Карвонсарой
Терроризм

Миграция - Марказий Осиёлик террорчилар ўртасидаги асосий ўхшаш жиҳат

Caravanserai

29 яшар Ўзбекистон фуқароси Сайфулло Соиповнинг фотосурати 31 октябрда қуйи Манхеттенда содир этилган терактга бағишланган 1 ноябрда Нью-Йоркда бўлиб ўтган матбуот анжуманида намойиш қилинган. Соипов қўйилган айблов ҳужжатларига кўра “Ислом давлати (ИД) номидан ҳаракат қилганлигини ва “қилган ишидан мамнун эканлигини” тан олган. [Спенcер Платт / Getty Images /AFP]

29 яшар Ўзбекистон фуқароси Сайфулло Соиповнинг фотосурати 31 октябрда қуйи Манхеттенда содир этилган терактга бағишланган 1 ноябрда Нью-Йоркда бўлиб ўтган матбуот анжуманида намойиш қилинган. Соипов қўйилган айблов ҳужжатларига кўра “Ислом давлати (ИД) номидан ҳаракат қилганлигини ва “қилган ишидан мамнун эканлигини” тан олган. [Спенcер Платт / Getty Images /AFP]

БИШКEК -- Ўтган ҳафта Сайфулло Соипов Нью-Йорк шаҳри кўчасидан ўтиб кетаётган инсонларни юк автомобилида қасддан уриб кетганида у унинг ватани Ўзбекистон энг ёмон сарлавҳалар остида ёритилиши учун замин яратиб берган эди. “Соипов мамлакатимиз ҳақида йиллар давомида яратилган ижобий тасаввурни бир неча дақиқа ичида йўққа чиқарди, - деб сўзлайди Caravanserai мухбирига Соипов каби бир неча йил аввал “грин карт” бўйича Америкада доимий яшаш ҳуқуқини қўлга киритган ва ҳозирда Нью-Йоркда истиқомат қилаётган асли таги Самарқандлик бўлмиш Тимур Гаппаров. “АҚШ ва Европадаги кўпчилик мигрантлар ўзгаларни ўзбек маданияти билан таништириш учун кўп саъй-ҳаракатлар қилишганди. Аммо бу уринишлар бир зумда йўққа чиқди.”

“Одамлар мавзуни чуқур ўрганишга одатланмаганлар”, - деб сўзида давом этади Тимур. “Улар ОАВ даги сарлавҳага ишониб қўя қоладилар”.

"Ўзбекистон ва унинг аҳолиси Соипов ҳаракатлари учун ҳеч қандай жавобгар эмас албатта, аммо бу доғни кетказиш учун кўп вақт талаб этилади”, - дейди у. “Ҳозирда эса барчамизга террорчидек қаралади”.

Шундай бўлса-да, AFP агентлигининг расмий маълумотларига кўра, Соипов радикал ислом мафкураси вакиллари билан ўзи туғилиб-ўсган юртда эмас, балки етти йил аввал ўзи танлаган мамлакат – АҚШ да алоқа қилган.

Эркак киши Нью-Йоркдаги 31 октябрь теракт қурбонларига атаб уюштирилган мемориал ёдгорлигига аргентиналик футболчи футболкасини қўймоқда. Ҳужумни содир этишда шубҳа қилинаётган ўзбекистонлик иммигрант Сайфулло Соипов ижарага олинган юк машинаси ёрдамида саккиз киши, шу жумладан ўрта мактабни битирганликларининг 30 йиллигини нишонлаётган беш нафар аргентиналикларни ўлдирганликда айбланмоқда. [Jewel Samad /AFP]

Эркак киши Нью-Йоркдаги 31 октябрь теракт қурбонларига атаб уюштирилган мемориал ёдгорлигига аргентиналик футболчи футболкасини қўймоқда. Ҳужумни содир этишда шубҳа қилинаётган ўзбекистонлик иммигрант Сайфулло Соипов ижарага олинган юк машинаси ёрдамида саккиз киши, шу жумладан ўрта мактабни битирганликларининг 30 йиллигини нишонлаётган беш нафар аргентиналикларни ўлдирганликда айбланмоқда. [Jewel Samad /AFP]

29 яшар Соиповга қўйилган айблов ҳужжатига кўра, у “Ислом давлати (ИД) номидан ҳаракат қилганлигини ва “қилган ишидан мамнун эканлигини” тан олган ва устига-устак у ҳатто касалхонадаги хонасига ИД байроғини осишни ҳам талаб қилган.

"Ўйлашимча, Соиповнинг радикал гуруҳларга қўшилиб кетганлигининг сабабларини излашдан маъно йўқ”, - дейди Caravanserai мухбирига тошкентлик сиёсатшунос Умид Асатуллаев. “У шунчаки руҳан нобарқарор бўлган”.

“Унга ўхшаш ўз ўрнини топа олмасдан, ўзини гоҳ ўққа, гоҳ чўққа урадиган инсонлар кўп”, - деб қўшимча қилди у. “Янаги сафар унинг ўрнида ким бўлишини топиш қийин. Бошқаларни радикаллашувга чорлайдиган кишиларни тўхтатиш бунданда муҳимроқдир... Бу гиёҳванд моддалар истеъмолчиларини эмас, балки уларни тайёрлайдиган ёки улар савдоси билан шуғулланадиган кишиларни жазолаш заруратига ўхшаш гап”.

Глобал миграция, радикаллашув

Туркия, Швеция, Россия ва АҚШ да шу йили содир этилган ва дунёга овоза бўлган террорчилик ҳужумлари диққат марказида Марказий Осиёликлар бўлди.

Минтақадаги бешта мамлакат - Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг минглаб собиқ фуқаролари 2011 йилдан бошлаб Сурия ва Ироқдаги “Ислом давлати” қаторларига қўшилишди. Аммо улар томонидан тажовузкорона экстремизм билан боғлиқ ўз юртида содир этилган ҳолатлар нисбатан кам бўлган.

“Ҳужумчиларнинг аксарияти бундан аввал дунёвий дунёқарашга эга ва диний экстремизга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган, улардаги радикаллашувга мойиллик ўзлари туғилиб-ўсган юртда эмас, балки асосан улар ташриф буюрган мамлакатда пайдо бўлмоқда”, - деди AFP мухбирига Венадаги Миграция сиёсатини ривожлантириш халқаро маркази илмий ходими Ян Матусевич. Бироқ агар ягона мавзу доирасида Истанбул, Стокгольм, Санкт-Петербург ва Нью-Йоркда шу йили содир этилган ҳужумларда айбланаётган Марказий Осиёда туғилган кишилар орасидаги ўзаро боғлиқликни топишга ҳаракат қилинса, бу боғлиқлик миграция мавзусидир.

Туркия расмийларининг маълумотларига кўра, шу йилнинг 1 январида Истанбул тунги клубидаги ҳужумда 39 кишини ўлдирган Ўзбекистон фуқароси Абдулқодир Машарипов илгари Афғонистон ва Покистонда яшаб, жангари сифатида тайёргарлик кўрган.

Стокгольмда апрель ойида юк машинасини пиёдалар устига бостирган яна бир ўзбекистонлик фуқаро Раҳмат Оқилов Швеция ҳукуматидан бошпана сўраган, аммо илтимоси рад этилган ва депортация хавфи остида бўлган. Мазкур ҳужум натижасида беш киши ҳалок бўлган.

Шунингдек, апрел ойида Санкт-Петербург метросида юз берган портлашда айбланаётган 22 яшар Акбаржон Жалилов Қирғизистонда туғилган бўлиб, 17 ёшида оиласи билан Россияга кўчиб кетган. Ушбу портлаш оқибатида 16 киши, шу жумладан, Акбаржоннинг ўзи ҳам ҳалок бўлган.

Мазкур ҳужумлар “Марказий Осиё модели”ни ҳосил қилаётгандек деб кўринсада, Матусевичнинг фикрича, улар “радикаллашувнинг бундан-да кенг, бундан-да глобал шакли”нинг бир қисми ҳисобланиб, “ҳужумчиларнинг реал ҳаётий вазиятлари анча фарқли бўлган” ҳамда бир-бирига ўхшамас турли-туман манбалардан келиб чиққан. Ўзбекистон ҳукуматининг қайд қилишича, Соипов мамлакатдан чиқиб кетиши олдидан унинг экстремист бўлганлигидан далолат берувчи ҳеч қандай ишора бўлмаган.

Ўзбекистон ҳукуматининг 1 ноябрдаги баёнотида Соиповнинг Тошкентдаги собиқ қўшнилари уни “жуда ижобий” таърифлаганлиги айтилган.

“Унинг ота-онаси анъанавий исломга амал қилиб, уларнинг экстремистик тармоқлар билан алоқа қилганликларини ҳеч ким кўрмаган”, - деб қўшимча қилинади баёнотда.

Онлайн тарғиботдаги ИД “експерти”

Нью-Йорк полициясининг маълумотларига кўра, воқеалар ўртасидаги умумийликни излаш давомида таҳлилчилар экстремизм мазмунидаги онлайн мақолалар, хусусан, ИД томонидан тарқатилаётган ташвиқ этувчи материаллар таъсирига тушиб қолиш мойиллигига алоҳида эътибор бермоқдалар.

“Соипов ва [Истанбулдаги ҳужумчи] Машарипов ўртасидаги боғлиқлик ҳақида гапирар эканмиз, бу ҳам бўлса улар мамлакат ташқарисида яшаган, тарғибот-ташвиқот (ИД) материалларидан бемамол фойдалана олиш имкониятига эга бўлган ўзбеклар бўлганлигини айта оламиз”, - дейди мухбирига Халқаро инқирозлар марказининг Марказий Осиё бўйича лойиҳа директори Дейрдре Тайнан AFP га.

Соипов ИД билан бевосита алоқа қилган-қилмаганлиги ҳақида гапиришга ҳали “жуда эрта”лигини таъкидлар экан, Тайнан ташкилот турли платформалар орқали рус ва Марказий Осиё тилларидаги ўз хабарларини тарқатиш тажрибасини қўллаганлиги ҳақида айтиб ўтди.

2015 йилда ИД сафига қўшиб олинган янги аскар деб тан олинган қозоғистонлик бола гумон қилинишича россиялик жосусни ўлдирилиши тасвирга олинган видео ИДнинг афтидан марказий осиёликларга қаратиш мақсадидаги моҳирона ташвиқоти бўлиб, халқаро эътиборни ўзига жалб қилган.

Бир неча ой ўтиб ошкор қилинган видеода ИДга қўшилган Тожикистоннинг махсус мақсаддаги кучлар собиқ раҳбари Гулмурод Ҳалимов тасвирланган.

ИДнинг ҳар томонлама ўйланган медиа-стратегияси унинг Марказий Осиёда амал қилувчи бошқа радикал ташкилотлардан ажралиб туришида ва минтақадаги давомчиларни ўзига эргаштиришда муҳим рол ўйнади, - дейди Тайнан.

Мусулмонлар, мигрантларга қаратилган репрессиялар

Аммо ҳуқуқ кузатувчиларининг айтишича, гуруҳнинг бу каби глобал олдинга чиқиши собиқ совет ҳукуматлари томонидан тақводор мусулмонларни таъқиб қилиниши учун туртки бўлди.

Худди шу каби Россияда ҳам Санкт-Петербургдаги апрель ойидаги портлашлардан сўнг махсус хизматлар томонидан Марказий Осиёдан келган мигрантларни таъқиб қилиш ҳоллари сезиларли даражада кўпайди. Бунда улар баъзан экстремистик режаларнинг олди олинганлигини ҳам маълум қилишган.

"Бундай қамоққа олишларнинг баъзилари халқ душманини (омма учун) фош қилиш мақсадида сиёсий йўналтирилган тусга эга деган таассурот туғилади,” – дейди миграция масалалари бўйича машҳур россиялик ҳуқуқ ҳимоячиси Светлана Ганнушкина Франс Пресс агентлигига.

[Тошкентдан Максим Енисеев мазкур маърузага ўз ҳиссасини қўшди.]

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500