http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2019/02/26/feature-01
| Дипломатия

Советлар Афғонистонга киргани учун Россия товон тўлаши кераклиги ҳақидаги чақириқлар кучаймоқда

Умар

Россия Афғонистоннинг ички ишларига аралашиш ва Толибонларни қўллаб-қувватлаш ўрнига афғонистонликларга товон пули тўлаши керак, дейди маҳаллий расмийлар ва таҳлилчилар. (Умар)

ҲИРОТ – Шу ой бошида Толибонлар вакили ва афғон мухолифати сиёсатчилари ўртасида Москвада ўтган баҳсли учрашувдан сўнг, жамоатчилик Россияни Афғонистоннинг ички ишларига аралашмасликка чақирди.

Ҳозирда баъзи афғон етакчилари ва жамоатчилик фаоллари Россиядан 40 йил аввал СССР Афғонистонни босиб олгани учун товон тўлашни талаб қилмоқдалар.

Зарарни қоплаш чақириқлари

Собиқ Совет Иттифоқи миллионлаб афғонларни ўлдирди ва яралади, СССРнинг давомчиси бўлган Россия эса совет аскарларининг Афғонистонга етказган талафоти учун компенсация тўлаши керак, деди Ҳирот ҳокими Абдулқаюм Раҳимий 15 февраль куни ўтказилган йиллик маросимда. Шу куни Афғонистонда СССРнинг мамлакатдан мағлуб бўлиб чиқиб кетгани нишонланади.

Ҳирот ҳокимияти расмийлари 15 февраль куни 1979 йил март ойида Афғонистоннинг коммунистик ҳукуматига қарши қўзғолонда ҳалок бўлган афғонистонликлар қабрига қўйилган гулчамбар олдида фотиҳа қилмоқдалар. Ушбу воқеадан 9 ой ўтиб, Совет Иттифоқи Афғонистонни босиб олганди. (Умар)

Шайх Абдуллоҳ номи билан танилган собиқ совет аскари Ҳакимов 1979 йилдаги советлар ҳужуми ва 15 февраль Ҳиротда афғонистонликлар қаршилигини акс эттирувчи Жиҳод (Манзар-и Жаҳад) музейида. (Умар)

5-6 февраль кунлари Москвада ўтказилган музокаралар битмаган яраларни янгилади, деди у.

«Афғонистонни қора кунларга қайтариш мақсадида Москвага борганлар Россия Афғонистонда келтириб чиқарган уруш учун товон тўламанганини, улар сабаб бўлган нохушликлар ва оғриқ тугаб битмаганини билиб қўйсинлар», деди у Salaam Times нашрига.

«Москвада музокара ўтказганларга Афғонистонда, афғон халқи орасида жой йўқ», деди у. «Биз Россия Федерациясини террорчиларни қўллаб-қувватлаш ўрнига улар ўлдирган бир миллион ҳамда яралаган бошқа бир миллион одамлар билан музокара қилиши керак деймиз.»

«Россия Афғонистонни вайрон қилувчи Толибонларни қуроллантиргандан кўра, биз учун йўллар ва университетлар қуриб берсин», деди Раҳимий.

Ҳокимнинг товон пули талаб қилишига советларнинг Афғонистонни истило қилганидан азият чекканлар ҳам қўшилмоқда.

«Биз музокара ўтказиб, Россиядан уруш учун товон пули сўраш бўйича бир тўхтамга келишимиз керак», деди ҳиротлик сиёсий таҳлилчи Абдул Қодир Комил.

«Афғонистон ҳукумати ҳуқуқларимизнинг тикланиши учун бу талабни сиёсий ва дипломатик каналлар орқали БМТ (Бирлашган Миллатлар Ташкилоти) хавфсизлик кенгашига юбориши керак», деди у Salaam Times нашрига.

«Афғонистоннинг сайланган ҳукумати Россиядан уруш учун товон пули олиш бўйича бир қарорга келиши лозим», деди у. «Халқ ва парламент ҳам бу ишда кўмаклашиши зарур.»

«Агар Россия Афғонистоннинг компенсацияга оид талабини рад этса, у ҳолда афғон ҳукумати бу масала бўйича БМТ хавфсизлик кенгашига расмий арзнома тақдим этиши керак», деди Комил.

Русларнинг афғонларга қарши «шафқатсизликлари»

Сўнгги 40 йил ичида Афғонистонда содир бўлган нохушликлар ортида Россия турибди, деди Ҳиротнинг Зиндажон туманида яшовчи Сибғатулла Ҳабибий. Унинг амакиси собиқ Совет Иттифоқи билан урушда ҳалок бўлган.

«Афғонистондаги барча мусибатларга Совет Иттифоқи сабабчи», деди у Salaam Times нашрига. «Совет аскарлари самолётлари ва танклари билан аёллар, эркак ва болаларни йўқ қилган». Афғонистонликлар «бу ваҳшийликларни унутмайдилар».

«Қишлоғимизда, ўнлаб ёшлар, эркаклар ва аёллар совет армияси томонидан қирғин қилинган, оилалар ота-онасиз қолиб кетди», деди у советлар томонидан ўлдирилган катта ёшлиларни назарда тутиб. «Афғонистон ҳукумати ва халқаро ҳамжамият Россиядан улар нима учун бегуноҳ афғонларни ўлдирганини сўраши керак.»

«Афғонистондаги ҳамма жойда Россиянинг ваҳшийлиги белгилари бор», деди ҳиротлик 29 яшар Муҳсин Каримий.

«Афғонистондаги уруш ва вайронгарчиликка Россия сабабчи», дейди у Salaam Times нашри билан суҳбатда. «Бу уруш Совет Иттифоқи босқинчилигидан кейин ҳам давом этди.»

Собиқ мужоҳидлар «қотилларимиздан тинчлик исташга» уялишлари керак, деди у Москвадаги музокарани назарда тутиб.

Ўтмишдаги хатоларни такрорлаб

Афғонистон истилоси «хато» бўлган, дейди 56 яшар собиқ совет аскари Ҳакимов. У 33 йил олдин мужоҳидлар томонидан яраланиб қўлга олинган эди.

«Мен Москвада туғилганман ва Афғонистонда мужоҳидларга қарши уч йил урушда қатнашганман», деди у Salaam Times нашрига. У разведка маълумотларини тўплагани ва уруш майдонда жанг қилганини қўшимча қилди.

У кейинчалик ислом динини қабул қилган бўлиб, ҳозирда Ҳиротдаги Жиҳод музейида қўриқчилик қилади. Ҳанузгача шу ерда яшайди.

«Советларнинг Афғонистондаги истилоси хато бўлган, улар келишини хоҳламагандик», деди у Salaam Times нашрига. «Энди эса Россия ўз манфаатлари ва чегаралари хавфсизлигини таъминлаш йўлида Афғонистонда тинчлик ўрнатмоқчи.»

Россия «Афғонистонда аччиқ тажрибани бошдан ўтказган, аммо Қўшма Штатлар билан рақобат сабабли Афғонистондаги доиралар орқали баъзи ишларга аралашмоқчи», деди ҳиротлик сиёсий таҳлилчи Муҳаммад Рафиқ Саҳир.

«Россия Афғонистонда сиёсий мақсадларига эришиш учун жуда кам имкониятга эга», деди у Salaam Times нашрига. «Россия Афғонистонда ижобий имиджга эга эмас, шу сабаб у ҳал қилувчи овозга эга бўла олмайди.»

Ҳиротдаги фуқаролик жамияти фаоли Саид Ашраф Садаатнинг сўзларига кўра, «Россиянинг сўнгги хатти-ҳаракатлари унинг Афғонистон ички ишларига аралашаётганини кўрсатмоқда».

«Россия Совет Иттифоқини қайта тиклашга уринмоқда, у мамлакатимиз ва халқимиз келажагига оид ишларга аралашмоқда», деди у Salaam Times билан суҳбатда. «У АҚШ ва Ғарб мамлакатларининг Афғонистондаги манфаатларини йўқ қилиш учун қўлидан келган барча ишни қилади.»

Сизга мақола ёқдими?
54
Йўқ
Фикрлар 12
Сиёсат
Captcha
| 2019-03-13

Мақолада Россия йўллар, университетлар қурса яхшироқ бўлар эди, деган жойи бор экан. Улар СССРнинг йўллар, мактаблар, шифохоналар қургани, университетларида таълим олишгани эсларидан чиқдими. СССРнинг ҳарбий излари устидан аллақачон АҚШ бомбардимон қилиб бўлди.

Жавоб бериш
| 2019-03-14

Яна афғонистонлик зоти бузуқларни пионер лагерларига олиб борганмиз... Нима учундир ўлдирмаганмиз...

Жавоб бериш
| 2019-03-06

Россия қўллаб-қувватлаш эмас, муросага келтирмоқчи эди, шу ерда адашдиларинг!!! Ҳақиқат эгилади, аммо синмайди, Карвонсарой!!! Шайтон малайлари!!! (((

Жавоб бериш
| 2019-03-06

Даҳшатку, ҳаммаси тескари! Америка ҳозирги оккупацияси билан у ерда (Афғонистонда) нима қуряпти?! Наркотрафик 40 баробарга ошди!!! Ўша вақтларда Совет муҳандислари жуда кўп нарсалар қурган эдилар! 29 яшар йигит уруш ҳақида ниманиям билсин?! Ҳой муҳаррирлар, бу иғволаринг иш бермади!

Жавоб бериш
| 2019-03-05

Бошлаган уруши учун Россияга миллиардлик товон тўлатиш керак

Жавоб бериш
| 2019-03-03

Ҳаммасига Россия айбдормиш, майнавозчиликни бас қилинглар, афғон жамиятининг ўзи айбдор.

Жавоб бериш
| 2019-03-02

Мен Новгородликман, қарийб 500 йил аввал, Иван Грозный даврида Новгород ўрислар томонидан босиб олинган, 500 йил учун менга товон пули тўланадими?

Жавоб бериш
| 2019-03-02

У ерда ҳозир америкослар, ўшалардан талаб қилаверишсин

Жавоб бериш
| 2019-03-01

Россия товон тўлаши керак.
(Россияга) қарши санкциялар жорий қилинсин

Жавоб бериш
| 2019-02-28

Баракалла афғонлар. Ўрислар геноцид учун товон тўлаши керак.

Жавоб бериш
| 2019-02-27

Туркистон (Марказий Осиё) мамлакатлари Кавказорти, Украина, Болтиқбўйи, Польша, Финляндия, РФ таркибидаги Шимолий Кавказ, Татаристон, Бошқирдистонлар ўз халқларига етказилган зиён, қотилликлар ва ҳарбий жиноятлар учун Россиядан қачон товон пули талаб қилишар экан?

Жавоб бериш
| 2019-02-26

Россия Толибонни қўллаб-қувватлайди, чунки у террорга ҳомийлик қилувчи давлат.

Жавоб бериш