http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/09/13/newsbrief-02

Ўзбекистон ва АҚШ мудофаа расмийлари ҳарбий таълим соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилдилар

Карвонсарой

ВАШИНГТОН, КО – Жума (13 сентябрь) куни Ўзбекистон ҳарбий делегацияси АҚШга беш кунлик иш ташрифини якунлади, деб хабар беради Tashkent Times нашри Ўзбекистон мудофаа вазирлигига таяниб.

Делегацияга раҳбарлик қилган Ўзбекистон мудофаа вазири ўринбосари Азизбек Икромов АҚШ миллий мудофаа университети (NDU) президенти, АҚШ вице-адмирали Фриц Рогге билан учрашди.

Томонлар ҳарбий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик ва икки томонлама алоқаларни яхшилаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари университет инфратузилмаси, ҳарбий кадрларни тайёрлаш ёндашувлари ва профессионал ҳарбий таълим курслари учун ўқув дастурларини ишлаб чиқишнинг асосий тамойиллари билан танишдилар.

Сизга мақола ёқдими?
2
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha