Туркманистон ўз ҳарбийларига киберхавфсизлик бўйича таълим беришни бошлади

Жумагули Аннаев

АШХОБОД – Туркманистон Мудофаа вазирлиги киберхавфсизлик бўйича ҳарбий зобитларни тайёрлашга киришди. Бу ҳақда чоршанба (10 июль) куни «Миллий армия» туркман ҳарбий журналининг ходими хабар берган.

Таълим жараёни Буюк Сафармурод Туркманбоши номидаги ҳарбий институтида олиб борилмоқда.

«Шу мақсадда университетда янги бўлим ташкил этилди», деб айтган исми сир қолишини истаган ходим.

Бўлажак мутахассислар кибержиноятлар ҳамда интернетда радикализм ва экстремизмнинг тарқалишига қарши курашни кучайтириши, шунингдек, мамлакатни компьютерлаштириш бўйича ҳукумат дастурини амалга оширишга кўмаклашиши кўзда тутилмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

0
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha