ЕХҲТ Ўзбекистонда онлайн ОАВ сайтларига кириш имконияти тикланганини олқишлади

Карвонсарой

ВEНА – Чоршанба (15 май) куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Ўзбекистоннинг бир қатор онлайн ОАВ сайтларига кириш имкониятини тиклаганини олқишлади. ЕХҲТ сайтининг хабар беришича, Ўзбекистон ўн йилдан кўпроқ вақт давомида бу сайтларни блоклаб келган.

Ўзбекистон ўтган шанба (11 май) куни мазкур сайтларга кириш имконияти тиклангани ҳақида эълон қилди.

2016 йилда Шавкат Мирзиёев иқтидорга келганидан сўнг, Ўзбекистонда очиқлик даражасининг эҳтиёткорлик билан оширилиши экстремизм чақириқларини камайтиришга қаратилган миллий ислоҳотларнинг бир қисми бўлди.

Ўзбекистон ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бу масалани ўрганиб чиқди ва ЕХҲТ билан конструктив мулоқотга тайёр эканлигини билдирди, деб хабар беради ЕХҲТ.

«Мен Ўзбекистонда ахборот воситалари ва янгиликлар сайтлари, жумладан Америка овози, BBC ва уларнинг ўзбек хизматлари, шу билан бирга, «Чегара билмас мухбирлар», «Human Rights Watch» каби инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг сайтлари блокдан чиқарилганини олқишлайман», деди ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Арлем Дезир.

«Мен тез кунларда Озод Европа/Озодлик (RFE/RL) сайтидан ҳам тақиқ олиб ташланишига умид қиламан», деди у. «Мен Ўзбекистонни очиқ, эркин ва хилма-хил ОАВ яратиш йўлида ислоҳотлар олиб боришга чақираман.»

Сизга мақола ёқдими?

0
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha