Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2019-03-11 | Инсон ҳуқуқлари

Кремль 1930 йилларда Қозоғистонда юз берган мудҳиш очарчиликка оид тарихий фактларни рад этмоқда


2017 йилда Олмаотада шаҳрида 1931-1933 йиллардаги очарчилик қурбонлари хотирасига ўрнатилган «Ана» (Она) монументи. (Канат Алтйнбаев)

2017 йилда Олмаотада шаҳрида 1931-1933 йиллардаги очарчилик қурбонлари хотирасига ўрнатилган «Ана» (Она) монументи. (Канат Алтйнбаев)

Канат Алтинбаев

ОЛМАОТА – Кузатувчиларга кўра, тарихий масъулият олдидаги қўрқув сабабли Россия ТИВ 1930 йилларда Марказий Осиёда юз берган фожиани оқлашга уринмоқда.

Россия ТИВ 22 февраль куни ўз сайтида «1932-1933 йилларда СССРда юз берган очарчилик натижасидаги фожиа билан боғлиқ иғволар муносабати билан» расмий баёной эълон қилган.

ТИВга кўра, Марказий Осиёдаги «миллатчилик қарашлари тарафдорлари» ўз ҳамюртларига «совет ҳукумати минтақанинг туб халқлари қатлиомини уюштирган» деган фикрга ишонтиришга уринмоқда.


1930 йиллар бошида Қозоғистонда олинган она-бола сурати. (Кино, фото ва аудиоҳужжатларнинг Марказий давлат архиви)

1930 йиллар бошида Қозоғистонда олинган она-бола сурати. (Кино, фото ва аудиоҳужжатларнинг Марказий давлат архиви)


Болшевикларнинг коллективлаштириш сиёсати натижасида келиб чиққан очарчилик даврида жон сақлаш учун Хитойга йўл олган қозоқлар. («Зулмат. Қозоғистондаги геноцид» филмидан олинган кадр)

Болшевикларнинг коллективлаштириш сиёсати натижасида келиб чиққан очарчилик даврида жон сақлаш учун Хитойга йўл олган қозоқлар. («Зулмат. Қозоғистондаги геноцид» филмидан олинган кадр)

Москванинг бу каби асабий муносабатига, жумладан, ўша даврнинг фожиали воқеаларига бағишланган олмаоталик журналист Жанболат Мамайнинг «Зулмат: Қозоғистондаги геноцид» ҳужжатли филми ҳам сабаб бўлди.

Мазкур ҳужжатли филм 30 январ куни Олмаотада намойиш этилди ва 2000 дан ортиқ томошабинни жалб этди. Филм YouTube хизматида 418 минг марта томоша қилинган ва унинг остида 7400 та фикр-мулоҳаза қолдирилган.

Филм 1920 йиллар охири – 1930 йиллар бошида Қозоғистонда олиб борилган қишлоқ хўжалигини мажбурий коллективлаштириш жараёни ҳақида ҳикоя қилади. Совет аскарлари оч қолган деҳқонлардан донни тортиб олиб, кўчманчиларни колхозларда меҳнат қилишга мажбурлаганда, ҳукумат синфий душман деб эълон қилган бой деҳқонларни қулоқ қилиб сургун қилиши ортидан очарчилик бошланган.

«Зулмат» филми қозоқ фожиасининг фактлари ва кўламини фош қилади. Буларнинг ҳеч бири Совет даври дарсликларида чоп этилмаган.

«3 миллиондан ортиқ одам очарчиликдан ҳалок бўлган», дейилади филмда. «Қозоқларнинг босқинчиларга қарши ҳеч бир урушда бу даражада кўп одам қурбон бўлмаган. Бу болшевиклар раҳбарлари Қозоғистонда олиб борган геносид бўлган.»

Бошқа манбаларга кўра, Қозоғистондаги очарчилик қурбонлари сони 1,5 миллиондан 4 миллионгача бўлган.

Очарчилик сабабли қозоқларнинг учдан бири ҳалок бўлган, тирик қолганлар эса ўз совет республикасида озчиликни ташкил этган, дейди америкалик тарихшунос Сара Камерон. Минглаб қозоқлар Совет шароитларидан бундан-да қийин вазиятда қолган Хитойга қочиб кетишган.

Қозоғистондаги 1930 йиллар даҳшатлари

Кремль режасига кўра, азоб-уқубатни Қозоғистонда яшайдиган русларга нисбатан қозоқлар ўз таналарида янада оғирроқ ҳис қилганлар, дейди тадқиқотчилар.

Чет элдан ёрдам келганида уни Совет ҳукумати Қозоғистондаги фақат этник русларга тарқатган ва қозоқлар четда қолган, дейди Олмаотадаги тарих ва этнология институти катта тадқиқотчиси Кайдар Алдажуманов фильм давомида.

Мамайнинг ҳужжатли фильмида режимга қарши бўлган қозоқларга нисбатан совет ҳукумати ҳаво зарбаларини ҳам қўллагани ҳақида маълумот берилади. Ўз юртдошларини бомбардимон қилган учувчиларга мамлакатнинг энг олий – Совет Иттифоқи қаҳрамони унвони берилган.

Олмаотадаги Ал-Фаробий номли Қозоғистон миллий университетининг тарих профессори Анвар Галиевнинг Карвонсаройга хабар беришича, Иосиф Сталин ҳукумати қишлоқ хўжалигини коллективлаштирди ва хусусий мулкни йўқ қилди.

Қўшимча равишда «Совет ҳукумати коммунист дунёси инқилобини яратишни мақсақ қилган эди ҳамда бу йўлда дон ва молларни мудофаа заводларини қуриш учун экспорт қиган», деди Галиев.

Дон ва молларни тортиб олишга яна бир сабаб – аҳолини (жумладан қулоқ қилинганларни ҳам) оч қолдириб бўлса ҳам шаҳарлар ва Қизил армияни боқиш бўлган, бу айни вақтда ҳам кўплаб қозоқларга хос бўлган подачи-кўчманчиликка путур етказган ва коллектив фермалар яратилган, бу ерларда ҳеч қандай даромадсиз собиқ кўчманчилар ва деҳқонлар оддий ишчиларга айлантирилган.

1930 йилги очарчилиги дон ва мол етиштириш билан шуғулланган Қозоғистон, Украина ва Россиянинг Волгабўйи каби Совет ҳудудларида ўлим даражасининг ортишига олиб келди, дейди Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари уюшмаси президенти, Франциянинг Ле-Ман шаҳрида истиқомат қилувчи Надежда Атаева.

«Бу фалокат Совет даври коммунистларининг шафқатсиз иқтисодий сиёсати туфайли содир бўлган», деди у.

«Бу воқеалар билан боғлиқ НКВД (КГБдан аввал мавжуд бўлган хизмат) ихтиёридаги маълумотларнинг катта қисми ҳамон махфийликда сақланмоқда», деб қўшимча қилди Атаева.

Архив ҳужжатлари қасддан уюштирилган геноцидни тасдиқлайди

22 февралда эълон қилинган Ташқи ишлар вазири баёнотида даҳшатли ҳақиқатни яширишга ҳаракат қилинган.

Очарчиликка қурғоқчилик ва қаҳатчилик каби табиий сабаблар таъсир кўрсатган, бунга қўшимча равишда «фавқулодда чоралар вазиятни янада оғирлаштирган», деб хабар берган Кремль эҳтиёткорлик билан. Совет ҳукумати 1933 йилда фавқулодда ёрдамни қабул қилган, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

«Россияга биродар Марказий Осиё халқлари тарихий фактларни «миллий ўйинлар» ёрдамида бузиб кўрсатиш ҳаракатларига алданмасликларига ишонамиз», деб қўшимча қилган Ташқи ишлар вазирлиги.

80 йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлса-да, Россия Сталин режими атайин юзага келтирган очарчилик ҳақидаги маълумотларни яширишга ҳаракат қилмоқда, деди Мамай Карвонсарой нашрига.

Россия бунинг аксини исботлаш учун архив ҳужжатларидан фойдаланишини айтиб таҳдид қилмоқда, деди у Кремлнинг очарчилик борасидаги даъволари «очиқдан-очиқ ёлғон» эканлигини қўшимча қилар экан.

«Қозоғистонда сақланиб келинаётган материаллар қозоқ заминида содир этилган геноцидни тасдиқлайди», деди Мамай. «Бироқ, Кремль муҳим архив ҳужжатларини махфийлаштирган.»

Кремль қўлидаги ушбу ҳужжатлар ошкор бўлса, Москва «Совет ҳукуматининг энг катта жиноятларини тан олишга» мажбур бўлади, деди у.

Россия тарихий жавобгарликдан қўрқади ва эътиборни бундай нозик мавзуни кўтараётган шахслар томонига қаратишга ҳаракат қилмоқда, деди инсон ҳуқуқлари фаоли Атаева.

«Россия ҳукумати ўзининг сукут сақлаш сиёсати қурбонига айланмоқда», деди у. У бундай сиёсат фақат салбий натижа беришини ва «одамларда ҳақиқатни билиш истаги фақат оширишини», қўшимча қилди.

Демократик жамиятда бундай воқеаларни тарихий ва қонуний томондан баҳолаш учун барча зарур шароитлар яратилиши керак, деди у.

«Ўшанда Россия ташвиқот мақсадида қўллаётган миллатчилик тагмаъноси бекор бўлади», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 63

Фикрлар 15

Captcha
Comment bubble | 2019-03-17

«30-йиллардаги очарчилик, фақат СССРда эмас, жумладан Украинанинг Польша қисмида, Чехословакия ва Румынияда ҳам юз бергани» ёлғон!!! Муаммонинг моҳиятини яширишга уриниш бу. 20-30-йилларда Украинанинг Польша қисмида ҳам, Чехословакияда ҳам, Румынияда ҳам очарчилик бўлмаган. Украинанинг совет қисмида сунъий равишда очарчилик юзага келтирилган. Миллионлаб одамлар ўлган. Шунинг учун Украинада бу расман Хотира куни, бу БМТ томонидан тасдиқланган!

Жавоб бериш
Comment bubble | 2019-03-17

(Андрей Еремкин) Еремкинга жавоб. Сиз «Кремлнинг оқлаши»га ёрдам бераман деб фактларни бузиб кўрсатмоқдасиз. Украинлар бу ерда миллат сифатида эмас, 20-йиллар охири 30-йиллар бошида миллатидан қатъи назар Украинада яшаганлар сифатида тилга олинмоқда (украинлар, руслар, яҳудийлар, немислар, болгарлар, греклар...) Бувимнинг оиласидаги 8 боладан иккитаси қолган ва уларни ота-онаси билан Украинадан Уралга сургун қилишган. Бу ўша давр авлодларининг фожиаси...

Жавоб бериш
Comment bubble | 2019-03-14

Айнан қозоқлар қатлиомини тасдиқловчи ҳолатлар ҳам бўлган. Озиқ-овқат асосан руслар яшайдиган туманларга етказиб берилган. Қозоқлар эса оч қолдирилган.

Жавоб бериш
Comment bubble | 2019-03-14

Ота-онам мол-мулк мусодарасидан кейинги очарчилик ҳақида батафсил сўзлар эдилар. Онам бунга шахсан Сталин, Голощекин айбдор дердилар.

Жавоб бериш
Comment bubble | 2019-03-13

Коллективлаштириш ниқоби остидаги геноцид бўлган

Жавоб бериш
Comment bubble | 2019-03-13

Даҳшатли геноцид

Жавоб бериш
Comment bubble | 2019-03-13

Мақоладан бир нарсани тушундим, Кремль бу фожиаларнинг фақат миллатчилик билан боғлиқ эканлигини рад этмоқда. Мақолада «1930-йиллардаги очарчилик буғдой ва чорвачилик билан боғлиқ ҳудудлар, айнан Қозоғистон, Украина ва Волгабўйидаги ўлимларга боғланган». Агар маълум бир миллат геноциди десак, Волгабўйини қандай тушунтириш мумкин? Ахир бу рус ерлари-ку, украин ёки қозоқларнинг ерлари эмас-ку. Геноцид тушунчасидан биргина маъно келиб чиқади, бунда маълум бир белги (миллий, табақавий, диний) билан одамлар йўқ қилинади. Миллий мақсад ҳеч қандай мос келмайди. Ундан кўра, кўпроқ табақавий мос келади – бой деҳқонлар қулоқ қилинган. Аммо украинлар украинларнинг геноциди ҳақида (у ердаги деҳқонлар орасида руслар ҳам, немислар ҳам бўлган), энди эса эса қозоқлар ўзлари ҳақида ёзмоқдалар. Аммо, коллективлаштиришдан норози бўлган деҳқонлар дейиш аниқроқ бўлар эди. Мана шу ҳолда Украина, Волгабўйи ва Қозоғистон чеккан азиятларни тушунтириб бериш мумкин бўлади... Фуқаролар урушини миллий геноцидга ўзгартириш? Тарихан мос келмайди. Орқа сана билан қурбонлар ва жаллодларни белгилаш? Ташвиқот ва сиёсийлаштириш... шу билан Карпман ва Берн учлиги ботқоқлигида ботиб қолиш. (Андрей Еремкин)

Жавоб бериш
Comment bubble reply | 2019-03-13

Волга бўйида худди Қозоғистонда бўлгани каби иккита очарчилик даври бўлган, бири 21-22-йилларда бўлган бўлса, иккинчиси 30-йилларда бўлиб ўтган. Агар 20-йилларда Саранскдаги қурғоқчилик ҳақидаги маълумотлар тасдиқланса, 30-йиллар ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ. 30-йилларда очарчилик сунъий йўл билан пайдо қилинган. Шу билан бирга, ёрдам фақат шаҳарларга етказилган, туб аҳоли яшайдиган қишлоқларга эса ёрдам умуман юборилмаган. Бошқирдистон ва Татаристон бўлган Волгабўйида ҳам худди шундай бўлган. Бу ҳақида гапиришга беришмайди.

Жавоб бериш
Comment bubble reply | 2019-03-14

Волгабўйида, Молдовада, Украинада 1946-йилда ҳам очарчилик бўлган.

Жавоб бериш
Comment bubble | 2019-03-13

Бу ерда (1) гап генотсид ҳақиқда кетмаётганлиги, (2) ота ўғил учун жавоб бермаслиги, (3) шу жумладан қозоқлар ҳам коллективлаштиришдек большевикларнинг сиёсатини олиб борганли аниқ. Савол: нима учун мақола муаллифлари жоҳилликда қатъий турибдилар?

Жавоб бериш
Comment bubble | 2019-03-13

Совет режими – одамхўрлар режими

Жавоб бериш
Comment bubble | 2019-03-12

Россиянинг ўзи ва СССР геноцид мевасидир. Россияда Европадагидан кўпроқ нацистлар бор. Изн берилса, руслар яна ҳаммани ўлдиришни бошлайдилар!

Жавоб бериш
Comment bubble | 2019-03-12

«Геноцид» ҳақидаги афсонани яратиш бошлаб юборилибди. Ахмоқгарчиликнинг чегараси йўқ.

Жавоб бериш
Comment bubble | 2019-03-12

Биз худди Исроил Германиядан товон тўлашни талаб қилгани каби Россиядан қозоқларни қиргани учун пул тўлашини талаб қилишимиз керак.

Жавоб бериш
Comment bubble | 2019-03-12

Чақимчи ва ментларнинг авлодидан ниманиям кутиш мумкин.

Жавоб бериш