаётган бир гуруҳ шахсларни ҳибсга олган. Бу ҳақда чоршанба (20 март) куни Озод Европа/Озодлик радиоси хабар берган.

Вилоят маркази бўлган Якутск шаҳар полицияси ҳибсга олинганлар сонини очиқламаган. Улар аҳолини миллатлараро низо келтириб чиқармасликка чақирганлар.

Москвадан 4900 км шарқда жойлашган Якутскдаги вазият якшанба (17 март) куни кескинлашган, бунга шанба (16 март) куни маҳаллий аёллардан бирини зўрлашда гумонланган 23 яшар қирғизистонлик эркакнинг қўлга олингани ҳақидаги хабарлар сабаб бўлган.

17 март куни Якутск марказига тўпланган 200 га яқин намойишчилар барча Марказий Осиёлик мигрантларнинг ҳудуддан чиқариб юборилишини талаб қилганлар. Душанба (18 март) куни эса 5 мингга яқин одам мазкур жиноятни қоралаш учун стадионга йиғилган.

18 март куни Қирғизистоннинг юқори лавозимли вакилларидан иборат делегация маҳаллий ва ҳудудий расмийлар билан вазиятни муҳокама қилди.

Сешанба (19 март) куни Якутск шаҳар ҳокими Сардана Авксентьева ноқонуний ишчиларнинг ёлланиши билан боғлиқ ҳолатларни мақсадида минтақадаги барча компаниялар текширувдан ўтказилишини айтди.

Саха-Якутияда 1 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилади. Авксентьевага кўра, улар орасида 30 мингга яқин қирғиз фуқароси бор.

Россия фуқаролари ва Марказий Осиёлик меҳнат мигрантлари ўртасидаги кескинлик Россиянинг бошқа шаҳарларида ҳам кузатилган.

Сизга мақола ёқдими?
3
Йўқ
Фикрлар 2
Сиёсат
Captcha
| 2019-03-21

Марказий Осиё давлатларида русларга ҳужум қилишни бошлашса-чи.

Жавоб бериш
| 2019-03-30

Кейин эса бизнинг ҳуқуқ муҳофаза қилиш ходимларимиз уларни қўлга олган бўлар эди

Жавоб бериш