Карвонсарой
Хавфсизлик

Эрон ва Россиянинг «дрон франшизаси» қийинчиликларга дуч келмоқда

Карвонсарой

Июл ойида Россия армияси томонидан эълон қилинган суратларда мудофаа вазири Сергей Шойгунинг Россия марказидаги Татаристон республикасида жойлашган ҳарбий заводни кўздан кечираётгани акс этган. [AFP видеосидан олинган кадр]

Июл ойида Россия армияси томонидан эълон қилинган суратларда мудофаа вазири Сергей Шойгунинг Россия марказидаги Татаристон республикасида жойлашган ҳарбий заводни кўздан кечираётгани акс этган. [AFP видеосидан олинган кадр]

ОАВ хабарига кўра, Россиянинг Татаристон республикасида «Эрон франшизаси» сифатида фаолият олиб бораётган ва 2025 йил ёзигача 6000 та дрон ишлаб чиқаришни кўзлаётган янги дрон ишлаб чиқариш заводи режадан ортда қолмоқда ва қийинчиликларга дуч келмоқда.

Washington Post нашрининг пайшанба (17 август) кунги хабарига кўра, асосий бутловчи қисмлар ва муҳандислик тажрибасининг етишмовчилиги сабаб корхонада ишлаб чиқариш тўхтаб қолган, Эрондан юборилган деталларнинг 25 фоизи шикастланган ёки носоз бўлган.

Шу билан бирга, тилга оид тўсиқлар, ходимлар етишмовчилиги ва уларни етарлича ушлаб туриш муаммолари ҳам талайгина – Россия дрон заводларига Марказий Осиё ва Африка давлатларидан келган ишчиларини ёллаш ва ушлаб туриш учун тажовузкор ва ноодатий усулларни қўлламоқда.

Руслар, айниқса, тили форсчага алоқадор бўлган тожик аёлларига қарам бўлиб қолишган.

2008 йилнинг 29 октябр куни Москва яқинида қурилиш объектига кетаётганида ушланиб, микроавтобусга солинаётган тожикистонлик меҳнат мигрантлари. Россия форсийзабонлар билан сўзлаша оладиган тожикистонлик ишчиларни янги Россия-Эрон дрон йиғиш заводига агрессив тарзда жалб қилмоқда. [Андрей Смирнов/AFP]

2008 йилнинг 29 октябр куни Москва яқинида қурилиш объектига кетаётганида ушланиб, микроавтобусга солинаётган тожикистонлик меҳнат мигрантлари. Россия форсийзабонлар билан сўзлаша оладиган тожикистонлик ишчиларни янги Россия-Эрон дрон йиғиш заводига агрессив тарзда жалб қилмоқда. [Андрей Смирнов/AFP]

Дронларни йиғиш Москвадан 800 км шарқда ва Қозоғистон шимолида жойлашган Кама дарёси яқинидаги Олабуға шаҳрида, «Олабуға» махсус иқтисодий зонасида Эрон томонидан етказиб берилган эҳтиёт қисмлар ва мутахассислар ёрдамида амалга оширилмоқда.

Учувчисиз учар қурилмаларни мамлакат ичида ишлаб чиқариш билан Россия Украинага қарши урушнинг фронт чизиғи учун ўзининг дрон заҳираларини тўлдиришга уринмоқда.

АҚШ ва Украина расмийларининг таъкидлашича, шу пайтгача Эрон Россияни асосан «Шаҳид-136» худкуш дронлари билан таъминлаб келган – улар кам миқдорда портловчи моддалар олиб юради ва нишонга урилганида портлайди.

«Шаҳид-136» пропеллерли двигателга эга, секин ҳаракатланадиган ва баланд овозли дрон бўлиб, уни аниқлаш ва уриб тушириш нисбатан осон.

Washington Post ихтиёрига келиб тушган янги ҳужжатларга кўра, муҳандислар «Россия саноат тажрибасидан фойдаланган ҳолда, Теҳрондан кўра каттароқ миқёсда дронлар ишлаб чиқариш учун Эроннинг эскирган технологияларини яхшилашга уринмоқда».

«Муҳандислар, шунингдек, дроннинг ўзини такомиллаштириш, жумладан, нишонга зарба беришда автоном тарзда мувофиқлашган ҳолда тўда бўлиб ҳужум қилиш имкониятини ҳам ўрганмоқда», деб ёзади нашр.

Аммо, ҳужжатларни кўздан кечирган Вашингтондаги Фан ва халқаро хавфсизлик институти тадқиқотчиларининг тахминича, ушбу объектдаги иш режадагидан камида бир ой орқада қолмоқда.

Уларнинг таъкидлашича, корхонада Эрон томонидан тақдим этилган дронлар қайтадан йиғилган, лекин унинг ўзи фақат кўпи билан 300 та дрон учун корпуслар ишлаб чиқарган ва «белгиланган муддатда режани бажариб улгурмайди».

Хабар қилинишича, Алабуга заводидаги Россия-Эрон ҳамкорлиги дрон конструкцияларини тақдим этиш, электрон компонентларни етказиб бериш ва корхона ходимларини ўқитишни ўз ичига олган бўлиб, бу борада муаммолар юзага келган, дейилади ОАВ хабарида.

Агрессив ушлаб туриш тактикаси

Асосий муаммолар қаторида, хусусан, тилларни биладиган, эронлик мутахассисларни тушунадиган ва уларнинг йўриқларини русийзабон ишчиларга етказа оладиган кадрлар етишмовчилиги ҳам бор.

«Разворот» ва «Протокол» нашрлари томонидан июл ойида чоп этилган суриштирув мақолаларидан маълум бўлишича, Россия давлати қўлловидаги дастур корхонага ривожланаётган мамлакатлардан ёш аёлларни жалб қилиш орқали бу муаммони ҳал этишга уринмоқда, деб хабар беради Eurasianet.

Хабар қилинишича, қуйи даражадаги қора ишларга африкалик аёллар жалб қилинган.

Эронлик қуролсоз-муҳандислар билан мулоқот қила оладиган тожикистонлик аёллар юқори малакали ишларга ёлловчиларнинг алоҳида нишони ҳисобланади.

Юқори маош ва ўқитиш ваъдаларига қарамай, янги объектда ишчилар учун шароитлар эксплуатациявий ва хавфли, уларни ушлаб туриш ҳам қийин кечмоқда.

«Алабугада паст даражадаги ишларда банд бўлган Марказий Осиёлик ишчилар форсчага яқин тилда гаплашгани учун Эронга юборилган», деб ёзади The Washington Post нашри.

«Улар Эрондаги ишлаб чиқариш объектларида йиғиш жараёнини кузатиб бориши, делегациянинг қолган аъзолари учун таржимонлик қилиши ва Россияга қайтиб, ўзлари дронлар йиға олиши учун тренингдан ўтиши керак эди».

Газетанинг ёзишича, делегациялардан бири Эрондаги объектга ташриф буюрганида бомба ҳужумига остида қолаёзган.

«Алабуга шунингдек, ёшларни «келажакда карьера» ва имтиёзли уй-жой ваъда қилувчи ёрқин эълонлар билан қора конвейер ишларига ёллашга уринди», деб ёзади газета. Телеграмдаги эълонлар эса ёш аёлларни ёллашга қаратилган.

Рекламаларнинг бирида 16-22 ёшдаги қизлар ишлашга таклиф қилинган бўлиб, уларга ишлаб чиқариш объектига кўчиб ўтиш, «дрон ишлаб чиқариш соҳасидаги мутахассисларни тайёрловчи энг йирик марказида истиқболли карьера қилиш» таклифи билдирилган.

Агар ваъда қилинган маош қолишга арзийдиган даражада бўлмаса, уларни ушлаб қолиш учун янада агрессив тактикалар, «жумладан, паспортларни олиб қўйиш, иш жойидан кетиш олдидан имзо қўйиш талаби» қўлланилган, деб хабар берган Washington Post нашри.

Адоватли иш муҳити

Марказий Осиёликларни жалб қилиш чоралари июл ойида бошланган, унда Телеграм ва бошқа ижтимоий тармоқларда интилувчан талабаларни нишонга олувчи рекламалар жойлаштирилган, деб хабар беради Eurasianet.

Рекламалар минтақадаги таниқли ОАВда ҳам пайдо бўлди, уларда Алабуга политехника коллежига ўқишга кириш ва «талабаларни» бепул тураржой билан таъминлаш таклиф қилинган «Alabuga Start» номли лойиҳа илгари сурилган.

«Протокол» маълумотларига кўра, талабалар заводларда кун бўйи, ухламай, емай-ичмай дрон йиғишган.

Уларни шунингдек, пейнтбол ўйинларини ўз ичига олган ғалати жамоаларни шакллантииш машқларида иштирок этишга мажбур қилишган, унда мағлуб бўлган томон «ёлғондакам қатл» қилинган, дейилади хабарда.

Талабаларга жарима билан таҳдид қилиб, нима қилаётганликларини очиқламаслик буйруғи берилган, уларни коллеж ва тураржойлар бўйлаб жойлаштирилган видеокамералар ва эшитиш мосламалари билан мунтазам кузатиб боришган.

«Администраторлар томонидан ҳатто ёш қизларнинг ёзишмалари ҳам текширилган», деб ёзади нашр.

Россия ва Эрон ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик бошқа тўсиқларга ҳам дуч келган.

Йил бошида Эрон режими Москва билан узоқ кутилган ва ҳаддан ортиқ мақталган келишувга эришганига қарамай, яқинда Эрон ОАВ Россия Эронга кутилганидек Сухой-35 (СУ-35) самолётларини етказиб бермаслиги ҳақида ёзди.

Амалга ошмаган келишув бўйича иккала давлат ҳам тушунтириш бермаган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россия қурол учун энди Эронга ялинмоқда.

Жавоб бериш

О, буюк Россия, имкониятлар мамлакати! Одамларни ишга ёллаш учун «келажак карьерасини» ваъда қилиш, сўнг паспортларни тортиб олиб, уларни эксплуатация қилишдек «даҳо» стратегия яна қайда бор? Қизиқ, улар бундай усуллар билан кадрларни қанча вақт ушлаб туришаркин? Ҳойнаҳой, Марказий осиёлик меҳнат мигрантларига форс тилини ўргатиш уринишлари каби муваффақиятли бўлса керак. Ишчиларни ушлаб туриш жуда қийин бўлаётгани ажабланарли эмас. Лекин, ваъдалар ва воқелик Россияда кескин фарқ қилишини ким ҳам ўйлабди дейсиз?

Жавоб бериш

Албатта, Эрон Россияни ўзингга дрон ҳамкор қилиб ол! Бу «қудратли» миллат учун тил тўсиғи катта муаммо бўлади деб ким ўйлабди? «Катта» тажриба ва ресурсларига қарамай узлуксиз ишлаб чиқаришни таъминлаш учун етарлича малакали мутахассларга эга эмаслар. Дронларни ишлаб чиқарувчи жамоалар бир-бири билан қандай муомала қилса дронларнинг ўзи ҳам шу даражада мувофиқлашган парвоз қилишади. Эрон бундай «ишончли» ҳамкорлар билан тез натижага эришишни кутмаяпти деб умид қиламан.

Жавоб бериш