Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-12-03

ЕХҲТ террорчиларнинг киберҳужумларини олдини олиш бўйича қозоғистонлик мутахассислар учун машғулотлар ўтказди

Карвонсарой

ОСТОНА – Ўтган ҳафта Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) 17 нафар қозоғистонлик мутахассисга давлат энергетик инфратузилмасини кибер-террорчиликдан ҳимоя қилишга оид машғулотлар ўтказди.

Машқлар 28-29 ноябрь кунлари Остонада бўлиб ўтди, унда хавф-хатарни баҳолаш, инқирозни бошқариш ва террорчиларнинг киберҳужумлари оқибатларини енгиллаштириш мавзулари қамраб олинди, дейилади ЕХҲТ баёнотида.

ЕХҲТ хабарига кўра, иштирокчилар муҳокамага асосланган «Қоронғуликдаги Қозоғистон» симуляцияда қатнашдилар, муҳокамада мавжуд ҳимоя ва инқирозни бошқариш тизими, жумладан ташқи инқироз бошқаруви механизмлари билан мувофиқлашув самарадорлигини синовдан ўтказдилар.

Машқлар ахборот-коммуникация технологияларига асосланган муҳим энергия инфратузилмасига террорчилик таҳдиди ҳақида хабардорликни ошириш ҳамда агентликлараро мувофиқлаштиришни такомиллаштиришга қаратилган, дейилади ЕХҲТ хабарида.

«Террорчиларнинг муҳим энергия инфратузилмаларини вайрон қилиши ёки қисман бузиши иқтисодиётга ва жамиятга салбий таъсир кўрсатиши мумкин», деди ЕХҲТ «Трансмиллий таҳдидлар» бўлимининг терроризмга қарши кураш бўлими ходими Коэн Де Смедт.

«Бу машғулотлар Қозоғистоннинг саноатдаги назорат тизимларига қаратилган террорчилик киберҳужумларига миллий, тармоқли ва корхона даражасида чора кўриш имкониятларини синаш ва ривожлантиришга ёрдам беради», деди у.

Мамлакат киберҳужумларни олдини олишга қаратилган яна бошқа чора-тадбирларни ҳам бошлаб юборди, жумладан, онлайн-ташвиқот ва экстремистларнинг одам ёллашига қарши кураш бўйича «кибер-қалқон» дастурини қабул қилди, деди Қозоғистонинг мудофаа ва аерокосмик саноати вазири ўринбосари Тимур Шаимергенов.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha