Карвонсарой

Тожик ҳукумати Суриядан қайтарилган ИД жангариларининг фарзандлари масаласида бош қотирмоқда

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Тожикистон ҳукумати ИД сафига қўшилиш учун Яқин Шарққа борган фуқароларнинг Суриядан қайтарилган фарзандларини қаерга жойлаштириш устида бош қотирмоқда. Бу ҳақда сешанба (2 июль) куни Озод Европа/Озодлик радиосининг (RFE/RL) тожик хизмати хабар қилди.

84 нафар бола 30 апрель куни махсус рейс билан Ироқдан олиб келинганлар орасида бўлган. Уларнинг ота-оналаридан айримлари ўлган, айримлари эса Ироқ қамоқхоналарида сақланмоқда.

Шу ҳафтада Тожикистон ҳукумат комиссияси уларни қариндошларига топшириш ёки меҳрибонлик уйлари ва мактаб-интернетларга жойлаштириш масаласига аниқлик киритади, деб ёзади Озодлик радиоси.

Комиссия болалардан нечтасини ўз оилаларига, нечтасини давлат муассасаларига топширишга қарор қилгани очиқланмаган.

Ҳукумат қайтарилган барча болалар юзасидан икки кун ичида қарор қабул қилади, деди Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазири ўринбосари Шодихон Джамшед.

Фарзандлари сони бештагача етадиган оилаларнинг болаларни боқа олиши имконияти, сафари давомида камида «уч ёки тўрт исми» бўлган болаларнинг руҳий ҳолати ва шахсини аниқлаштириш масаласи ҳукуматни ташвишга солмоқда, деди у.

Ҳукуматнинг расмий маълумотларига кўра, 2014 йилдан бери Тожикистоннинг 1900 га яқин фуқароси Сурия ва Ироққа борганбўлиб, уларнинг тахминан 300 нафари ўша ерда ҳалок бўлган деб ҳисобланади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500