Карвонсарой

Тожикистонда чет эллик сайёҳларни ўлдиришда айбланган шахс суд қилинмоқда

AFP

ДУШАНБЕ – 23 октябрь, сешанба куни Тожикистонда тўрт нафар хорижлик велосайёҳни ўлдириш олдидан «Ислом давлати»га (ИД) содиқликка қасамёд қилган шахс устидан суд жараёни бошланди. Суд омма учун ёпиқ тарзда ўтади.

Тожикистон Олий суди матбуот котибининг сешанба куни AFPга маълум қилишича, «тўрт нафар чет эллик велосайёҳни ваҳшийларча ўлдиришда» гумон қилинган шахснинг маҳкама жараёни қатъий режимдаги изоляторда бўлиб ўтмоқда.

33 яшар Ҳусайн Абдусамадов июль ойида икки нафар америкалик, голландиялик ва швейцарияликни ўлдирганига иқрор бўлган эди.

Қурбонлар Помир катта йўлидан велосипедда қайтиб келаётганларида жиноятчилар машинадан чиқиб, уларга пичоқ ва қуроллар билан ҳужум қилишган.

Абдусамадовнинг тўрт нафар шериги қўлга олиш вақтида полиция тарафидан ўлдирилган.

Полиция идорасидаги манбанинг AFP нашрига маълум қилишича, Абдусамадовдан ташқари яна 16 киши ҳуқуқ-тарибот органларига жиноятнинг олдини олиши мумкин бўлган маълумотни бермаганликда айбланмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500