Карвонсарой
Жамият

Ўзбекча Википедия миллионлаб фойдаланувчиларга ўзбек тилида ахборот топишга кўмаклашмоқда

Рустам Темиров

Суратда Википедияда Марказий Осиё мамлакатлари тилларида чоп этилган мақолалар сони кўрсатилган. Чапдан ўнгга: ўзбек, қозоқ, қирғиз, тожик ва туркман тиллари. [Карвонсарой]

Суратда Википедияда Марказий Осиё мамлакатлари тилларида чоп этилган мақолалар сони кўрсатилган. Чапдан ўнгга: ўзбек, қозоқ, қирғиз, тожик ва туркман тиллари. [Карвонсарой]

ТОШКЕНТ – Дунёдаги энг машҳур онлайн энциклопедиянинг ўзбек тилидаги версияси кенгайишда давом этар экан, минтақа аҳолисига цензурасиз, краудсорсинг ёрдамида тўпланган маълумотларни тақдим этмоқда.

Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги маълумотларига кўра, ўзбек тили ҳозирда Википедияда чоп этилган мақолалар сони бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринни эгаллаб турибди ва асосий минтақавий тил сифатида қозоқ тилидан ўзиб кетган.

2001 йилда ишга туширилган Википедия сўз эркинлиги ва ахборот тарқатишни тарғиб қилиш орқали авторитар режимларга қарши курашади.

Шунинг учун ҳам Россиядаги каби авторитар режимлар фуқароларнинг унга киришини чеклашга ёки Кремлнинг ташвиқот талабларига жавоб берадиган муқобил «веб-энциклопедиялар» яратишга уринмоқда, дейди кузатувчилар.

6 август куни Тошкент вилоятида ўтказилган WikiStipendiya марафони иштирокчилари. [Зоҳид Маликов]

6 август куни Тошкент вилоятида ўтказилган WikiStipendiya марафони иштирокчилари. [Зоҳид Маликов]

Ўзбек тилидаги Википедия оммалашиб бормоқда. Йиллар давомида бир ой ичидаги кўришлар сони миллионларда акс эттирилган сурат. 2016 йилнинг августида у 17,2 миллион марта кўрилган (чапда). 2023 йилнинг май ойида эса кўришлар сони 23,3 миллионтани ташкил этган (ўнгда). [Карвонсарой]

Ўзбек тилидаги Википедия оммалашиб бормоқда. Йиллар давомида бир ой ичидаги кўришлар сони миллионларда акс эттирилган сурат. 2016 йилнинг августида у 17,2 миллион марта кўрилган (чапда). 2023 йилнинг май ойида эса кўришлар сони 23,3 миллионтани ташкил этган (ўнгда). [Карвонсарой]

Ўзбек жамияти эса, аксинча Википедияга эркин ва ишончли ахборот манбаи сифатида юзланган.

Ёшлар ишлар агентлиги интернетда ўзбек тилидан фойдаланишни янада рағбатлантириш мақсадида апрел ойида «ВикиОромгоҳ» лойиҳасини ўтказди.

Лойиҳа давомида иштирокчиларга мутахассислар томонидан ўзбекча Википедияга мақола киритиш кўникмалари ўргатилди. «ВикиОромгоҳ»нинг дастлабки уч кунида ўзбек тилидаги мақолалар сони қарийб 10 мингтага ошди.

Ўзбекча Википедия Марказий Осиёда етакчи

Википедиянинг ўзбекча версияси 2003 йилда пайдо бўлган. Дастлаб ўзбек тилидаги саҳифалар жуда кам эди ва ўзбекистонлик фойдаланувчилар кўпинча рус тилидаги контентдангина фойдаланар эдилар.

Ўзбекча Википедия администратори Нодир Атаев маълумотларига кўра, 2022 йил апрел ҳолатига Википедиянинг ўзбекча версиясида тахминан 140000 та мақола мавжуд эди.

Ҳозир эса уларнинг сони 240500 дан ошган. Айни вақтда қозоқ тилидаги мақолалар сони 234250 тани ташкил этади.

Ўтган йилнинг ноябр ойида Ёшлар ишлари агентлиги директори маслаҳатчиси Меҳриноз Аббосова Википедия кўнгиллиларини моддий жиҳатдан рағбатлантириш чоралари ҳақида эълон қилган эди.

Википедияга энг кўп мақола жойлаган муаллифлар 10 миллиондан 50 миллион сўмгача (тахминан 850 дан 4200 долларгача) олишлари мумкин, деди у.

Аввалроқ, 2022 йил июн ойида президент Шавкат Мирзиёев Википедияда Ўзбекистон ҳақидаги мақолалар сонини кўпайтириш бўйича кўрсатма бериб, бу мақсадлар учун 10 миллиард сўм (800 минг доллардан ортиқ) ажратилишини маълум қилган эди.

«Бир йилда 100 мингдан ортиқ мақола!»

Илгари Марказий Осиёдаги фойдаланувчилар асосан рус тилидаги контентдан фойдаланган, деди Атаев. Аммо ҳозир вазият тубдан ўзгарди.

«Ўзбекча Википедия [фойдаланувчилар томонидан] кўпроқ маҳаллий тилда ўқила бошлаётгани билан Марказий Осиёда етакчилик қилмоқда», деди у. «Масалан, ўтган ойда Ўзбекистонда русча Википедиядаги умумий кўришлар сони 11 миллионни ташкил этган бўлса, ўзбекча версияда бу кўрсаткич 12 миллионга етган».

«Бу тенденция ўтган йилнинг декабр ойида бошланган ва ҳозирда ҳам сақланиб қолмоқда. Бу жуда катта натижа», деб қўшимча қилди у.

35 ёшли Отаев Канададаги Queen’s University докторанти ҳисобланади. У Википедия беш тилда контент яратади ва таҳрир қилади. Ўзбек тилидаги Википедияда 14 йилдан бери фаолият олиб бормоқда.

Wikipedia Атаев учун хоббидек гап, унинг таъкидлашича, сайтнинг барча ходимлари кўнгиллилардир.

«Биз ҳозир Марказий Осиёда биринчи ўриндамиз. Қозоқча Википедия биздан кейин турибди. Буларнинг бари Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда йўлга қўйилган ВикиСтипендия лойиҳаси туфайлидир», деди Атаев.

Натижалар кутилганидан ортиқ бўлди.

«Бир йилда 100 мингдан ортиқ мақола! Муҳаррирларнинг янги авлоди пайдо бўлди», дейди у.

Ўзбекзабонлар орасида хабардорликни ошириш

Фаол фойдаланувчилар сонининг ортиши дунёдаги муҳим воқеалар, жумладан Украинадаги вазият ҳақида ўзбек тилидаги объектив мақолалар ёзиш имконини яратади, дейди Атаев.

2022 йил февралда Россия Украинага ҳужум қилганидан сўнг минглаб ёш ўзбек интернет фойдаланувчилари уруш ҳақида ҳаққоний маълумот излашга ҳаракат қилишган, дейди у.

«Ўтган йил билан солиштирганда фойдаланувчилар сони кўпроқ. Кўпчилик Украинадаги вазият билан қизиқмоқда. Турли қуролли низолар ҳақида мақолалар ёзишни бошладик», деди у.

«Аввал бундай бўлмаган. Масалан, ИД (Ислом давлати) ҳақида йиллар давомида ҳеч нима ёзилмаган.»

Ўзбекча Википедиянинг ривожланиши уни ўзбек тилида сўзлашувчилар ва тилни ўрганиш истагида бўлганларнинг хабардорлигини ошириш учун ажойиб платформага айлантиради, дейди ўзбекистонлик ношир Фируз Аллаев.

«Бугунги кунда ўзбек ёшларининг аксар қисми рус тилида гапирмайди ёки ўқимайди, Wikipedia эса ўз она тилида ишончли маълумот олиш учун яхши имконият ҳисобланади», деб айтган у.

«Бу мактаб ва коллеж ўқувчилари, мактаб ва университет ўқитувчилари, шунингдек, ўзбек тилида маълумот излаётган турли соҳа мутахассислари учун айниқса фойдали бўлади», деди у.

Ўзбекча Wikipedia олдидаги улкан мақсадлар

Тошкентда туғилиб ўсган этник рус, 38 яшар Николай Артемьев педагогика коллежини тамомлаган. У ўзбек ва рус тилларида Wikipedia мақолаларини ёзади ва таҳрир қилади.

У ўз қизиқишини фойдали деб ҳисоблайди, чунки муштарийларига янги ахборотни излаб топиш ва тушунишни ўргатади.

«Янги бошлаган ҳар ким ҳам дарров яхши мақола ёзиб кетавермайди», дейди у. «Кўпчиликнинг билими чуқур эмас. Улар нафақат имловий хатоларга йўл қўяди, балки баъзан маълумотларни нотўғри талқин қилади ёки тасдиқланмаган манбалардан фойдаланади. Афсуски, Wikipedia тармоғининг ўзбек сегментида манбалар ва яхши муаллифлар кам.»

Wikipedia тармоғида ишлаш фақат матн яратиш билан чекланмайди, дейди у.

Мисол учун, яқинда Wikimedia фонди ва Ўзбекистон табиий ресурслар вазирлиги ҳамкорлигида ташкиллаштирилган Wiki Loves Earth фотосуратлар танлови якунланди. Тадбир давомида Ўзбекистон табиий объектлари ва муҳофаза қилинадиган сув ҳавзаларининг 3283 та фотосурати Wikipedia тармоғига жойлаштирилди.

Артемьевнинг айтишича, ҳамфикр кўнгиллилар ўзбек тилидаги Wikipedia мақолалари сонини 1 миллионга етказишни режалаштирмоқда.

Ўзбек тилида сўзлашувчилар сони 50 миллионга яқин эканлигини инобатга олиб, фаол фойдаланувчилар сони ўсишда давом этадиган бўлса, бу жуда улкан мақсад, аммо уни амалга ошириш мумкин.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Мана буни янгилик деса бўлади! Ўзбек тилидаги Википедия кескин ўсиб, ҳозирда Марказий Осиёда етакчи ўринни эгаллади. Қизиғи шундаки, глобаллашув ва минтақада рус тилининг кенг тарқалгани шароитида ҳам ўзбек тили ишонч билан ўз ўрнини эгаллаб турибди. Ўзбекистон ўз тилидаги Википедия сегментини фаол қўллаб-қувватлаётгани ва тарғиб қилаётгани жуда яхши, айниқса, кўплаб авторитар режимлар маълумотларнинг эркин узатилишини чеклашга ҳаракат қилаётган бир пайтда. WikiOromgoh каби лойиҳаларнинг одамларга таълим бериб, иштирок этишга тарғиб қилаётгани ҳақиқатан ҳам самара бермоқда. Мамлакат ресурсларни жалб қилиб, ушбу ташаббусларни қўллаб-қувватласа, жараён фақат тезлашади. Браво, Ўзбекистон! Умид қиламанки, бошқа Марказий Осиё давлатлари ҳам ундан ўрнак олиб, ўз тилларидаги Википедия сегментларини фаол ривожлантирадилар.

Жавоб бериш

Qoraqalpoq Vikipediasi qani dizimda?

Жавоб бериш