Карвонсарой
Хавфсизлик

Навбатдаги ҳарбий муваффақиятсизлик: Россиянинг ягона авиаташувчиси ёнғин туфайли шикастланди

Карвонсарой ва AFP

12 декабрь куни Россиянинг ягона авиаташувчиси «Адмирал Кузнецов»да йирик ёнғин юзага келар экан, бу ҳодиса мамлакатдаги ҳарбий техниканинг эскириб қолгани борасидаги хавотирларни келтириб чиқарган. [Лев Федосеев / ТАСС]

12 декабрь куни Россиянинг ягона авиаташувчиси «Адмирал Кузнецов»да йирик ёнғин юзага келар экан, бу ҳодиса мамлакатдаги ҳарбий техниканинг эскириб қолгани борасидаги хавотирларни келтириб чиқарган. [Лев Федосеев / ТАСС]

МОСКВА – Бир қатор ҳалокатли ҳодисалар ортидан номига доғ тушган Россия армияси навбатдаги муваффақиятсизликка дуч келди – пайшанба (12 декабрь) куни унинг ягона авиаташувчисига ёнғин туфайли шикаст етган.

«Адмирал Кузнецов» икки йилдан бери Мурманскда таъмирланмоқда. Охирги бор 2018 йил октябрь ойида кема саҳнига кран қулаши оқибатида унга жиддий шикаст етган эди.

«РИА Новости» давлат ахборот агентлигининг «Звездочка» кемасозлик заводидаги манбага таяниб хабар беришича, ёнғин пайвандлаш чоғида юз берган.

Россия оммавий ахборот воситаларига кўра, камида 12 кишининг тан жароҳати олгани, улардан олти нафарининг аҳволи оғир экани хабар қилинган. Бир киши ҳаётдан кўз юмган.

YouTube видеолавҳасидан олинган ушбу кадрда Россиянинг 8 август куни Архангельск вилоятида юз берган авария оқибатлари акс этган. Ядровий ракета синови пайтида юз берган фалокат натижасида беш ходим ҳалок бўлди ва радиация даражаси кўтарилди.

YouTube видеолавҳасидан олинган ушбу кадрда Россиянинг 8 август куни Архангельск вилоятида юз берган авария оқибатлари акс этган. Ядровий ракета синови пайтида юз берган фалокат натижасида беш ходим ҳалок бўлди ва радиация даражаси кўтарилди.

Ёнғин чиққан вақт кема бортида 400 дан ортиқ одам бўлган, деб хабар берган ТАСС давлат ахборот агентлиги «Звездочка» вакилининг сўзларига таяниб.

Ёнғин тахминан 600 квадрат метр майдонни эгаллаб олган, дейилади «Интерфакс» хабарида.

1985 йилда фойдаланишга топширилган ва Россия ҳарбий-денгиз флотининг байроқдори ҳисобланган «Адмирал Кузнецов» 1997 йилдан бери илк марта капитал таъмирланмоқда.

Таъмирлаш ишлари 2020 йил охирида якунланиши ва ҳарбий кема 2021 йилда флот ихтиёрига қайтиши кутилган эди.

Яқинда кеманинг сувга туширилишидан Россиянинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги шубҳали мижозлари фойдаланиб қолишган эди.

Кремль 2016 йилда ва 2017 йил бошида Москванинг иттифоқчиси – президент Башар ал-Ассад бошчилигида Суриядаги нишонларга зарба бериш мақсадида кемани Ўртаер денгизига юборган.

Кема Сурия соҳилларидаги ҳарбий-денгиз флоти гуруҳини бошқарган. Бу кемадаги қирувчи самолётлар ўз миссияларини бажариш чоғида 1200 дан ортиқ нишонга зарба берган эди.

2015 йилдан бери Россиянинг ҳарбий операциялари натижасида 6500 дан ортиқ тинч фуқаролар ҳалок бўлган, дейилади 30 сентябр кунги ҳисоботда. Суриялик фаоллар томонидан жойларда тўпланган далилларга кўра, улар орасида 1928 нафар ёш бола ва 908 аёл бор.

2017 йил январь ойида у Ливия қирғоғида тўхтаб, ҳарбий диктатор Халифа Ҳафтарни кема бортига чиқариб олган. Хабар қилинишича, узоқ давом этган фуқаровий зиддиятда Россия Ҳафтарни қўллаб-қувватлаган.

Миссия вақтида бир қатор ҳалокатлар юз берган, жумладан «Сухой» жанговар самолётларидан бири авиаташувчи бортига қўнишга уринаётганида кема билан тўқнашиб кетган.

Таъмирлаш ва модернизация ишларига 62 млрд. рубль (1 млрд. АҚШ доллари/880 миллион евро) ажратилиб, кеманинг электр станцияси ва бортдаги электрон тизимлар таъмирланиши керак эди.

Ўтган йили кема палубаси устига кран қулаб тушиши оқибатида бир киши ҳалок бўлган ва кемага жиддий шикаст етган эди. Таъмирлаш ишларининг ортга сурилиши ва кема режалаштирилганидек 2021 йилда ҳам ишга яроқсиз бўлиши хавотирларни кучайтирган.

Россия ҳарбий денгиз кучлари давлат томонидан молиялаштириш муаммолари, эскириб бораётган кемаларни таъмирлаш заводлари ва янги кемаларни вақтида етказиб бериш бўйича мажбуриятларнинг кечиктирилиши билан курашиб келмоқда.

Сўнгги олти йилда таъмирланаётган сув ости кемаларида учта ёнғин юз бергани хабар қилинган.

«Адмирал Кузнецов» совет даври авиаташувчиларининг янги флотига мансуб илк кема бўлиши кутилган эди, аммо Россия ҳарбий денгиз кучлари 1991 йилда Совет Иттифоқи инқирозидан кейин йирик молиявий қийинчиликларга дуч келди.

Совет Иттифоқи ўз қудратининг чўққисида бешта авиаташувчига эгалик қилар эди.

Кўп сонли ҳарбий фалокатлар

12 декабрда содир бўлган ёнғин мамлакат армияси бошига тушган кетма-кет ҳалокатлар ва муваффақиятсизларнинг галдагиси бўлиб, Россиянинг мудофаа тизимларига нисбатан ишончсизликни кучайтирмоқда.

8 август куни Москвадан 500 км (300 миль) шарқда жойлашган Нижний Новгород вилоятидаги ёпиқ Саров шаҳрида портлаш юз берди. Ҳодиса ядровий ракета синови вақтида содир бўлди, натижада 5 нафар ходим ҳаётдан кўз юмди ва ва худудда радиация даражаси кўтарилди.

Август ойи бошида Красноярск вилоятининг Ачинск шаҳарчасидаги ўқ-дори омборхонасида бир неча кун кетма-кет портлашлар содир бўлган эди.

5 август куни содир бўлган биринчи портлашда бир киши ҳаётдан кўз юмган. EuroNews хабарига кўра, 9 август куни айни ҳудудни миналардан тозалаш вақтида камида тўққиз киши жароҳат олган.

Бу орада 1 июль куни 14 нафар россиялик денгизчи чуқур сув остида сузувчи кемада юз берган ёнғин сабабли ҳалок бўлган. Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, воқеа мамлакатнинг узоқ шимолида юз берган.

Ҳалок бўлган 14 кишининг 7 нафари денгиз кучларининг юқори мартабали зобитлари бўлишган. Бу топшириқнинг оддий эмаслигидан далолат беради. Сувости кемаси бортида жами нечта денгизчи бўлгани номаълум.

«Новая газета»нинг манбаларга таяниб ёзишича, авария чуқур сув остига шўнғий оладиган «Лошарик» номи билан машҳур АС-12 кичик сувости атом кемасида юз берган.

2000 йилнинг август ойида Баренц денгизида «Курск» сувости кемаси чўкиб кетган, унинг бортида бўлган барча 118 киши ҳаётдан кўз юмган эди. Текширувлардан маълум бўлишича, ҳалокатга торпедо портлаши сабаб бўлган.

Фожеа юз берганидан кейин ҳам бир неча кун таътилда бўлган Россия президенти Владимир Путиннинг бундай муносабати кескин танқид остига олинган эди.

Расмий Москва хорижий давлатларнинг қутқарув ишларида ёрдам беришга оид таклифларини қатъиян рад этган.

2008 йилда юз берган бошқа бир бахтсиз ҳодисада эса 20 россиялик – уч нафар денгизчи зобит ва 17 оддий фуқаро газдан заҳарланиб ўлганди – Япон денгизидаги тадқиқот ишлари чоғида кеманинг ёнғинни ўчириш тизими тасодифан ишга тушиб кетган.

2011 йилда эса Россиянинг энг йирик сувости атом кемаларидан бири «Екатеринбург» шимолий Мурманск вилоятидаги таъмирлаш ишлари чоғида ёниб кетган.

Кейинроқ, ёнғин келиб чиққан вақтда кемада узоқ масофага учадиган ядровий каллакли ракеталар бўлгани хабар қилинган.

«Музей экспонатлари»

Россия билан узоқ тарихий ва сиёсий алоқаларга эга Марказий Осиё мамлакатлари Кремль ишлатган ҳарбий техникани оладилар.

«Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон асосан эски, музей экспонатларидек бўлиб қолган совет даври техникасидан фойдаланади», деган эди Нур-султонлик халқаро муносабатлар бўйича экперт Руслан Назаров апрель ойида.

Россия томонидан Марказий Осиё давлатларига тақдим этилган эски ҳарбий техника фавқулодда вазиятларда ёрдам бера олмайди, деб огоҳлантирган Киевдаги Армия, қайта тайёрлаш ва қуролсизлантириш тадқиқотлари марказининг Осиё ва Тинч океани бўлинмаси раҳбари Юрий Пойта.

«Бундай қуроллар заиф давлатлар ёки ноқонуний қуролланган гуруҳларга қарши чекланган кўламдаги ва ўртача фаолликка эга жангларда oзроқ самара бериши мумкин, холос», деган эди Пойта апрель ойида.

Аммо, ғарб давлатлари замонавий ҳарбий мезонлар бўйича бошқалардан устунроқ, деди Пойта. У «Замонавий бошқарув ва разведка воситалари, нишонларни ёритиш, роботлаштирилган учувчисиз қурилмалар, юқори аниқликдаги қуролларга» эҳтиёж борлигини таъкидлаган.

Тизимдаги камчиликларни яширишда россиялик ҳарбийлар кўпинча муболағали даъволарга таянадилар.

Шундай ҳолатларнинг бирида, Путин ўтган йили халққа мурожаатида Россия янги авлоддаги «енгилмас» қуролни яратганини иддао қилган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 9

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россия армияси ва флоти учун навбатдаги шармандалик

Жавоб бериш

Бу Россиянинг чириган армиясининг ҳақиқий ҳолатини кўрсатиб турибди

Жавоб бериш

Чириган Умирал Говнецов.

Жавоб бериш

Чириган, чала давлат

Жавоб бериш

Тезроқ ёрилиб, портлаб, ёниб кетсин.

Жавоб бериш

Ахмоқлар! АҚШ ва Хитой бир неча ўнта авиаташувчига эга, улар Адмирал Кузнецовдан анча яхши...

Жавоб бериш

Хитойнинг авиаташувчилари яхши эмас. Эски Ляонин (собиқ Совет, кейинчалик Украинага тегишли бўлган Варяг). Қолганлари ишга туширилиши кутиляпти; атиги тўртта.

Жавоб бериш

Россияликлар шу тоғораси билан НАТО денгиз кучларини қўрқитмоқчими? Ўта манманлик ва ахмоқлик. Украинага шон-шарафлар!

Жавоб бериш

«Россия флотининг ифтихори» устидан бутун дунё кулаётгани, шарманда

Жавоб бериш