Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-07-02 | Аёллар ҳуқуқлари

Марказий Осиёда аёлларга нисбатан зўравонликлар фаолларни хавотирга солмоқда


Май ойида Олмаота марказида ўтирган ёш аёллар. Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, Қозоғистонда ҳар йили оиладаги зўравонликлар оқибатида 400 га яқин аёл нобуд бўлади. (Владимир Третяков)

Май ойида Олмаота марказида ўтирган ёш аёллар. Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, Қозоғистонда ҳар йили оиладаги зўравонликлар оқибатида 400 га яқин аёл нобуд бўлади. (Владимир Третяков)

Ксения Бондал

ОЛМАОТА – Инсон ҳуқуқлари ва фуқаролик жамияти фаоллари Марказий Осиёда хотин-қизлар ҳуқуқларининг бузилиши борасида ўз хавотирларини билдирмоқдалар, бу эскича одатлар ва самарасиз қонунлар билан боғлиқ.

Оиладаги зўравонлик, мажбурий ва келишилган никоҳлар, келин ўғирлаш каби муаммолар шулар жумласидандир.

Қозоқча стереотиплар қурбонлари

Қозоғистонда оиладаги зўравонликлар туфайли ҳар йили тахминан 400 нафар аёл ҳаётдан кўз юмади, деди Қозоғистоннинг «Сорос» жамғармасининг инсон ҳуқуқлари дастури координатори Аижан Ошакбаева Карвонсарой нашрига.


Олмаота марказида ўз фарзандлари билан ўйнаётган оналар, 27 июнь куни олинган сурат. Қозоғистон-Сорос жамғармаси маълумотларига кўра, 2017 йилда мамлакатда аёлларга нисбатан 91631 та жиноят содир этилган. (Ксения Бондал)

Олмаота марказида ўз фарзандлари билан ўйнаётган оналар, 27 июнь куни олинган сурат. Қозоғистон-Сорос жамғармаси маълумотларига кўра, 2017 йилда мамлакатда аёлларга нисбатан 91631 та жиноят содир этилган. (Ксения Бондал)


9 июнь куни Бишкекдаги митингда иштирок этган ўқувчи қизлар Бурулай Турдаали қизи суратларини кўтариб олишган. 27 май куни талаба қизнинг уни ўғирлаган шахс томонидан ўлдирилиши Қирғизистонда келин ўғирлаш муаммоси нақадар жиддий эканлигини кўрсатди. (Аскер Султанов)

9 июнь куни Бишкекдаги митингда иштирок этган ўқувчи қизлар Бурулай Турдаали қизи суратларини кўтариб олишган. 27 май куни талаба қизнинг уни ўғирлаган шахс томонидан ўлдирилиши Қирғизистонда келин ўғирлаш муаммоси нақадар жиддий эканлигини кўрсатди. (Аскер Султанов)

2017 йилда Қозоғистонда аёлларга қарши содир этилган жиноятлар 91631 тани ташкил этган, деди у.

«Аёлларга нисбатан уйдаги зўравонлик бир қатор сабабларга кўра давом этмоқда», деди Олмаотадаги «Аёлларнинг ижодий ташаббус кенгаши» раиси ва Қозоғистоннинг аёллар, оила ва демографик сиёсат бўйича миллий комиссияси аъзоси Асия Хайруллина.

«Энг аввало, эр хотинини итоатсизлиги сабаб уришга мажбур бўлади, деган стереотип бугунги кунгача сақланиб қолган», дейди у Карвонсаройга.

«Иккинчидан, аёллар золим эрлар устидан шикоят қилишмайди, чунки оила улар учун адолатдан қадрлироқ», деди у. «Учинчидан, ҳуқуқ-тартибот идоралари (оиладаги зўравонликка оид) бундай шикоятларга бепарво қарайдилар».

Қозоғистон ва Қирғизистондаги «келин ўғирлаш» муаммоси

Аёлларга нисбатан ҳуқуқбузарлик ҳолатлари, асосан, келин ўғирлаш ва мажбурий турмуш қуриш билан боғлиқ, дейди Хайрулина.

Одам ўғирлашнинг ҳар қандай кўриниши Қозоғистон қонунчилигида тақиқланган бўлса-да, аёлларни никоҳга мажбурлаш мақсадида ўғирлаш ҳоллари бутун мамлакат бўйлаб жиддий муаммо бўлиб қолмоқда.

Қозоғистонда уйланиш мақсадида одам ўғирлаш бўйича расмий статистика мавжуд эмас, сабаби мамлакат қонунчилигида бундай ҳолатлар алоҳида кўриб чиқилмайди, деди у. Аёлларнинг жамоатчилик танқидига дучор бўлишдан қўрқиб, ҳуқуқ-тартибот идораларига кўрсатма беришдан бош тортиши эса қонунбузарларни таъқиб қилишни янада қийинлаштиради.

Қирғизистонда келин ўғирлаш қонунан тақиқланган бўлса-да, бундай ҳолатлар тез-тез содир бўлиб туради.

Чуй вилоятида 20 ёшли талаба Бурулай Турдаали қизининг ўғирланиши билан боғлиқ воқеа унинг ўлими билан якун топгач, Бишкекда аёлларга нисбатан зўравонликка қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Статистик маълумотлар

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йилдаги тадқиқотига кўра, Қирғизистонда турмуш қуриш билан боғлиқ ҳар 5 ҳолатдан бири келин ўғирланиши билан юз берган, дейди Қирғизистондаги БМТ Тараққиёт дастурининг гендер масалалари бўйича мувофиқлаштирувчиси, бишкеклик Умутай Давлетова.

Турмушга мажбурлаш мақсадида одам ўғирлаганлик учун беш йилдан етти йилгача қамоқ жазоси белгиланган, дейди у. Аммо кўп ҳолларда аёллар сукут сақлаши сабаб, бундай жиноятлар жазосиз қолади.

«Ўтган уч йил ичида 80 та аёл ҳуқуқ ҳимоячиларига турмуш қуришга мажбурланаётгани ҳақида шикоят қилишган», деди Давлетова Карвонсарой нашрига.

«Амалда бу суд ишларининг 70 таси аризаларни ўрганиш босқичидаёқ тўхтайди. Судгача етиб борган ишларнинг учдан бири томоларнинг ўзаро келишуви сабабли бекор қилинади», деди у.

Давлетовага кўра, қирғизистонлик аёлларнинг 14 фоизи эрларидан руҳий ва 15-49 ёшлар орасидаги аёлларнинг ҳар тўрттасидан бири жисмоний зўравонликка учрашини айтган.

Унинг сўзларига кўра, ҳукумат мамлакат бўйлаб аёллар аҳволини билиш учун янги тиббий-демографик тадқиқот ўтказиш устида ишламоқда.

Тожикистонда келишилган никоҳлар муаммоси

Тожикистонда келин ўғирланиши нисбатан кам бўлса-да, қизларни зўрлаб турмушга беришади.

Тожикистонда ҳали-ҳамон келишилган тўйлар ўтказиб турилади, деди Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг «Тожикистонда тадбиркор аёллар» ижтимоий дастур раҳбари Феруза Носирова.

«Қишлоқларда мазкур одат бугунги кунгача сақланиб қолган», деди у Карвонсарой нашрига. «Иккита оила ёшларни уйлантиришга келишиб олишади, ҳеч ким қизнинг фикри билан қизиқмайди.»

Тожикистонда оиладаги зўравонлик «биринчи рақамли муаммо», деди Шарқ аёллари нодавлат ташкилоти раҳбари, панжакентлик Фотима Шарипова Карвонсарой нашрига.

У Тожикистондаги «Нота Бене» номли инсон ҳуқуқлари бўйича таҳлил маркази ўтказган сўнгги тадқиқот натижаларини тасдиқлади.

2013 йилда «Оиладаги зўравонликнинг олдини олиш» тўғрисидаги қонун қабул қилинган, аммо 50 фоиз тожикистонлик аёллар ўз уйларида доимий равишда жисмоний ва руҳий зўравонликдан азият чекиб келмоқда, деб хабар берган эди таҳлил маркази ўтган йил декабрь ойида.

Ўзбекистонда оиладаги зўравонлик

Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари бузилишининг энг кўп тарқалган тури оиладаги зўравонлик ҳисобланади, дейди «Истиқболли авлод» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш нодавлат ташкилоти раҳбари Назифа Камалова.

«Мустақил кузатувларга кўра, Ўзбекистонда аёлларга нисбатан энг кўп қўлланиладиган зўравонлик тури бу – оиладаги зўравонлик», деган эди Камалова 28 март куни anhor.uz нашрига.

«Оиладаги зўравонликни аниқлаш айниқса қийин, чунки у инсон ҳуқуқлари муаммоси сифатида тан олиниши қийин бўлган яширин ҳолатларни ўз ичига олади», деди у. «Сабаб эса анъанавий миллий муҳитда эскирган қарашлар ва тушунчаларнинг мавжудлиги.»

Ўзбекистонда келинлар ўгирланмайди, «аммо мамлакатимизда аёллар ҳуқуқларининг чекланиши билан боғлиқ муаммолар бор», деди икки фарзанднинг онаси, тошкентлик Нигора Орифжонова Карвонсарой нашрига.

«Келин қайнона, эри ва унинг қариндошлари томонидан эксплуатация қилинади. Бу анъана ҳисобланади», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 4

Фикрлар 0

Captcha