http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2018/01/29/feature-03
| Сиёсат

Марказий Осиёдаги ҳарбий «келишувлар» Кремлнинг хатарли таъсирига ишора қилмоқда

Карвонсарой


Чапдан ўнгга: Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Россия президенти Владимир Путин, Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков, Молдова президенти Игор Додон, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) раҳбарларининг Москва остонасидаги норасмий саммити олдидан суратга тушмоқдалар. (Кремл)

Чапдан ўнгга: Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Россия президенти Владимир Путин, Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков, Молдова президенти Игор Додон, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) раҳбарларининг Москва остонасидаги норасмий саммити олдидан суратга тушмоқдалар. (Кремл)

ОЛМАОТА – Марказий Осиёда минтақавий ўйинчи иштирокида юз берган сўнгги ҳодисалар, айниқса, бир қатор ҳарбий «келишувлар»нинг имзоланиши – қудратли хориж давлатлари минтақада ўзининг хатарли таъсирини ёйишга уринаётганини кўрсатмоқда.

Минтақавий тузилмалар мустақил давлатларнинг суверенитетига дахл қилиш ва қўшниларини қўрқитиш орқали бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашиш билан ном қозонган.

Марказий Осиёда - хусусан, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда - қудратли хориж давлатлари ҳарбий кўмакдан кўпинча таъсир ўтказиш воситаси сифатида фойдаланишган.


Рус аскари Тожикистондаги «аксилтеррор» машқлари давомида. Россиянинг Тожикистонга қуроллар, танклар ва бошқа ҳарбий техникадан иборат ҳарбий кўмаги Кремлнинг «Буюк Россия»ни қайта тиклашга уриниши ўлароқ хавотирга сабаб бўлмоқда. (Россия мудофаа вазирлиги)

Рус аскари Тожикистондаги «аксилтеррор» машқлари давомида. Россиянинг Тожикистонга қуроллар, танклар ва бошқа ҳарбий техникадан иборат ҳарбий кўмаги Кремлнинг «Буюк Россия»ни қайта тиклашга уриниши ўлароқ хавотирга сабаб бўлмоқда. (Россия мудофаа вазирлиги)


Россиянинг Тожикистонга терроризмга қарши кураш баҳонасида тақдим этган «ҳарбий ёрдами» қаторида БТР-80 русумидаги зирҳли транспорт воситалари ҳам бор эди. (Россия мудофаа вазирлиги)

Россиянинг Тожикистонга терроризмга қарши кураш баҳонасида тақдим этган «ҳарбий ёрдами» қаторида БТР-80 русумидаги зирҳли транспорт воситалари ҳам бор эди. (Россия мудофаа вазирлиги)

Масалан, 20 январь куни Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков ҳарбий-техникавий ҳамкорлик битимига имзо чекди. Эҳтимол, Жеенбековнинг ушбу ҳужжатга қўл қўйишдан бошқа чораси қолмаган бўлиши мумкин.

Айрим ҳолларда, худди Қирғизистон билан бўлгани каби, хорижий тузилмалар давлат қарзини рўкач қилиб, давлат етакчиларини ўзлари учун манфаатли битимларни имзолашга мажбурлайди.

Денгизга чиқиш йўлидан йироқ, хавфсизлигига деярли таҳдид бўлмаган Қирғизистондек ночор мамлакат учун бу шартнома қимматга тушади ва иқтисодий ёки ҳарбий нуқтаи назардан унчалик аҳамиятли эмас.

Марказий Осиёдаги россиялик ҳарбийлар

Бу орада, таҳлилчиларРоссиянинг Тожикистонга «ҳарбий ёрдами»ниМоскванинг 2005 йилдан бери илк бор ўз ҳарбийларини тожик-афғон чегарасига қайтаришга уриниши сифатида баҳоламоқдалар – бу ҳаракат Марказий Осиё суверенитетига путур етказиши мумкин.

Россия мудофаа вазирлигига кўра, Тожикистонга тақдим этилган ёрдам «ўқотар қуроллар, артиллерия ва зирҳли техника, вертолётлар, алоқа воситалари, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ускуналари, логистика ва тиббий-кузатув жиҳозларини» ўз ичига олган.

Россиянинг хориждаги энг катта ҳарбий базаси ҳисобланувчи 201-ҳарбий база Тожикистонда иккита алоҳида манзилда, Душанбе ва Хатлон вилоятининг Қўрғонтепа шаҳрида жойлашган бўлиб, у ерда тахминан 6000-7000 та аскар бор.

2012 йилда Россия ва Тожикистон ўртасида имзоланган битимга кўра, 201-база Тожикистонда камида 2042 йилгача қолади.

Бундан ташқари, Қозоғистоннинг Бойқўнғир космодроми ва Қирғизистоннинг Қант ҳарбий ҳаво базасида ҳам Россия қўшинлари мавжуд. Совет иттифоқи парчаланганидан сўнг чорак асрдан кўпроқ вақт ўтган бўлса-да, уларнинг бу ерни тарк этиш нияти йўққа ўхшайди.

«Бу ердаги ҳарбий базаларисиз руслар Афғонистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Эрон устидан ўз таъсирини йўқотади», дейди айни дамда АҚШда истиқомат қилувчи тожик армиясининг собиқ қўмондони Парвиз Расулов Карвонсарой нашрига.

«Россия бу ердан кетадиган бўлса, у Марказий Осиёни бутунлай йўқотади, худди Польша, Чехия ва Шарқий Европадаги бошқа давлатларини қўлдан бергани каби.»

Бу – Марказий Осиё етакчилари турли сабабларга кўра Россия билан алоқаларни нега уза олмагани ёки узишни истамаганини кўрсатувчи мисоллардан бир нечтаси.

Марказий Осиёни кузатиб бориш

Бир неча қудратли хорижий давлатлар минтақани яқиндан кузатади, бироқ Россия Марказий Осиё мамлакатларини геосиёсий жиҳатдан назоратда ушлаш учун уларнинг ташқи сиёсати, савдо алоқалари ва ҳарбий стратегиясига алоҳида диққат қаратган.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбаев Америка Қўшма Штатларига қилган сафариданбир неча кун ўтиб, 22 январь куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотда бўлди, деб хабар берди Казинформ.

Суҳбат чоғида давлатларнинг ўзаро ҳамкорлик истиқболлари, жумладан, «Евро-Осиё иқтисодий интеграцияси» деб номланувчи Россия раҳбарлигидаги иқтисодий блокда қатнашиш каби мавзулар муҳокама қилинди.

«Марказий Осиё мамлакатлари доим Россия таъсири остида деб ҳисобланган», дейди Норвегияда истиқомат қилувчи, асли қозоғистонлик Дониёр Куссаинов Карвонсарой нашрига. «Путин Россия Федерацияси ва Марказий Осиё ўртасидагисиёсий ва иқтисодий алоқалар орқали ўз таъсирини сақлаб келмоқда

Марказий Осиёда кенг тарқалган Россия оммавий ахборот воситалари «минтақада Россиянинг енгил ҳукмронлигини қўллаб-қувватлашда муҳим роль ўйнайди», деб қўшимча қилди у.

Путиннинг рейтингни ошириш йўлидаги саъй-ҳаракатлари

Кузатувчиларнинг таъкидлашича, Кремлнинг Марказий Осиё ва бошқа чет давлатларидаги тажовузкор хатти-ҳаракатлари ички эҳтиёжлардан келиб чиқади.

АҚШ Сенатининг 10 январь куни эълон қилинган ҳисоботига кўра, Путин бунга хорижий майдондаги тажовузкор ҳаракатлари орқали ўз рейтингини ошириш йўли билан эришмоқчи кўринади».

Кремль «Россия жамоатчилигини хориждаги урушларни қўллаб-қувватлашга ундаш, мамлакат ичида эса уни режимнинг коррупция ва жиноятларидан чалғитишга қаратилган, тарғибот ва босимдан иборат мураккаб усулдан фойдаланмоқда», дейилади ҳисоботда.

Бундай хатти-ҳаракатлар ҳарбий ёрдам кўрсатиш, хусусан, 2015 йилдан буён Сурия ҳукуматини қўллаб-қувватлашни ҳам ўз ичига олган бўлиб, Кремлнинг ички сиёсий мақсадларга эришиш учун шу каби кичик урушларни олиб боришнинг қарийб 20 йиллик усулини қўллаётганини кўрсатади.

200 саҳифадан иборат ҳисобот Путиннинг 18 йил давом этган ҳукмронлик даври, Кремлнинг хорижий давлатларга қарши «ҳалокатли таъсирга эга операциялари», Путин қай тарзда кучларни бирлаштиргани, ўзи ва атрофидаги тарафдорларни бойитгани ҳамда дунё бўйлаб сайловларга аралашгани ёритилган.

(Ушбу мақолани тайёрлашга Олмаотадан Арман Калиев ўз ҳиссасини қўшган)

Сизга мақола ёқдими?
195
Йўқ
Фикрлар 13
Сиёсат
Captcha
| 2018-09-26

Ажойиб мақола! Муаллифга ва мақолага қўшган хиссаси учун Арман Калиевга раҳмат. Путин ва унинг тўдасидан ҳеч ким қўрқмайди. АҚШ ва бошқа НАТО давлатлари билан яқинроқ муносабатга кириш, уларнинг ёрдам ва қўллаб-қувватловини сўраш керак. Душманимиз Россия, Хитой эмас. Бу омилар агар биздан узоқлашсангиз Хитой сизни босиб олади, дейишади. Миқ этмай ўтиришлари учун кацаплар уларни қўрқитиб қўйишган. Агар хитойлар руслардан ёмон бўлса, нима учун 1920-1930-йилларда коллективлаштириш, очарчилик ва репрессия вақтида миллионлаб қозоқлар Хитойга кўчиб кетишган? Ҳозирги вақтда Хитойда 1,3 миллион қозоқ яшайди. Украина қилгани каби рашистлардан узоқлашишимиз керак.

АҚШ дунёдаги энг қудратли мамлакат. АҚШ қаерга бормасин, фаровонлик олиб келади (Германия, Жанубий Корея, Сингапур, Малайзия, Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Ўмон, Баҳрайн, Қувайт, Туркия, Исроил, Япония, Франция, Панама, Экватор, Чили, Перу, Канада, Тунис, Жазоир, Марокаш ва ҳоказо). «Россия» деб аталмиш давлат кириб борган жойда эса фақат уруш, вайронгарчилик, очарчилик, қашшоқлик ва ўлим (собиқ Совет давлатлари, Варшава келишуви давлатлари, Шимолий Корея, Куба, Никарагуа, Ангола ва Жанубий Судан).

Жавоб бериш
Георгий | 2018-05-13

Биз НАТОга қўшилишимиз керак, шундагина тинчроқ бўламиз...

Жавоб бериш
МО фуқароси | 2018-03-28

"В.В. Путин эса бизнинг оғамиз ва иттифоқдошимиз."
Сенинг оғанг биз ўзбекларнинг оғаммиз эмас!!! Марказий Осиё Русский мир га кирмайди. Биз мустақил суверен давлатмиз. Америкапараст ҳам, Хитойпараст ҳам, россияпараст ҳам эмасмиз!
Россия ҳеч қачон ерга тўймайдиган давлат... Битта Қиримни деб ўз славян бродар қўшниси бн муносабатини бузган давлатдан нимани кутиш мумкин. Россия доим СНГ давлатларига вассал кўзи билан қараган ва бу яқин ўртада ўзгармайдиган қараш.
Биз учун СССР - шунчаки тарихимиздаги қора саҳифа, маданий-маънавий танаффус, катта йўқотиш даври...
Янги даврда яшяяпмиз ким билан яқин алоқад бўлишни ўзимиз биламиз.
Биз ҳеч қачон ЕВРАЗЕС ОДКБ ларга қўшилиб Россияни тешасини чопмаймиз, у шотири бўлмаймиз... Биз тарихи ҳам келажаги ҳам буюк давлатмиз.
МАрказий Осиё қанчалик Россия бўлиб ташлаб бошқаришга ҳаракат қилмасин бари- бир ягона иттифоққа айланади... Оз қолиди.

Жавоб бериш
алй | 2018-05-27

Ҳақ гап. Раҳмат сизга, биродар.

Жавоб бериш
| 2018-10-07

Ҳаммаси тўғри

Жавоб бериш
Артем | 2018-03-09

Мақола муаллифи нотўғри кўрсатилган. Арман Калиев мақолага ҳисса қўшди. Илтимос, мақоланинг аниқ муаллифини ўқувчиларга кўрсатиб қўйсангиз. Ахир, сиз ўзингизни жиддий манба деб даъво қиласиз-ку.

Жавоб бериш
Гомер | 2018-02-06

Россия истилоси (ўзинг айтганингдек) яхшироқ бўлади деган гапни қайдан олдинг? Доим ўзини бошқалардан юқори қўювчи ашаддий пиёниста ва безорилар. Совет ҳокимияти сенга бир мисол - Шимолий Корея, Шарқий Германия, ва албатта МДҲ мамлакатлари.

Жавоб бериш
Эркинбек | 2018-01-31

Сиз ҳаммасини нотўғри талқин қиляпсиз. Сиз америкапараст маразларни етиштирмоқдасиз! Хўш, НАТО блоки қандай фаолият юритади? Шарққа бир қарич ҳам силжимасликка ваъда берган битимларига қарамай, Россия чегарасига ўрнашиб олишди! Сиз ёлланма ОАВсиз!!! МАҚОЛАНГИЗНИ ЎҚИШДАН ФОЙДА ЙЎҚ!!!

Жавоб бериш
Ташкент | 2018-02-14

Қўшиламан

Жавоб бериш
Андрей | 2018-01-31

Америкаликлар бизни босиб олишини истайсизми? Бизга уларнинг ҳеч қандай ёрдами керак эмас. Улар Сурия, Ливия, Ироқда нималар қилганликларини кўриб бўлдик. Америкача сиёсат услубининг қандайлиги аллақачон маълум бўлган. Биз эса буюк СССР давлати таркибидаги республикалар эдик ва ёмон яшамасдик. В.В. Путин эса бизнинг оғамиз ва иттифоқдошимиз. Ҳеч қачон Америка тизгини остида бўлмаймиз!

Жавоб бериш
Гомер | 2018-02-06

«Уларни» эмас, «уларнинг» ёрдами.

Жавоб бериш
петр | 2018-02-16

Биз суверен давлатмиз

Жавоб бериш
Daka | 2018-04-11

Эй Худо! Танқид учун узр, Андрей, лекин аввал ёзишни ўрганиб олганингиз маъқул.

Жавоб бериш