Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-08-10 | Иқтисодиёт

Қозоқ тадбиркорлари Афғонистонлик ҳамкорлар билан битим имзолаш ниятида


Афғонистон савдо-саноат вазири Ҳумоюн Расав журналистларнинг саволларига жавоб бермоқда, 3 август, Остона. (Айдар Ашимов)

Афғонистон савдо-саноат вазири Ҳумоюн Расав журналистларнинг саволларига жавоб бермоқда, 3 август, Остона. (Айдар Ашимов)

Айдар Ашимов

ОСТОНА – Қозоғистон ва Афғонистон ўзаро савдони кучайтиришга интилмоқда.

3 август куни Қозоғистон пойтахтида Қозоғистон-Афғонистон анжумани бўлиб ўтди, унда икки давлатдан ҳукумат расмийлари ва бизнес етакчилар иштирок этдилар. Ушбу табдирда Карвонсарой вакили ҳам қатнашган.

Иштирокчилар орасида «Афғонистон савдо-саноат вазири Ҳумоюн Расав раҳбарлигидаги йирик делегация» ҳам бор эди, деб хабар берди Қозоғистон бош вазири Бакитжан Сагинтаевнинг матбуот хизмати. «Тадбирда 40 дан ортиқ афғон ва қозоқ бизнес етакчилари иштирок этди.»


Қозоғистон-Афғонистон анжумани иштирокчилари, 3 август, Остона. (Айдар Ашимов)

Қозоғистон-Афғонистон анжумани иштирокчилари, 3 август, Остона. (Айдар Ашимов)


Қозоғистон-Афғонистон анжумани иштирокчилари, 3 август, Остона. (Айдар Ашимов)

Қозоғистон-Афғонистон анжумани иштирокчилари, 3 август, Остона. (Айдар Ашимов)

Қозоғистон инвестиция ва тараққиёт вазирлиги уларнинг 20 дан ортиғи афғонистонликлар бўлгани ҳақида хабар берди.

Ҳамкорлик истиқболлари

Тадбирда Афғонистон билан битим тузиш мақсадида бўлган Қозоғистон ташқи савдо палатаси (ВПК), Қозоғистон темир йўллари, «Қозоқ-Экспорт», «Қозоқ-Инвест», «Қозоқгеология» ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

Марказий Осиё Афғонистон ташқи сиёсатида муҳим ўринни эгаллайди, Қозоғистон эса минтақада ҳал қилувчи ролга эга, деди Расав иштирокчилар олдида сўзлаган нутқида.

«Биз бозорингизга мева, сабзавот, доривор ўсимликлар, зираворлар, қимматбаҳо тошлар ва мармар етказиб беришни истаймиз», деди у анжумандан сўнг.

Икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳали ўзлаштирилмаган улкан салоҳияти мавжуд, деди Қозоғистон инвестиция ва тараққиёт вазири ўринбосари Аристан Кабикенов Карвонсарой нашрига.

Юк ташиш ана шундай истиқболли ҳамкорлик йўналишлардан бири, деди у. Қозоғистон «Афғонистон ва Ўзбекистон ҳамда Афғонистон ва Туркманистон билан уч томонлама шартнома» тузишни режалаштирмоқда, деб қўшимча қилди у.

Қишлоқ хўжалиги, транспорт ва минерал ресурсларни қазиб олиш Қозоғистон-Афғонистон ҳамкорлигининг илк йўналишларидан бўлади, деб башорат қилди у.

Савдони ривожлантириш

«Бу йил биз Афғонистонга Қозоғистонда ишлаб чиқарилган трансформаторларни етказиб берамиз», деди Кентау трансформатор заводи раҳбари Хайрулла Кожабаев Карвонсарой нашрига. «Афғонистон электр тармоқларини замонавийлаштирмоқда, у бизнинг трансформаторларимиздан фойдаланади.»

Аслида, Қозоғистон бизнес делегациясининг июль ойида Кобулга амалга оширган ташрифи чоғида имзоланган илк шартнома Афғонистонга трансформаторлар етказиб беришга оид бўлган, деб хабар берди Kapital.kz ВПК маълумотига асосланиб.

Ўшанда қозоқ делегацияси озиқ-овқат, энергетика, қурилиш-монтаж, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш соҳасидаги компаниялар вакилларини ҳам ўз ичига олган эди.

Афғонистонда экспорт имконияти катта, деди 54 яшар остоналик иқтисодчи ва тадбиркор Толеген Аҳметов Карвонсарой нашрига. «Ўтган йили Қозоғистон Афғонистонга 500 миллион АҚШ долларига тенг товар етказиб берди ва Афғонистондан 80 миллион АҚШ долларига тенг маҳсулот импорт қилди.»

«2018 йилнинг биринчи ярмида, 2017 йилнинг худди шу даври билан таққослаганда, мамлакатларимиз ўртасидаги савдо ҳажми 20 фоизга ошган», деб қўшимча қилди у.

2018 йилнинг январь-апрель ойларида Қозоғистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо айланмаси 180,2 миллион АҚШ долларига етди, деб хабар берди Қозоғистон инвестиция ва тараққиёт вазирлиги.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 1

Фикрлар 0

Captcha