Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-10-29 | Дипломатия

Россиянинг қоидабузарликлари кўп йиллардан бери мавжуд ядровий қуролларга оид келишувга таҳдид солмоқда


Россия ҳарбийлари март ойида Астрахан вилоятида «Искандер» ракета тизимини қўллаган ҳолда машғулот ўтказмоқдалар. INF шартномасига зид равишда қўлланилган 9М729 ракетаси Искандерга ўхшаш тизимдан учирилгани гумон қилинади. (Россия Мудофаа вазирлиги)

Россия ҳарбийлари март ойида Астрахан вилоятида «Искандер» ракета тизимини қўллаган ҳолда машғулот ўтказмоқдалар. INF шартномасига зид равишда қўлланилган 9М729 ракетаси Искандерга ўхшаш тизимдан учирилгани гумон қилинади. (Россия Мудофаа вазирлиги)

Карвонсарой

Ўрта ва кичик масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш бўйича битимнинг Россия тарафидан бир неча бор бузилиши Қўшма Штатларни 31 йил давомида амалда бўлган битимдан воз кечишга ундамоқда.

20 октябрь куни президент Доналд Трамп АҚШ INF шартномасидан воз кечиш истагида эканини билдирди.

«Биз шартномага ҳурмат билан муносабатда бўлиб, унга амал қилиб келдик», деди Трамп журналистларга. «Россия шартномани бузди. Улар уни бир неча йилдан бери бузиб келмоқдалар.»


Россия президенти Владимир Путин (ўнгда) бош вазир Сергей Лавров билан Кремлда АҚШ Миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Жон Болтонни (суратда кўрсатилмаган) қарши олмоқда, 23 октябрь, 2018 йил, Москва. (Максим ШИПЕНКОВ / POOL / AFP)

Россия президенти Владимир Путин (ўнгда) бош вазир Сергей Лавров билан Кремлда АҚШ Миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Жон Болтонни (суратда кўрсатилмаган) қарши олмоқда, 23 октябрь, 2018 йил, Москва. (Максим ШИПЕНКОВ / POOL / AFP)

Президент Роналд Рейган ва Совет Иттифоқининг сўнгги раҳбари Михаил Горбачев томонидан 1987 йилда имзоланган шартнома 500-5500 километргача уча оладиган ер ракеталари ва уларни учириш ускуналарини ишлаб чиқариш, синовдан ўтказиш ва уларга эгалик қилишни тақиқлайди.

Ўша давр раҳбарларига кўра, Европада ядровий уруш учун ишлаб чиқарилган бундай ракеталарнинг жойлашувини аниқлаш мушкул бўлган ва улар беқарорликни кучайтирган.

Горбачев ва Рейган ҳужжатни имзолаганларидан кейин 2700 дан ортиқ ракета йўқ қилинган эди.

Россиянинг «асоссиз» қонунбузарликлари

Россиянинг битимга риоя қилмаётгани борасидаги хавотирлар 2014 йилдан бошланган эди. Ўшанда АҚШ давлат департаменти йиллик ҳисоботида «Россия Федерацияси INF шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги» ва 2013 йил Қўшма Штатлар Москвага бу борада ўз хавотирларини билдиргани ҳақида хабар берган.

2015, 2016, 2017 ва 2018 йилги ҳисоботларда ҳам айни даъволар такрорланган.

2017 йилнинг бошида Қўшма Штатлар Россиянинг янги SSC-8 ёки 9М729 номи билан танилган ердан учирилувчи ракеталари INF шартномасига зид эканлигини аниқлаган. «Economist» нашрининг ўтган йилги хабарига кўра, ракетанинг учиш масофаси 2500 километрни ташкил қилади. Шартномага асосан бу масофа тақиқланган.

АҚШ маъмурияти хабарига кўра, Россия сирли равишда ҳар бири 36 ракетадан иборат иккита баталённи жанговар ҳолатга келтирган. Уларнинг камида биттаси Россия марказий ҳарбий округида жойлашган. Улар Европадаги бир қатор объектларни нишонга олган.

Яна бир потенсиал муаммо – ердан учириладиган RS-26 баллистик ракетасидир, унинг қўлланилиши қай даражада қонуний эканлиги таҳлилчилар томонидан баҳс-мунозарага сабаб бўлмоқда.

АҚШ мудофаа вазири Джеймс Маттис 4 октябрь куни, агар Россия INF шартномасини «қўполлик билан бузишда» давом этса, Вашингтон жавоб чоралари кўришини айтиб огоҳлантирган, деб хабар берди AFP.

«Россия INF шартномасига амал қилиши керак, акс ҳолда шартноманинг маълум чекловларини сурбетларча бузганлиги сабабли Қўшма Штатлар унга жавоб қайтаради», деди Маттис Брусселда бўлиб ўтган НАТО мудофаа вазирлари учрашувидан сўнг. Бу билан вазир SSC-8 ракетасини назарда тутган.

«Хатога йўл қўйманг, айни вақтда Россиянинг шартномани қўпол равишда бузишини оқлаб бўлмайди», деди у.

НАТО бош котиби Женс Столтенберг ҳам Россия Европа хавфсизлигининг «пойдевори» бўлган шартномани хавф остига қўяётганини таъкидлади.

«Бизнингча, шартнома Россиянинг хатти-ҳаракатлари туфайли хавф остида қолмоқда. Яқинда Россия 9М729 деб номланган ракета тизими мавжудлигини тан олди. Ваҳоланки, йиллар давомида буни рад этиб келган», деди у. «Бу тизим барқарорликка таҳдид туғдиради. Бизнинг хавфсизлигимиз жиддий хавф остида қолмоқда.»

Ишонарли изоҳларсиз Россиянинг бу шартномани бузаётгани аниқ бўлиб қолади, деди Столтенберг.

«Россия янги ракеталарни жанговар ҳолатга келтириш билан ҳужжат шартларини бузмоқда», деди Полша ташқи ишлар вазири Яцек Чапутович ўтган ҳафта Брюсселда. Бу ҳақда Defence24.pl нашри хабар берган. «Агар бу шартнома бузилгани натижасида ўз кучини йўқотган бўлса, унга риоя қилиш масаласи сўроқ остида қолмоқда.»

Шартнома кучда қолишини истаётган Европа давлатлари ҳам Россиянинг айбига ишора қилмоқдалар.

«Россия шартномани бузганига ҳеч ким шубҳа қилмайди», деб айтган аноним дипломат 26 октябрь куни Парижнинг Ле Фигаро нашрида чоп этилган мақолада. «Аммо ҳужжат бекор қилинадиган бўлса, Москва бу тарихий келишувнинг тугатилишида бизни айблайди.»

Инкор ва таҳдидлар

Россия шартномани бузганини рад этмоқда, аммо Путин ядровий хавфсизликка борасида ўз сўзамоллигини яшираётгани йўқ.

18 октябрь куни Путин ядровий уруш ҳақида ҳазиллашиб шундай деган эди: «Биз зўравонлик қурбонлари сифатида шаҳид бўлиб жаннатга тушамиз. Зўравонлар эса шунчаки ўлиб кетадилар, чунки улар тавба қилишга улгурмайдилар.»

Бу билан Путин шартнома бекор қилинган тақдирда АҚШ ракеталарини ўз ҳудудида жойлаштиришни истаган давлатларга таҳдид қилиб улгурди.

«АҚШ ракеталарини ўз ҳудудида жойлаштиришга рози бўлган Европа мамлакатлари ўз ерларини жавоб зарбаси учун очиб беришларини тушунишлари керак», деган у 24 октябрь куни Москвада. Бу ҳақда Озод Европа/Озодлик радиоси хабар берган.

Шу билан бир вақтда дипломатик манбаларнинг хабар беришича, 25 октябрь куни Россия шартноманинг бекор қилинишда Қўшма Штатларни айбдор қилишга уриниб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотида (БМТ) INF шартномани сақлаб қолишга қаратилган қарор лойиҳасини таклиф қилди.

БМТ бош ассамблеясининг қуролсизлантириш бўйича қўмитасига кирувчи 55 давлат бу масаланинг кун тартибида муҳокама қилинишига қарши бўлди, 31 аъзо буни ёқлаган бўлса, 54 мамлакат бетараф қолган, деб хабар берган AFP.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 43

Фикрлар 3

Captcha
Comment bubble | 2018-11-01

Унинг о р т и д а н дунёнинг нариги чеккасига бўлса ҳам бораман! Ҳамма бир киши учун, бир киши ҳамма учун. Бутун дунё бирлашиб!!!!!

Жавоб бериш
Comment bubble | 2018-10-30

Мен учун Россия ҳам, Америка ҳам бир гўр. Аммо америкалик ахмоқлар ҳамма нарсани ўзгартиргиси келиб туради. Бир қарасанг, ядровий қуролга эга бўлишга ҳаққи йўқ, деб Эронга ақл ўргатади ёки бошқа давлатларни нималардадир айблайди. Ундан кўра, очиқчасига «Ҳамма менга итоат қилсин» деб қўя қолмайдими ...

Жавоб бериш
Comment bubble | 2018-10-30

АҚШ Россияга қарши санкциялар киритиш учун янги сабабларни қидирмоқда, америкаликлар Россиянинг ракеталаридан қўққисдан ёмон аҳволга тушиб қолишдан қўрқишади. ATACMS тизими (АҚШда ишлаб чиқарилган Army Tactical Missile System – ҳарбий тактик ракета мажмуаси) ракеталарни 450 километр узоқликка учира олади – бироқ, бу оммага ошкор этилган маълумот (аслида эса ҳақиқий кўрсаткичлар бундан юқори), НАТО блоки бўйича иттифоқдош Францияда эса 1992 йилда ишлаб чиқилган (демак ўша вақтнинг ўзида INF шартномасига зид бўлган) Адес тизими мавжуд (учиш масофаси – 500 км). Шу сабабдан ҳам Вашингтон бўҳтон қилмасдан, гапни аввало ўзи ва иттифоқдошларидан бошлаши керак.

Жавоб бериш