| Хавфсизлик

Сўнгги омадсизликлар Россия ҳарбий қурилмаларининг носозликларини фош қилди

Карвонсарой ва AFP


2017 йил охирларида Россия Тожикистонга суратда акс эттирилган ЗУ-23 зенит қурилмаларини етказиб берган. 1960 йилда ишга туширилган бу қурилмалар замонавий жангларда ишончли ҳимоя воситаси бўла олмайди. (Россия мудофаа вазирлиги)

2017 йил охирларида Россия Тожикистонга суратда акс эттирилган ЗУ-23 зенит қурилмаларини етказиб берган. 1960 йилда ишга туширилган бу қурилмалар замонавий жангларда ишончли ҳимоя воситаси бўла олмайди. (Россия мудофаа вазирлиги)

ОЛМАОТА – Россиялик расмийлар мунтазам равишда армия билан боғлиқ янги мега-лойиҳалар ҳақида бонг урса-да, сўнгги вақтда юз бераётган носозликлар Кремлнинг эскириб бораётган ҳарбий қурилмалари заифлигини ошкор қилмоқда.

27 март куни Қозоғистонда Россияда ишлаб чиқарилган Ми-8 вертолётининг фалокати натижасида 13 аскарнинг ҳалок бўлгани бунга мисолдир.

Қозоғистоннинг янги президенти Қосим Жўмарт Тўқаев бир нечта фалокатларга сабаб бўлган Ми-8 билан содир бўлган бу ҳалокатни тергов қилишга буйруқ берди.


Ми-8 вертолёти, сурат санаси номаълум. (Россия мудофаа вазирлиги)

Ми-8 вертолёти, сурат санаси номаълум. (Россия мудофаа вазирлиги)


Ўтган йил 20 июнь куни олинган суратда Россия ҳарбий кемалари акс этган. Улар орасида Санкт-Петербург яқинидаги Кронштадт ҳарбий базаси атрофида сузиб юрган Адмирал Горшков фрегати (чапдан иккинчи) ҳам бор. Россия расмийлари мунтазам равишда денгиз армияси билан боғлиқ янги улкан лойиҳалар ҳақида бонг урадилар, аслида эса улар денгиз кучларини молиялаштириш билан боғлиқ муаммолар, эскириб бораётган кемалар ва кечиктирилаётган буюртмаларга дуч келмоқдалар. (Ольга Мальцева/AFP)

Ўтган йил 20 июнь куни олинган суратда Россия ҳарбий кемалари акс этган. Улар орасида Санкт-Петербург яқинидаги Кронштадт ҳарбий базаси атрофида сузиб юрган Адмирал Горшков фрегати (чапдан иккинчи) ҳам бор. Россия расмийлари мунтазам равишда денгиз армияси билан боғлиқ янги улкан лойиҳалар ҳақида бонг урадилар, аслида эса улар денгиз кучларини молиялаштириш билан боғлиқ муаммолар, эскириб бораётган кемалар ва кечиктирилаётган буюртмаларга дуч келмоқдалар. (Ольга Мальцева/AFP)

Мисол учун, ўтган йил август ойида Сибирда юз берган Ми-8 фалокатида 18 киши ҳаётдан кўз юмган.

«Музей экспонати»

Россия билан узоқ муддатли тарихий ва сиёсий алоқаларга эга Марказий Осиё давлатларига Кремлдан эскирган ҳарбий техника қолмоқда.

«Бошқа Марказий Осиё давлатларига қараганда Қозоғистоннинг ҳарбий техникаси анча замонавий, у ҳам бўлса яхши мудофаа бюджети туфайлидир», деди Нур-Султонда истиқомат қиладиган халқаро муносабатлар бўйича таҳлилчи Руслан Назаров.

Аммо Ми-8 билан боғлиқ ҳодисада бу фарқ муҳим эмас эди.

«Бошқа томондан, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон асосан эски, бугунги кунда музей экспонати бўлиб қолган Совет даври техникасидан фойдаланишади», деб қўшимча қилди у.

«Россия баъзида илтифот сифатида ўзи учун манфаатли айирбошлашни амалга оширишни истаганда Қирғизистон ва Тожикистонга эскирган ҳарбий техникани ҳадя қилади», деди Назаров. «Бу техниканинг қанчалик самарадор эканлиги ҳақиқий жанговар шароитларда шубҳа остида қолади.»

Баъзи қурилмалар шубҳали манбалардан келган, дейди Бишкекда жойлашган «Қирғизистон божхона иттифоқига қарши» деб номланган нодавлат ташкилот фаоли Алмаз Алжанбаев. Бу ташкилот Қирғизистоннинг Россия етакчилигидаги Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги аъзолигига қаршилик қилмоқда.

«Россия бир неча марта Қирғизистонга 2003 йилда ишлаб чиқарилган БТР-70М зирҳли ташувчилар каби Украина техникасини берган», деди у Карвонсарой нашрига.

«Нима учун Украинаники? Буни фақат тахмин қилиш мумкин», дейди Алжанбаев. «2014 йил Қримдаги воқеалардан кейин Украинанинг Россияга бу моделдаги қурилмаларни етказиб бериши қийин масала.»

Россия томонидан Марказий Осиё давлатларига тақдим этилган эски ҳарбий техника фавқулодда вазиятларда ёрдам бера олмайди, деб огоҳлантирди Киевдаги Армия, қайта тайёрлаш ва қуролсизлантириш тадқиқотлари марказининг Осиё ва Тинч океани бўлинмаси раҳбари Юрий Пойта.

«Бундай қуроллар кучсиз давлатлар ёки ноқонуний қуролланган гуруҳларга қарши чекланган, ўрта кучдаги жангларда oзроқ самара бериши мумкин ҳолос», деди Пойта Карвонсарой нашрига.

Аммо, ғарб давлатлари замонавий ҳарбий мезонлар бўйича афзалликларга эга, деди Пойта. У «Замонавий разведка воситалари, қўмондонлик ва назорат, нишонларни ёритиш, роботлаштирилган бошқарувчисиз қурилмалар, юқори аниқликдаги қуролларга» эҳтиёж борлигини таъкидлаб ўтди.

Муболағага таяниш

Денгиз кучалридан ташқари Россия молия, эскирган кемасозлик корхоналари, буюртмаларни вақтида бажара олмаслик каби муаммоларга қарши курашмоқда, дейди таҳлилчилар.

НАТО чегарасида кенг кўламли ҳарбий машқларни ташкил қилиб, Сурияда президент Башар ал Асадни қўллаб-қувватлаб ёки товушдан тез учувчи «кўринмас» ракеталарни кўрсатиш орқали Кремль ўз ҳарбий кучини намойиш қилишга интилмоқда, дейди улар.

Шу билан бирга у муболағага керагидан ортиқ таянмоқда.

Ўтган йилнинг июль ойида денгиз кучлари кунини нишонлаш вақтида президент Владимир Путин йил охирига келиб, маҳаллий корхоналардан 26 та янги кема олинишини айтиб ўтган эди.

AFP наширига кўра, ўтган йил флотга фақат саккизта янги кема қўшилган, қолган 18 таси эса таъмирдан чиқарилган эски кемалар бўлган.

Бундай катта муболағали баёнот мустақил ҳарбий таҳлилчи Александер Гольцга маъқул келмаган.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу «ўтган олти йил давомида жиддий тарзда флот таркибидаги кемалар сони 120 тага ошганини айтиб келган. Фикримча, у қайиқларни назарда тутган шекилли», деб ҳазиллашди у.

Аниқ рақамлар номаълум, аммо «Обсерво» француз-рус марказининг мудофаа таҳлилчиси Игорь Деланоэнинг тахминига кўра, 2013-2018 йиллар давомида 44 та кема фойдаланишга топширилган.

Деланоэнинг сўзларига кўра, режалаштирилган кемаларнинг ҳеч бири жадвал бўйича ишга туширилмаган.

«Тартиб-интизом муаммолари»

Сўнгги вақтларда юз берган муаммоларга «Амурдаги Комсомольск» (Комсомольск-на-Амуре) сувости кемасининг 10 йилга чўзилган реконструкцияси ва 14 йилдан бери қурилиши давом этаётган Иван Грен десант кемаси мисол бўла олади.

Фожеали кечикишларнинг энг ёрқин мисоли Адмирал Горшков фрегатининг қурилишидир. У расмийлар томонидан Россия денгиз кучларининг энг илғор кемаси деб эълон қилинган.

Фрегат ўтган йил июль ойида ишга туширилган, уни қуриш учун эса 12 йил кетган. Яна шундай кемалардан саккизтасини фойдаланишга топшириш режалаштирилган эди, аммо фақат бир дона кема ишга туширилди, бу Украина билан Россия ўртасидаги низолар сабабли талофат кўрган лойиҳалардан биридир.

2014 йилда Москва Қримни ноқонуний аннексия қилганидан кейин Киев Россия билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатди. Бу низо бир қатор муаммоларни келтириб чиқарди, чунки бир нечта рус кемаларида қўлланиладиган газ турбинали двигателлар Украинада ишлаб чиқарилар эди.

Москва маҳаллий ишлаб чиқарувчи «НПО Сатурн» билан ҳамкорликни бошлади, аммо у режалаштирилганидек 2017 йилда биринчи двигателни вақтида етказиб бера олмади.

Кемасозликдаги яна бир муаммо денгиз кучи лойиҳаларининг «бетартиб молиялаштирилишидир», дейди Деланоэ. Россиядаги кемасозлик корхоналари давлат шартномаларини қабул қилишни истамайдилар, сабаби «пул қачон тўланишини билмайдилар» деди у.

Кемасозлик корхоналаридаги соғлик ва хавфсизлик муаммолари россияликларнинг ўзини ҳам хавотирга солади.

Ўтган йил октябрь ойида Мурманск яқинида модернизация ва таъмирлаш жараёнида денгиз кучларининг ягона авиаташувчиси – Адмирал Кузнецов кемасининг кўприги устига 15 метрли кран қулаб тушган.

Аниқланишича, ушбу ҳодиса электр қувватининг ўчиб қолиши оқибатида содир бўлган ва натижада кема жойлашган сузувчи док чўкишни бошлаган.

Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган, Адмирал Кузнецов эса режалаштирилганидек 2021 йилда ҳам қайта ишга тушмаслиги маълум бўлди.

Бундай ҳолатлар бир неча марта кузатилган. Охирги 6 йил ичида таъмирланаётган сувости кемаларида уч марта ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар олинган.

«Тизимда тартиб-интизом, хавфсизлик меъёрларига риоя қилиш билан боғлиқ муаммолар борки, бу умуман қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат», деди Деланоэ.

[Ушбу мақолани тайёрлашга Канат Алтинбаев ҳисса қўшган.]

Сизга мақола ёқдими?

51
44
Йўқ
Фикрлар 8
Сиёсат Captcha
| 2019-04-18

Россиянинг совет давридан қолган занг босган қуроллари ҳеч кимга керакмас.

Жавоб бериш
| 2019-04-17

Россияда занг босган улуғворлик бор.

Жавоб бериш
| 2019-04-17

Ахлатсарой яна Россияга қарши чириган провокацияларни чоп этмоқда.

Жавоб бериш
| 2019-04-15

Россия НАТОнинг олдида чириган ғўла кабидир

Жавоб бериш
| 2019-04-14

Биттагина савол бор. Тожикистондан қандай преференцияларни савдолашиб олиш мумкин?

Жавоб бериш
| 2019-04-13

Улардаги деярли барча техника эскирган. Ўзлари учун қандайдир улуғворлик ўйлаб топишибди яна

Жавоб бериш
| 2019-04-14

Ўзларингизникини ишлаб чиқаринглар. Сизга нима халақит беради?

Жавоб бериш
| 2019-04-15

Қандайин ҳам асосли жавоб! IQ ошиб-тошиб кетай деяпти.

Жавоб бериш