Карвонсарой

ЕХҲТ вакиллари Марказий осиёлик ёшлар билан минтақавий хавфсизликни муҳокама қилдилар

Карвонсарой

ВEНА – Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) бош котиби Томас Гремингер хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиш учун шанба (4 октябрь) куни Вена шаҳрида Марказий Осиё ёшлар тармоғининг (CAYN) беш аъзоси билан учрашди.

Мулоқот чоғида Марказий Осиёдаги хавфсизлик масалалари, ЕХҲТ фаолияти ва унинг хавфсизликка кенг қамровли ёндашуви ҳақида сўз юритилди, дейилади ташкилотнинг сешанба (8 октябрь) кунги хабарида.

ЕХҲТнинг ёшлар ва хавфсизлик масалалари бўйича мувофиқлаштирувчиси Анна-Катарина Дайнингер, шунингдек, ЕХҲТ раисининг ёшлар ва хавфсизлик масалалари бўйича махсус вакили Самуэль Года хавфсизликка оид мураккаб муаммоларини ҳал этишда ёшларнинг ролини ошириш бўйича устувор вазифаларни муҳокама қилдилар.

Ташриф Нур-Султондаги ЕХҲТ дастурлари идораси томонидан ЕХҲТнинг Бишкекдаги офиси ҳамда Низоларнинг олдини олиш марказининг молиявий ва моддий-техник кўмагида ташкил этилди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500