ЕХҲТ Қирғизистон жанубидаги тараққиёт дастурларини фаоллаштирмоқда

Карвонсарой

ЎШ, Қирғизистон – 12-18 май кунлари Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) расмийлари Қирғизистон жанубидаги тараққиёт дастурларини назорат қилиш ва режалаштириш мақсадида қирғиз ҳукумат расмийлари билан учрашдилар. Бу ҳақда сешанба (21 май) куни ЕХҲТ сайтида маълум қилинган.

ЕХҲТнинг Қирғизистондаги фаолияти «иқтисодий тараққиёт ва рақамлаштириш, жамоат тартибини сақлаш, шунингдек, терроризмга олиб борувчи зўравонлик экстремизми ва радикаллашувга қарши курашга оид лойиҳаларни ўз ичига олган», деб маълум қилди ЕХҲТ.

Бишкекдаги ЕХҲТ дастурлари идораси раҳбари Пьер фон Аркс ва ЕХҲТнинг бошқа расмийлари Қирғизистоннинг жанубий вилоятлари – Ўш, Жалолобод ва Боткентда маҳаллий мансабдорлар, ижрочи-ҳамкорлар ва фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашдилар.

«Мазкур ташриф 2019-2020 йилларга мўлжалланган дастурий тадбирларни режалаштириш ва устуворлигини белгилаш учун муҳим туртки бўлди», дейилади ЕХҲТ хабарида.

Сизга мақола ёқдими?

2
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha