| Оммавий ахборот воситалари

Афғонистоннинг собиқ расмийси Спутникнинг «сохта янгиликлари» нишонига айланди

Сулаймон


Афғонистон разведкасининг собиқ раҳбари Амруллоҳ Солиҳ 2009 йил 16 ноябр куни Кобулдаги матбуот анжуманида нутқ сўзламоқда. (Shah Marai/AFP)

Афғонистон разведкасининг собиқ раҳбари Амруллоҳ Солиҳ 2009 йил 16 ноябр куни Кобулдаги матбуот анжуманида нутқ сўзламоқда. (Shah Marai/AFP)

КОБУЛ – Россиянинг янгиликлар веб-сайти бўлган Спутник «сохта хабарлар, уйдирма ва ташвиқот материалларини» тарқатмоқда, деди Афғонистон Миллий хавфсизлик бошқармаси (NDS) собиқ раҳбари Амруллоҳ Солиҳ.

Солиҳ 25 март куни «Спутник» нашри томонидан «Афғонистон Миллий хавфсизлик бошқармаси собиқ раҳбарининг бошпана сўраши» сарлавҳаси остида чоп этилган мақола сабабли диққат марказида тушиб қолди.

«Австралиядан келган маълумотларга кўра, Афғонистон Миллий хавфсизлик бошқармаси собиқ раҳбари Амруллоҳ Солиҳ Австралияга ташрифи чоғида сиёсий бошпана сўраган», деб ёзади Спутник нашри. «Аммо, Австралия сиёсий сабабларга кўра, Солиҳнинг сўровини рад этган.»


Россиянинг «Спутник» нашри ташвиқот платформасидир, дейди интернет фойдаланувчилари ва таҳлилчилар. (Спутник/Алексей Филиппов)

Россиянинг «Спутник» нашри ташвиқот платформасидир, дейди интернет фойдаланувчилари ва таҳлилчилар. (Спутник/Алексей Филиппов)


«Спутник» Россия ҳукумати тўлиқ эгалик қиладиган ва бошқарадиган «Россия Сегодня» ахборот агентлигининг маҳсулидир. (File)

«Спутник» Россия ҳукумати тўлиқ эгалик қиладиган ва бошқарадиган «Россия Сегодня» ахборот агентлигининг маҳсулидир. (File)

Солиҳ Facebook орқали Salaam Times нашрига шундай деди: «Мен ҳаётим давомида ҳеч қайси давлатдан бошпана сўрамаганман.»

Спутник мақоласи сайтда чоп этилгандан бир неча соат ўтиб, Солиҳ ўзининг Twitter саҳифасида унга фикр билдирган.

«Ахлоқий инқироз даврида яшаяпмиз. @SputnikInt аккаунтининг форс хизмати ёритаётган хабарларнинг кўпчилиги сохта, уйдирма, ташвиқот ва сафсатадан иборат,» деб ёзган у Twitterда. «Уларнинг Афғонистонда идораси йўқ, улар ҳар нарса ҳақида гапиришдан тўхтамайдилар. Ахборот агентлигими бу, ёки гап пойлайдиганларми? Мен ҳақимда ёзган охирги мақолалари буткул уйдирма.»

«Спутник» Россия ҳукумати тўлиқ эгалик қиладиган ва бошқарадиган «Россия Сегодня» ахборот агентлигининг маҳсулидир.

Журналистик тамойилларга зидлик

Спутник нашрининг ёлғон ва миш-миш тарқатиш бўйича кенг қамровли кампанияси ҳақида оммавий ахборот воситалари ва сиёсий таҳлилчилар айтган гапларни Солиҳ бошидан кечирган воқеа тасдиқлайди.

Янгиликлар «холислик ва бетарафликни талаб қилади», дейди Кобулдаги Фанус университетининг журнализм профессори Фаез Азимий. «Журналист мақолада тилга олинган шахс ёки шахсларнинг жавобини олиши керак.»

«Агар Спутник хабар учун Амруллоҳ Солиҳ билан алоқага чиқмаса, у ҳолда ушбу мақола журналистика тамойилларига зид ва ностандарт ҳисобланади», деди у Salaam Times нашрига.

«Нашр Солиҳга босим ўтказишга ва у ҳақида жамоатчиликнинг фикрини ўзгартиришга уринган кўринади», деди у.

«Ностандарт янгиликлар ёки мақолаларни чоп этиш жамоатчилик фикрига салбий таъсир қилади», деди у. «Ҳужжатсиз, асоссиз янгиликлар ахборот агентлигига бўлган ишончни йўққа чиқаради.»

Бундай нотўғри хабарлар «жамоатчилик онги билан ўйин ва жамоатчилик фикрини чалғитиш ҳисобланади», деди у.

«Спутникнинг журналистик тамойилларга эътиборсизлик билан одамлар ҳақида бўҳтон тарқатиши ва уларни мўлжалга олиши асосида сиёсий мақсадлар ётган бўлиши мумкин», деб қўшимча қилди Азимий.

Афғонистонликлар Спутник ёлғонларини пайқай оладилар

«Афғонистонда Спутник веб-сайтининг обуначилари камчиликни ташкил қилади, шу сабабли у ёлғон янгиликлар ва ташвиқот, миш-миш тарқатиш ва машҳур одамлар ҳаётини сохта ёритиш орқали обуначилар сонини оширишга уринмоқда», деди кобуллик журналист ва ОАВ фаоли Ҳарес Жамалзада.

Спутник нашри «Афғонистонда расмий идорага эга бўлмаса керак», деди у Salaam Times нашрига. «Агар идораси бўлса, сохта янгилик тарқатганлиги сабаб ҳукумат мавжуд қонун ва қоидаларга асосан унга нисбатан тергов ўтказиши зарур.»

«Спутникнинг ёлғон хабарлар тарқатиши якунда унга қарши ҳаракат пайдо бўлишига сабаб бўлади», деди Жамалзада. Веб-сайтнинг миш-миш тарқатиши «унинг ўз обрўси ва мақомига путур етказади ва унга нисбатан ишонч йўқолишига сабаб бўлади», деб қўшимча қилди у.

Бир қатор афғонистонликлар Спутникнинг ёлғонини пайқай оладиган бўлиб қолишган.

«Спутник журналистика учун исноддир. У Афғонистоннинг амалдаги ҳукуматини кучсизлантиришни мақсад қилган рус ташвиқот платформасидир», деб ёзган Фаҳим Машал Солиҳнинг Twitterдаги хабарига жавобан.

«@SputnikInt расмий ахборот агентлигидан кўра, ташвиқот вирусига ўхшайди», деб ёзади яна бир Twitter фойдаланувчиси Ҳаким Акбарзода.

«Дўстлар, бу ёлғон, бунга ишонманг. Бу нашр доим ёлғон ва тортишувга сабаб бўладиган нарсаларни чоп этади», деб ёзади Саманган вилоятида яшовчи Аҳмад Халид Раҳмат Спутникнинг Солиҳ ҳақидаги хабарига жавобан.

«Ташвиқот фронти»

«Ташвиқот фронти Афғонистондаги руслар томонидан яратилган», деди кобуллик сиёсий таҳлилчи Раҳматуллоҳ Бежанпур. Шу билан бирга, Россия Афғонистонда разведка учун катта маблағ сарфлашини қўшимча қилди.

«Руслар баъзи нуфузли шахслар ҳақида уларнинг обрўсини тўкиш мақсадида ёлғон хабар тарқатганлар», деди у Salaam Times нашрига.

«Афғонистонда АҚШ ҳарбийлари жойлашган ўтган 17 йил давомида тероризмга қаши курашишда Қўшма Штатларга ёрдам берган таниқли шахслар руслар томонидан аниқланиб, обрўсизлантирилмоқда», деди у. «Бу одамларнинг меҳнати учун қасос билан ҳақ тўланмоқда. Амруллоҳ Солиҳ Австралиядан бошпана сўрагани ҳақида чоп этилган мақола ҳам бунга бир мисол.»

«Спутник нашри журналистиканинг барча тамойилларига зид ҳолда нотўғри хабарларни чоп этмоқда ва этник зиддият келтириб чиқармоқда», деб ёзган Спутникнинг афғон расмийлари ҳақидаги фитнали мақолага фикр билдирган, ўзини Саиф Саиф деб атаган яна бир фойдаланувчи. «Бу мақолалар ўтмиш учун қасос олиш мақсадида Америка Қўшма Штатларини Афғонистонда тиз чўктириш мақсад қилган Совет Иттифоқи сиёсатига мос эканлиги кўринмоқда.»

«Ерларини босиб олишгани учун афғонлар русларни ҳеч қачон кечирмайди», деб ёзган Саиф. «Бугунги кунда Афғонистондаги барча бахтсизликлар Россиянинг босқинлари сабабли.»

Балх вилоятининг Мозори Шариф шаҳридан бўлган Ориф Каримий ҳам бу фикрни тасдиқлайди.

«Ҳа, афсуски Спутник нашрида яқинда жаҳон уруши бошланиши, дунё йўқ бўлиб кетиши ва шунга ўхшаш фитнали хабарлар жуда кўп», деб ёзади у.

Сизга мақола ёқдими?

6
7
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha