2018-04-03

Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси экспорт қилишни бошлади

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Душанба, 2 апрелдан Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни бошлади, деб хабар беради AsiaPlus.tj тожик ҳукуматидаги манбага асосланиб.

Бу 2016 йилда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти бўлганидан бери икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг яхшиланишига оид навбатдаги янгилик бўлди. Ўзбекистон 2009 йилда Марказий Осиё ягона энерготизимидан чиқиб, Тожикистон билан энергетика соҳасидаги ҳамкорликни тўхтатган эди.

Эндиликда Тожикистоннинг «Регар» подстанциясидан Ўзбекистоннинг «Гулча» подстанциясига электр узатиш линияси орқали йилига 1,5 млрд. кВт/соатдан кам бўлмаган ҳажмда электр энергияси етказиб берилиши кутилмоқда.

Икки мамлакат ўртасида эришилган келишувга кўра, ёз мавсумида Ўзбекистон бир кВт электр учун 2 АҚШ центи тўлайди. Қишда бу нарх бир кВт учун 2,5 центга кўтарилади.

Расмий маълумотларга қараганда, Тожикистон 1 май - 30 сентябрь оралиғида 5 млрд. кВт/соатгача электр энергияси экспорт қила олади.

Ўтган йили мамлакат 1,3 млрд. кВт/соат электр энергия экспорт қилиб, 50 млн. доллар ишлаб олганди. Шунингдек, ўтган йили ёзда Тожикистондан Қирғизистонга 600 млн. кВт/соат электр энергияси етказиб берилган.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha