| Хавфсизлик

Россиянинг икки янги қурол билан керилиши тасдиқланмаган даъволар соясида қолиб кетди

Карвонсарой


Россиянинг «Орёл» («Бургут») деб номланган атом сувости кемаси 2017 йил апрель ойида Мурманск вилоятидаги базага етиб келди. Россия сув остида ва ҳавода енгилмас қуролланиш тизимларини синовдан ўтказаётганини даъво қилмоқда. (Россия мудофаа вазирлиги)

Россиянинг «Орёл» («Бургут») деб номланган атом сувости кемаси 2017 йил апрель ойида Мурманск вилоятидаги базага етиб келди. Россия сув остида ва ҳавода енгилмас қуролланиш тизимларини синовдан ўтказаётганини даъво қилмоқда. (Россия мудофаа вазирлиги)

Бутун дунёда тинчлик мақсадларини кўзлашига қарамай, Россия ҳеч қандай душман енга олмайдиган икки турдаги қуролни синовдан ўтказаётганини айтиб мақтанмоқда ва шубҳали даъволарни билдирмоқда.

Кремль душман мудофаасига қарши президент Владимир Путин таъбири билан айтганда, «енгилмас» сувости ядровий қуролини синовдан ўтказмоқда, деб хабар берди давлат назоратидаги ТАСС ахборот агентлиги сешанба (25 декабрь) куни.

Бунгача «Статус-6» номи билан машҳур бўлган, НАТО «Каньон» деб атайдиган «Посейдон» океаник комплекс тизими – ядровий каллакларни элтишга қодир бўлган бошқарувчисиз транспорт воситаси ҳисобланади. Унга март ойида ўтказилган сўровлар натижасига кўра шундай ном берилган.

«Масофадан туриб бошқариладиган «Посейдон» ядровий қурилмасининг сув остидаги синовлари эҳтимолий душманнинг разведкасидан ҳимояланган денгиз ҳудудида ўтказилмоқда», деб маълум қилган Россиянинг мудофаа соҳасидаги манбаи ТАСС нашрига.

«Посейдонни» ишлаб чиқариш жараёни Россиянинг 2018-2027 йилларга мўлжалланган қуролланиш дастури давомида якунланиши кутилмоқда.

Исботланмаган даъволар

Бу орада чоршанба (26 декабрь) куни Путин вазирлар маҳкамаси йиғилишида товушдан тез учувчи «Авангард» ракетаси синовини «мислсиз муваффақият» деб атади.

«Тизимнинг барча хусусиятлари ва унинг ишлаш имкониятлари тасдиқланди», деди у. «Яна бир бор қайтараман, синовлар муваффақиятли ўтди.»

Ҳам ядровий, ҳам анъанавий қуролларни ташиш имкониятига эга бўлган «Авангард» қитъалараро стратегик тизими Россия армиясига 2019 йилдан бошлаб етказиб берилади, деди у.

AFP хабарига кўра, аввалроқ Путин «Авангард» барча мавжуд ракетавий мудофаа тизимларини ортда қолдиришини айтган эди.

«Бу қуролли кучлар ва эҳтимол, давлат ҳаётидаги муҳим воқеадир», деди у чоршанба куни вазирлар маҳкамаси йиғилишида. «Энди Россияда янги стратегик қурол тизими мавжуд.»

Россия ҳукумати ва оммавий ахборот воситалари «Посейдон» ва «Авангард» тизимларининг вайрон қилиш имкониятлари ҳақида талайгина даъволарни билдирдилар, аммо уларнинг бирортаси ҳам тасдиқланмади.

ТАСС хабарига кўра, «Посейдон» ҳарбий-денгиз базаларини бутунлай йўқ қилиш имкониятига эга 2 мегатонна жанговар каллакни таший олади.

Путин жорий йилнинг 1 март кунги чиқишида бу икки қурол ҳақида гапириб мақтанган эди.

«Жаҳонда уларга тенг келадиган ҳеч қандай қурол йўқ», деган эди у ўшанда ҳали номланмаган «Посейдонни» назарда тутиб.

«Авангард» ҳақида эса у шундай деган: «Бу қитъалараро тизим ҳавонинг зич қатламларида 20 махдан зиёд тезлик билан товушдан тез учиш имкониятига эга».

Бундай даъволар мудофаа таҳлилчилари ва кузатувчилар томонидан уйдирма ва сиёсий манфаатларга эга, дея кенг миқёсда рад этилмоқда .

«Ҳеч кимни қўрқитаётганимиз йўқ»

Путиннинг парламентга қилган худди шу мурожаатида Россия бундай енгилмас қуролларни фақат тинчлик мақсадида яратганини даъво қилган ва давлатнинг тинчликпарвар ниятларини таъкидлаб ўтган.

«Биз ҳеч кимни қўрқитаётганимиз йўқ, ҳеч кимга ҳужум қилмаймиз ёки кимнидир қурол билан қўрқитиб ниманидир тортиб олмаймиз», деди у.

Путин ядровий хавфсизликка нисбатан ўзининг ҳазиломуз ёндашувини яширгани йўқ.

18 октябрь куни Путин ядровий уруш ҳолатида «Биз зўравонлик қурбонлари, жафокашлар сифатида жаннатга тушамиз. Улар (зўравонлар) эса ҳатто тавба қилишга ҳам улгурмай ўлиб кетадилар», деб ҳазиллашган эди.

Бу орада эса Россия аскарлари Украина ва Сурияда жанг қилмоқда ҳамда Грузиянинг бешдан бир қисмини эгаллаб турибди.

Москва Ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги (INF) шартномани бир неча бор бузгани сабаб танқидлар остида қолган эди. Россия 1987-йилги битимга зид келувчи ракеталарни йўқ қилмас экан, АҚШ мазкур шартномадан чиқиш билан таҳдид қилган .

«Биз Россия INF шартномаси талабларини жиддий равишда бузаётгани ҳақидаги АҚШнинг даъвосини қатъиян қўллаб-қувватлаймиз», дейилади НАТОга аъзо 29 мамлакат ташқи ишлар вазирларининг шу ой эълон қилинган қўшма баёнотида.

Шу ойда Россия расмийлари инспекторларга INF шартномасига хилоф бўлган баҳсли ядровий ракетани кўздан кечиришга рухсат бермасликларини маълум қилган эдилар.

Сизга мақола ёқдими?

157
114
Йўқ
Фикрлар 9
Сиёсат Captcha
| 2019-01-11

Кремлнинг навбатдаги дўқ-пўписали мультфилми.

Жавоб бериш
| 2019-01-11

Америкаликлар Авангард ва Посейдон олдида ночор эканлигини тан олиб бўлган. Сарой қандай бўлмағур гапни ёздингиз?

Жавоб бериш
| 2019-01-05

Путин ҳам Авангард ракетасининг тезлиги билан ҳайрон қолдирди. Секундига 9 км деярли. Яхшиямки, мультфильмларда физика қонунини бузиш мумкин ))

Жавоб бериш
| 2019-01-04

Одамларни қандай кулдиришни биласизлар! :)

Жавоб бериш
| 2018-12-31

Бўлмағур гапларни ёзишни бас қилинг. «Хайли-лайкли»ларингиз жонга тегди!

Жавоб бериш
| 2018-12-30

Ёлғондакам шодлик бузилмаслиги учун ҳам ҳеч қандай далиллар ҳам мавжуд эмас. Йўқса, халқни яқинлашиб келаётган қашшоқликдан чалғитиб бўлмай қолади. Россияда жамиятнинг ақлсизлашуви сабабли қандайдир замонавий қурол технологиялари ишлаб чиқариш аллақачон имконсиз бўлиб қолган. Мақталган «Армата» ҳам, «бешинчи авлод қирувчиси ПАК-ФА» ҳам муваффақиятсизликка учради.

Жавоб бериш
| 2018-12-31

Тентакмисан, қаерда йиқилди?

Жавоб бериш
| 2018-12-29

Олға, Россия.

Жавоб бериш
| 2018-12-30

Роисся вперде

Жавоб бериш