Карвонсарой

Қирғизистонда одам савдоси жабрдийдалари учун бошпаналар барпо этиш режалаштирилмоқда

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон одам савдосидан жабрланганлар учун бошпаналар барпо этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда душанба (20 май) куни Давлат миграция хизмати раҳбарининг ўринбосари Самат Токтоболотовга таяниб, 24.kg хабар берган.

«Ислом давлати» (ИД) каби террорчилик ташкилотлари одам савдосидан ўз фаолиятини молиялаштириш ва гуруҳ сафига одам ёллаш воситаси сифатида фойдаланади. Биргина мисол, жангарилар сафига қўшилаётган эркаклар учун жинсий қуллар сифатида фойдаланиш мақсадида ИД Ироқдаги язидий хотин-қизларни ўғирлаган эди.

«Биз Қирғизистонда иккита шелтер (бошпана) очиш имкониятини ўрганмоқдамиз, бири – мамлакат шимолида, иккинчиси – жанубда», деди Токтоболотов. «Уларни молиялаштириш, донорларнинг иштироки масалалари муҳокама қилинмоқда. Улар давлат-хусусий шериклиги асосида ёки давлат буюртмаси билан барпо этилиши мумкин.»

Токтоболотовга кўра, мазкур бошпаналар одам савдоси жабрдийларининг хавфсизлиги, уларга тиббий-психологик кўмак кўрсатиш учун зарур.

Давлат миграция хизматининг маълум қилишича, Қирғизистонда йил бошидан бери одам савдоси билан боғлиқ тўртта жиноий иш қўзғатилган. 2018 йилда эса саккизта шундай ҳолат қайд этилган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500