Қозоғистон МХҚ ноқонуний қурол савдосига чек қўйди

Карвонсарой

НУР-СУЛТОН – Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) ходимлари бир нечта шаҳарда ноқонуний қурол-яроғ савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳларни фош этди, дейилади МХҚнинг пайшанба (25 июль) кунги хабарида. Қўлга олинганлар Олмаота, Чимкент ва Қизилўрда шаҳарларида қурол олди-сотдиси билан шуғулланганлар.

18-19 июль кунлари МХҚ томонидан Олмаота ва Чимкент шаҳарларида амалга оширилган ҳибслар давомида 8 дона «АК-47» автомати ва иккита тўппонча мусодара қилинган, дейилади хабарда.

МХҚнинг қўшимча қилишича, гумондорлар орасида экстремистик ҳаракатлар аъзолари ва криминал доиралар билан алоқадор шахслар ҳам бор.

Сизга мақола ёқдими?

2
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha