| Хавфсизлик

Сувости кемасидаги ёнғин Россия ҳарбий техникасидаги носозликларни юзага чиқарди

Карвонсарой ва AFP


Россия субмаринасининг март ойида интернетда чоп этилган сурати. Яқинда Россия сувости кемасида юз берган ёнғин Россия ҳарбий техникасининг эскириши билан боғлиқ хавф-хатарларни юзага чиқарди. (Россия мудофаа вазирлиги)

Россия субмаринасининг март ойида интернетда чоп этилган сурати. Яқинда Россия сувости кемасида юз берган ёнғин Россия ҳарбий техникасининг эскириши билан боғлиқ хавф-хатарларни юзага чиқарди. (Россия мудофаа вазирлиги)

МОСКВА – Шу ҳафтада чуқур сув остида сузувчи кемада юз берган ёнғин туфайли 14 нафар россиялик денгизчининг ҳалок бўлгани – мамлакат ҳарбий-денгиз флоти бошига тушган фалокат ва бахтсиз ҳодисаларнинг галдагиси бўлиб, Россия ҳарбий техникасининг ҳолати юзасидан хавотирларни келтириб чиқармоқда.

Узоқ Шимолда юз берган фожиа 2000 йилда 118 кишининг ҳаётига зомин бўлган ва президентликнинг илк йилида Владимир Путинни мушкул аҳволга солиб қўйган «Курск» сувости кемаси ҳалокатининг акс-садоси бўлди.

«1 июль (душанба) куни биометрик ўлчашлар вақтида чуқур сув остига туширилган илмий-тадқиқот ускуналарида ёнғин келиб чиқди», деб хабар берган Россия мудофаа вазирлиги.


Владивостокка келиб тўхтаётган Россия крейсери, шу йилнинг январь ойи. Сўнгги йилларда Россия ҳарбий денгиз флоти бир қатор фожеали ҳалокатларни бошдан ўтказди. (Россия мудофаа вазирлиги)

Владивостокка келиб тўхтаётган Россия крейсери, шу йилнинг январь ойи. Сўнгги йилларда Россия ҳарбий денгиз флоти бир қатор фожеали ҳалокатларни бошдан ўтказди. (Россия мудофаа вазирлиги)

Кема экипажининг 14 аъзоси тутундан заҳарланиш оқибатида Россия ҳудудий сувларида ҳалок бўлган, деб хабар қилган вазирлик матбуот хизмати AFPга.

«Тадқиқотлар»га оид сохта баёнот

Исми ошкор этилмаслиги шарти билан AFP билан суҳбатлашган ҳарбий таҳлилчилардан бири ёнғин илмий тадқиқотлар вақтида юз бергани ҳақидаги даъволарни рад этган.

«Одатда бундай баҳона денгиз тубида олиб бориладиган турли ишлар, жумладан кабель ўтказиш ишлари учун қўлланилади, деди эксперт.

Ҳалок бўлган 14 кишининг 7 нафари денгиз кучларининг юқори мартабали зобитлари бўлишган, бу топшириқнинг оддий эмаслигидан далолат беради. Сувости кемаси бортида жами нечта денгизчи бўлгани номаълум.

«Новая газета»нинг манбаларга таяниб ёзишича, авария чуқур сув остига шўнғий оладиган «Лошарик» номи билан машҳур АС-12 кичик сувости атом кемасида юз берган. 2003 йилда фойдаланишга топширилган ва тадқиқотлар олиб бориш, қутқарув ишлари ва махсус ҳарбий операциялар учун мўлжалланган АС-12 кемаси ҳақида кўп нарса маълум эмас.

Сешанба (2 июль) куни Норвегия радиация бошқармаси Россия сувости кемасида газ портлагани ҳақида Москвадан хабар келиб тушганини маълум қилди.

«Россия ҳукумати газ портлаганини тасдиқлади», деб айтган Норвегиянинг радиациядан ҳимоя қилиш агентлиги (NRPA) раҳбари Пер Странд.

«Россия томонидан сувости кемаси бортида реактор бўлган-бўлмагани ҳақидаги ахборотни кутяпмиз», деди у радиация даражасининг кўтарилиши қайд этилмаганини қўшимча қилар экан.

Фалокатларнинг узун тарихи

Постсовет даврида Россияда бир неча бор шу каби нохуш ҳодисалар юз берган.

2000 йилнинг август ойида Баренц денгизида «Курск» сувости кемаси чўкиб кетган, унинг бортида бўлган барча 118 киши ҳаётдан кўз юмган эди.

Текширувлардан маълум бўлишича, ҳалокатга торпедо портлаши сабаб бўлган.

Фожеа юз берганидан кейин ҳам бир неча кун таътилда бўлган Путиннинг муносабати кескин танқидга учраган эди.

Расмий Москва хорижий давлатларнинг қутқарув ишларида ёрдам бериш бўйича таклифларини қатъиян рад этган.

2008 йилда юз берган бошқа бир бахтсиз ҳодисада эса 20 россиялик – уч нафар денгизчи зобит ва 17 оддий фуқаро газдан заҳарланиб ўлганди – Япон денгизидаги тадқиқот ишлари чоғида кеманинг ёнғинни ўчириш тизими тасодифан ишга тушиб кетган.

2011 йилда Россиянинг энг йирик сувости атом кемаларидан бири «Екатеринбург» шимолий Мурманск вилоятидаги таъмирлаш ишлари чоғида ёниб кетган.

Кейинроқ, ёнғин келиб чиққан вақтда кемада узоқ масофага учадиган ядровий каллакли ракеталар бўлгани хабар қилинган.

Шу йилнинг март ойида Қозоғистонда Россияга қарашли Ми-8 вертолётининг ҳалокатга учраши натижасида бортдаги 13 ҳарбий хизматчининг барчаси ҳаётдан кўз юмган.

«Музей экспонатлари»

Россия билан узоқ тарихий ва сиёсий алоқаларга эга Марказий Осиё мамлакатлари Кремль ишлатган ҳарбий техникага эгалик қиладилар.

«Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон асосан эски, музей экспонатларидек бўлиб қолган совет даври техникасидан фойдаланади», дейди Нур-султонлик халқаро муносабатлари бўйича экперт Руслан Назаров.

Россия томонидан Марказий Осиё давлатларига тақдим этилган эски ҳарбий техника фавқулодда вазиятларда ёрдам бера олмайди, деб огоҳлантирган Киевдаги Армия, қайта тайёрлаш ва қуролсизлантириш тадқиқотлари марказининг Осиё ва Тинч океани бўлинмаси раҳбари Юрий Пойта.

«Бундай қуроллар заиф давлатлар ёки ноқонуний қуролланган гуруҳларга қарши чекланган кўламдаги ва ўртача фаолликка эга жангларда oзроқ самара бериши мумкин, холос», дейди Пойта.

Аммо, ғарб давлатлари замонавий ҳарбий мезонлар бўйича бошқалардан устунроқ, деди Пойта. У «Замонавий бошқарув ва разведка воситалари, нишонларни ёритиш, роботлаштирилган учувчисиз қурилмалар, юқори аниқликдаги қуролларга» эҳтиёж борлигини таъкидлаб ўтган.

Тизимдаги камчиликларни яширишда россиялик ҳарбийлар кўпинча муболағали даъволарга таянадилар.

Шундай ҳолатларнинг бирида, Путин ўтган йили халққа мурожаатида Россия янги авлоддаги «енгилмас» қуролни яратганини иддао қилган эди.

Сизга мақола ёқдими?

24
22
Йўқ
Фикрлар 3
Сиёсат Captcha
| 2019-07-09

Камида 30 та одам ўлган бўлса керак

Жавоб бериш
| 2019-07-03

Яна озроқ босқинчилар Моторылога қўшилишган (Моторыло номи билан машҳур бўлган Арсен Павлов назарда тутилмоқда, шарқий Украинадаги россияпараст айирмачилар қўмондони бўлган, 2016 йилда ўлдирилган)

Жавоб бериш
| 2019-07-11

Моторыло сизларнинг ҳаромзодангиз-ку. Демак, унинг олдига ўзингиз равона бўлишингиз керак

Жавоб бериш