| Сайловлар

Тўқаев Қозоғистоннинг янги президенти этиб сайланди

Айдар Ашимов ва AFP

Сайлов участкалари белгиларини олиб кетаётган машина, 18 май куни Таразда олинган сурат. (Айдар Ашимов)

Тараздаги сайлов постерларидан бири, 8 июнь. (Айдар Ашимов)

Тараздаги Қосим-Жўмарт Тўқаевни қўллаб-қувватловчи постерлардан бири. (Айдар Ашимов)

Таразда собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг тараққиёт ва яхшироқ турмуш шароитлари ҳақидаги ваъдалари битилган постер, 8 июнь куни олинган сурат. (Айдар Ашимов)

9 июнь куни Қозоғистонда эрталаб соат 9 да ўн мингга яқин сайлов участкалари ўз эшикларини очди. Суратда Тараздаги сайлов участкаларидан бири акс этган. (Айдар Ашимов)

9 июнь куни Тараздаги сайлов участкаларининг бирида ширинликлар ва ичимликлар тарқатилди. (Айдар Ашимов)

9 июнь куни Таразда сайлов бюлеттенини олаётган аёл. (Айдар Ашимов)

Сайловчилар бюлеттенни олиш учун паспорт ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишлари керак. Қозоғистон фуқароси паспорти, 9 июнь куни Таразда олинган сурат. (Айдар Ашимов)

НУР-СУЛТОН – Қозоғистонда узоқ йиллардан бери иқтидорда бўлган президент танлаган ворис якшанба (9 июнь) кунги давлат раҳбари сайловларида ғолиб чиқди.

Марказий сайлов комиссияси (МСК) хабарига кўра, Қосим-Жўмарт Тўқаев 70,8 фоиз овоз олди, унинг энг яқин рақиби, мухолифат номзоди Амиржон Косанов эса 16,2 фоиз овоз тўплаган.

Тўқаев собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг оқ фотиҳасини олган эди. Назарбоев март ойида кутилмаганда истеъфога чиққунига қадар мамлакатни ўттиз йил давомида бошқариб келган.


9 июнь куни Тараздаги сайлов участкаларидан бирида овоз бераётган аёл. (Айдар Ашимов)

9 июнь куни Тараздаги сайлов участкаларидан бирида овоз бераётган аёл. (Айдар Ашимов)

Рақиблари, жумладан Косанов ҳам Тўқаевни ғалаба билан табриклади.

«Бу сиёсий ўтиш жараёни халқ иштирокида амалга ошади», деди Косанов.

«Халқ ҳукумат билан очиқ мулоқотга тайёр», деди у давлат телеканалларида намойиш этилган интервью чоғида.

Учинчи ўринни Қозоғистондаги президент сайловида илк бор иштирок этган аёл номзод – Дания Еспаева эгаллади. МСК хабарига кўра, у жами 5,2 фоиз овоз тўплаган.

Тўқаевнинг олдида мамлакатнинг собиқ мустамлакачиси – Россия билан муносабатлар ва «Ислом давлатига» (ИД) қўшилиб, кейинчалик Қозоғистонга қайтган фуқароларни радикаллашувдан халос қилиш каби хавфсизлик муаммолари кўндаланг турибди.

Ҳибслар ва намойишлар

Якшанба куни Қозоғистонда, шунингдек, сўнгги уч йил ичидаги энг йирик намойишлардан бири бўлиб ўтди ва унда юзлаб одамлар ҳибсга олинди. Намойишчилар сайловларни бойкот қилишга чақирганлар.

Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, жами 500 га яқин одам қўлга олинган. Вазир ўринбосари Марат Кожаев бу каби «рухсат этилмаган» намойишларни уюштиришда «радикал гуруҳларни» айблаган.

AFP нашрининг душанба (10 июнь) кунги хабарига кўра, воқеликда бундан кўпроқ одам ҳибсга олинган бўлиши мумкин.

Уюштирилган деган даъволарга қарамай, Тўқаев сайловларнинг «ҳақиқий рақобат» муҳитида ўтганини даъво қилмоқда.

«Бу биздаги сиёсий маданият даражаси кўтарилганидан даракдир. Олдинда қилиниши керак бўлган жуда кўп ишлар бор», деб айтган у душанба куни журналистларга.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) хабарига кўра, сайловлар чоғида «кенг кўламли қонунбузарликлар» қайд этилган.

Қозоғистон ҳукумати сайловдаги қонунбузарликларга оид шикоятлар юзасидан текширув ўтказилишини маълум қилган.

Сизга мақола ёқдими?

6
3
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha