Карвонсарой

Қозоғистонда сайёҳлик ривожланишига эришиш учун «арзон ва юқори сифатли ҳаво транспорти зарур»

Карвонсарой

ОСТОНА – Халқаро транспорт авиацияси бирлашмаси (IATA) Қозоғистонни ўзининг сайёҳлик салоҳияти ривожланиши учун «арзон ва юқори сифатли ҳаво транспортини» шакллантиришга чақирди, дея сешанба куни (5 декабр) хабар тарқатди Казинформ.

«Маҳаллий ёки хорижий сайёҳлик бўлишидан қатъий назар, агар ҳаво транспорти сайёҳлик ривожланишини қўллаб-қувватламас экан ушбу кучли салоҳият ўз самарасини кўрсатмайди», деди IATA нинг Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон мамлакатлари бўйича бошқарувчиси Карамалаков Жордан.

У ўз фикрларини Остонада бўлиб ўтган анжуманда билдириб ўтди.

«Иқтисодиётда бошқа бу каби кичик капитал сармоялар киритиб яхши фойда кўриладиган ва кўплаб иш ўринлари яратиладиган сектор мавжуд эмас», деди у. «Бу сайёҳликнинг иқтисодиётни ривожлантиришдаги тутган ўрнидир».

Ҳукумат тарифлар нархини паст даражада ушлаб туриш учун аэропортларни молиявий қўллаб-қувватлаши, шунингдек вилоятларда сайёҳлик ривожланишини таъминлаш учун умумий авиацияни қайта тиклаши лозим, деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500