Карвонсарой

Тожикистонда муқаддам судланган шахслар давлат хизматчилари бўла олмайдилар

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Чоршанба (6 февраль) куни Тожикистон парламентининг қуйи палатаси ҳукумат тарафидан қонунчиликка таклиф этилган ўзгартиришларни маъқуллади, уларга кўра, муқаддам судланган шахслар давлат хизматларига ишга олинмайдиган бўлди, деб хабар беради Asia-Plus нашри.

Таклиф қонун сифатида қабул қилинганидан сўнг, фақат қасддан жиноят содир этган шахсларга нисбатан амалда бўлади, деди Давлат хизматлари бўйича агентлик раҳбари Жума Давлатов.

Давлатовга кўра, ҳозирда Тожикистонда 20 мингга яқин давлат хизматчилари бор.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500