http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2019/05/20/feature-02
Россиялик хакерлар Эрон режими ниқоби остида кибержосуслик операциясини ўтказгани маълум бўлди
| Хавфсизлик

Тожик қамоқхонасида «Ислом давлати» жангарилари исён кўтарди

Карвонсарой ва AFP

image

20 май куни Ваҳдатдаги қамоқхонада юз берган тартибсизликлар чоғида 29 нафар маҳбус, жумладан «Ислом давлати»нинг (ИД) 24 аъзоси ва уч қўриқчи ўлдирилган. (File)

ДУШАНБE – Тожикистон қамоқхонасида «Ислом давлати» (ИД) жангарилари томонидан уюштирилган исён натижасида 32 киши, жумладан 24 ИД аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги душанба (20 май) кунги баёнотида хабар берди.

Исён якшанба (19 май) куни Душанбедан 17 километр шарқда жойлашган Ваҳдат шаҳридаги қамоқхонада бошланган. Бинода 1500 маҳбус бўлган.

Исёнчилар уч нафар қўриқчи ва бешта маҳбусни пичоқлаб, қолганларни гаровга олишган ҳамда қамоқхонадаги тиббий муассасани ёқиб юборишган.

Хавфсизлик кучлари қўзғолонни бостириш чоғида 24 нафар ИД аъзосини ўлдирганлар, деб хабар берган вазирлик.

image

АҚШ ҳукумати бир вақтлар Тожикистонда ОМОН қўшинларига қўмондонлик қилган, кейинчалик «Ислом давлати» (Сурия) сафига қочиб ўтган Гулмурод Ҳалимов учун 3 млн. АҚШ доллари (28,3 млн. сомоний) ваъда қилган. Унинг ўғли Беҳруз Гулмурод 20 май куни тожик қамоқхонасида уюштирилган қонли қўзғолонга раҳбарлик қилгани айтилмоқда. (АҚШ Адлия вазирлиги)

image

Суриядаги тожик жангарилари, 2016 йилнинг 13 июнь куни «Одноклассники» ижтимоий тармоғида чоп этилган сурат. (Надин Баҳром)

Вазирлик маълумотларига кўра, Тожикистон ҳуқуқ тартибот органлари исённи бостириб, 35 нафар маҳбусни қўлга олган. Гаровга олинганлар эса озод қилинган.

Ҳалимовнинг ўғли исёнга бошчилик қилган

Ҳуқуқ-тартибот органлари Беҳруз Гулмородни исёнчилар етакчиларидан бири бўлганини аниқладилар. У Тожикистон махсус қўшинлари (ОМОН) собиқ қўмондони Сурияда ИД раҳбариятининг аъзосига айланган Гулмурод Ҳалимовнинг ўғлидир. Ҳалимов ИД сафига ўтган Марказий Осиёлик энг юқори мансабдор шахсдир.

Гулмуродга 2017 июль ойида ИД сафига қўшилишга ҳаракат қилгани учун 10 йиллик қамоқ жазоси белгиланган. Исёндан кейин унинг тақдири ҳақида хабар берилмаган.

Қўшма Штатлар Гулмуроднинг отаси учун мукофот белгилаган, Россия қуролли кучлари эса 2017 йил сентябрда олиб борилган ҳаво ҳужуми давомида уни ўлдирганликларини даъво қиладилар.

Ўтган йил ноябрь ойида Хўжандда содир этилган яна бир исён натижасида 26 та одам ҳалок бўлган эди. Исён собиқ ИД аъзоси томонидан қамоқдан қочиш мақсадида ташкиллаштирилган.

Тожикистон расмийларига кўра, сўнгги йилларда 1000 дан ортиқ тожик фуқаролари Сурия ва Ироқда ИД сафига қўшилганлар.

Сизга мақола ёқдими?
4
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha