http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/09/23/newsbrief-01

Ўзбекистон ва Афғонистон электр етказиб бериш бўйича 10 йиллик битим имзолади

Карвонсарой

ТОШКEНТ – 20 сентябрь куни Ўзбекистон Афғонистон билан электр энергияси етказиб беришга оид узоқ муддатли келишув имзолади, деб хабар беради Tashkent Times душанба (23 сентябрь) куни.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» ва Da Afghanistan Breshna Sherkat компанияси ўртасидаги шартнома 10 йилга мўлжалланган.

Ўзбекистон 2002 йилдан бери бир йиллик шартномалар асосида Афғонистонга доимий равишда электр энергияси етказиб бермоқда.

«10 йиллик шартнома мавсумий эмас, балки йил давомида электр билан таъминлашни кўзда тутади», деди шартномани имзолаш маросимида сўзлаган Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев.

Ўзбекистон расмийлари афғонистонлик ҳамкасбларига ён босиб, «шартларни сезиларли даражада юмшатди», деди у. «Афғонистондаги оғир вазиятни ҳисобга олган ҳолда, жарима тўлашга мажбур бўлмасликлари учун биз етказиб беришни мослашувчан жадвал асосида йўлга қўйишга келишдик.»

Ўзбекистон энергетика вазирлиги вакилига кўра, шартнома Ўзбекистондан Афғонистонга ўтадиган «Сурхон–Пули-Хумри» электр узатиш линияси қурилишини молиялаштириш учун Осиё тараққиёт банки томонидан белгиланган шартлардан бири эди.

150 миллион долларлик электр узатиш линияси лойиҳасини амалга ошириш учун Афғонистон ва Ўзбекистон томонидан мос равишда 105 миллион ва 45 миллион АҚШ доллари ажратилади.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha