Карвонсарой
Терроризм

АҚШ қўллаб-қувватловидаги кучлар ИДнинг Суриядаги сўнгги таянчига ҳужум қилишга тайёр

AFP

Курдлар бошчилигидаги Сурия демократик кучлари (СДК) аъзоси Суриянинг Боғуз қишлоғидаги «Ислом давлати» (ИД) қўрғонидан қочган аёл ва унинг фарзандини қўриқламоқда, 27 февраль куни олинган сурат. (Bulent Kilic/AFP)

Курдлар бошчилигидаги Сурия демократик кучлари (СДК) аъзоси Суриянинг Боғуз қишлоғидаги «Ислом давлати» (ИД) қўрғонидан қочган аёл ва унинг фарзандини қўриқламоқда, 27 февраль куни олинган сурат. (Bulent Kilic/AFP)

БОҒУЗ, Сурия – Пайшанба (27 февраль) куни курдлар бошчилигидаги жанговар кучлар шарқий Суриядаги сўнгги ҳудудини ҳимоя қилаётган жангариларга зарба беришга тайёргарлик кўрдилар.

Шундай бўлса-да, СДК кучлари «Ислом давлати» (ИД) гуруҳининг сўнгги қалъаси жойлашган Боғуздан келаётган оилалар оқимини уддалашга қийналмоқда.

«Биз кейинги босқичга – у ерда қолаётган жангариларга ҳужум қилиш ёки уларни таслим этиш босқичига ўтишимиз учун эвакуация операциясининг тезроқ тугашини истаймиз, деди СДК вакили Аднан Африн AFP нашрига.

СДКга кўра, ИДнинг Ифрот дарёси бўйидаги ярим квадрат километр ҳудудда жойлашган сўнгги қўрғонида бир неча юздан бир неча минг нафаргача одам бор деб тахмин қилинмоқда.

Курдлар бошчилигидаги Сурия демократик кучлари (СДК) аъзоси Суриянинг Боғуз қишлоғидаги ИД қўрғонида яраланган одамга ёрдам бермоқда, 27 февраль куни олинган сурат. (Bulent Kilic/AFP)

Курдлар бошчилигидаги Сурия демократик кучлари (СДК) аъзоси Суриянинг Боғуз қишлоғидаги ИД қўрғонида яраланган одамга ёрдам бермоқда, 27 февраль куни олинган сурат. (Bulent Kilic/AFP)

Курдлар бошчилигидаги Сурия демократик кучлари (СДК) аъзоси Суриянинг Боғуз қишлоғидаги «Ислом давлати» (ИД) қўрғонидан қочган аёлга ёрдам бермоқда, 27 февраль куни олинган сурат. (Bulent Kilic/AFP)

Курдлар бошчилигидаги Сурия демократик кучлари (СДК) аъзоси Суриянинг Боғуз қишлоғидаги «Ислом давлати» (ИД) қўрғонидан қочган аёлга ёрдам бермоқда, 27 февраль куни олинган сурат. (Bulent Kilic/AFP)

Сурияда сўнгги кунларда тор-мор этилган «Ислом давлати» (ИД) гуруҳига тегишли автомашина қолдиқлари. (СДК)

Сурияда сўнгги кунларда тор-мор этилган «Ислом давлати» (ИД) гуруҳига тегишли автомашина қолдиқлари. (СДК)

«У ердаги оддий фуқаролар сони ҳақида аниқ маълумотга эга эмасмиз, аммо ҳар куни у ердан қанча одам чиқаётганини кўриб ҳайрон қоляпмиз. Биз бундай бўлишини кутмагандик», деди Африн.

Шу билан бирга, пайшанба куни СДК жангарилар қўлида тутқунликда ушлаб турилган 24 нафар сафдошини озод қилганини айтган, аммо бу ҳақда батафсил маълумот бермаган.

Хорижликлар

Охирги вақтларда жангарилар томонидан одамлардан тирик қалқон сифатида фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатлар камроқ кузатилди, одатда бундай ҳолларда қуруқликда ҳужумга тайёрланиш учун ҳаводан зарба бериш истисно қилинади.

АҚШ қўллаб-қувватловидаги СДК Боғузнинг ғарби ва шимолидан қўзғалишга тайёр, бир вақтнинг ўзида қамални яккалаб олган Сурия режими тарафдорлари бўлган кучлар ва Ироқ ҳарбий бўлинмалари дарё соҳили ва чегара бўйлаб жойлашган.

Сўнгги кунларда қўрғонни тарк этган аёллардан олинган маълумотга кўра, ИД кўп оилаларни пиёда юриб бориш мумкин бўлган тепаликдан қўйиб юбормоқда, улар у ердан йиғилиш нуқтасига ўтиб, таслим бўлишлари мумкин.

«Бу ердан бизни олиб кетадиган машинани жуда узоқ кутдик», дейди Маядинда яшаган Надия ал-Ҳамид.

«ИД жангариларининг баъзилари ўша ерда ўлмоқчи эканини айтган», деди у. Унинг таъкидлашича, у ерда фақат хорижлик жангарилар қолган.

Асосан бошдан оёқ қора кийимга ўранган, қўллари эса парваришсиз қолган болалар ва халталарга тўлган Надияга ўхшаш минглаб аёллар шу кунларда Ал-Хол лагерига олиб борилган.

Қочқинлар оқими Курдларни ҳайратда қолдирар экан, улар дунё ҳамжамиятини имкон қадар тезроқ ёрдам беришга чақирганлар.

Очиқ ҳавода тунаш

Беш йил аввал ўзини давлат деб эълон қилган гуруҳнинг қолган-қутган қисмларида ойлаб вақт ўтказган тинч фуқаролардан кўпчилигининг жисмоний ва руҳий ҳолати ачинарли даражада.

«Янги келганлар орасида 100 дан ортиқ диарея ҳолатлари кузатилган, шунингдек, дизентерия тарқалишининг олдини олиш чоралари давом этмоқда», деб хабар берди Халқаро қутқариш қўмитаси (IRC).

«Лагерда минглаб одамлар очиқ жойларда ухлаяпти, улар совуқ, шамол ва ёмғир тагида қолиб кетган», деди IRCнинг Яқин Шарқ бўйича раҳбари Мисти Бузвел.

«Кўпчилик болалар пойафзал ва иссиқ кийимларсиз қолиб кетганлар», деб қўшимча қилди у.

ИД «халифалиги» вайроналаридан чиққан юзлаб болаларнинг жароҳатини даволаш учун эса ҳали кўп ишлар қилиниши керак, деб баёнот берган Британиянинг «Save the Children» ташкилоти.

«Save the Children» маълумотларига кўра, уларнинг кўпи бошни танадан жудо қилиш ва тошбўрон каби даҳшатли амалиётларга гувоҳ бўлишди, очлик ва кундалик бомба ҳужумларини бошдан ўтказди.

ИД жангарилари дея гумон қилинган эркакларнинг айримлари эса Сурия шимоли-шарқида жойлашган курдлар бошқарувидаги лагерларга жўнатилмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 4

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Қандай қилиб АҚШ ўзига қарши курашиши мумкин? )))

Жавоб бериш

Аслида ИШИДга қарши фақат АҚШ курашмоқда. Россия эса ИШИДни қўллаб-қувватлайди, тинч аҳоли, мактаблар ва касалхоналарни бомбардимон қилади. Ярамаслар!

Жавоб бериш

Воқеалардан бехабар кўринасиз...

Жавоб бериш

Нима бўлаётганини билмайсиз шекилли

Жавоб бериш