Карвонсарой
Хавфсизлик

Украина билан елкама-елка турган Россия-Грузия уруши фахрийлари

Тенго Гоготишвили

Швейцариянинг «Geneva Call» нодавлат ташкилоти томонидан 2022 йил 30 июн куни Киевда ўтказилган тақдимотда Грузия миллий легиони эмблемаси туширилган нашивкали формани кўриш мумкин. [Сергей Супинский/AFP]

Швейцариянинг «Geneva Call» нодавлат ташкилоти томонидан 2022 йил 30 июн куни Киевда ўтказилган тақдимотда Грузия миллий легиони эмблемаси туширилган нашивкали формани кўриш мумкин. [Сергей Супинский/AFP]

Украинада хизмат қилаётган сержант Каха Кардава. [Facebook]

Украинада хизмат қилаётган сержант Каха Кардава. [Facebook]

Украина фронтида 5000 га яқин аёл хизмат қилади. Грузиялик доктор Кети Лешкашели – улардан бири. [Facebook]

Украина фронтида 5000 га яқин аёл хизмат қилади. Грузиялик доктор Кети Лешкашели – улардан бири. [Facebook]

Грузинчада «болға» деган маънони англатувчи «Чакуча» лақабли Давид Кучукиани апрел ойида Бахмут яқинида ҳалок бўлган. [Facebook]

Грузинчада «болға» деган маънони англатувчи «Чакуча» лақабли Давид Кучукиани апрел ойида Бахмут яқинида ҳалок бўлган. [Facebook]

Батальон қўмондони Зураб Чихелидзе (ўнгда) Украина қуролли кучлари қўмондони, генерал Валерий Залужний билан. [Facebook]

Батальон қўмондони Зураб Чихелидзе (ўнгда) Украина қуролли кучлари қўмондони, генерал Валерий Залужний билан. [Facebook]

Арчил Хоперия ўтган йил қишдан бери Грузия миллий легиони сафида хизмат қилмоқда. [Facebook]

Арчил Хоперия ўтган йил қишдан бери Грузия миллий легиони сафида хизмат қилмоқда. [Facebook]

1 декабр куни 25 ёшида Бахмут яқинида ўлдирилган Жамбулат Хоперия. [Facebook]

1 декабр куни 25 ёшида Бахмут яқинида ўлдирилган Жамбулат Хоперия. [Facebook]

Грузиялик адвокат Бека Басилаянинг айтишича, грузинларнинг Украинада жанг қилиш истаги табиий. [Facebook]

Грузиялик адвокат Бека Басилаянинг айтишича, грузинларнинг Украинада жанг қилиш истаги табиий. [Facebook]

ТБИЛИСИ/КИЕВ – Шу ойда грузинлар 2008 йили бўлгинчи Жанубий Осетия туфайли Россия билан урушнинг 15 йиллигини нишонлар экан, ушбу можаронинг кўплаб фахрийлари бу сафар Украина номидан Россияга қарши жанг қилмоқдалар.

Беш кун давом этган Россия-Грузия уруши 200 дан ортиқ грузин аскари ва 300 дан ортиқ тинч аҳолини ҳаётдан олиб кетди, юзлаб оилаларни бўлиб ташлади ва минглаб одамларни қочқинга айлантирди.

Ушбу низодан сўнг Москва Абхазия ва Жанубий Осетия бўлгинчи ҳудудларини «мустақил» деб тан олиб, ҳар икки ҳудудда ўзининг ҳарбий ҳозирлигини сезиларли кенгайтирди. Ушбу икки минтақани Россия билан бирга фақат Венесуэла, Никарагуа, Науру ва Сурия тан олган, холос.

2008 йилдаги кўплаб грузин фахрийлари ҳозир Украинада бўлиб, қасос олиш ва ўзлари ташлаб кетишга мажбур бўлган ишғол остидаги ҳудудларга қайтиш истаги билан юртининг Россиядан мустақил бўлиши учун курашни давом эттирмоқда.

Грузия миллий легиони қўмондони Мамука Мамулашвили 2022 йил 30 июн куни Киевда Швейцариянинг «Geneva Call» нодавлат ташкилоти томонидан Украина жангчиларига йўл-йўриқ кўрсатишга оид саъй-ҳаракатлар доирасида ташкил этилган тақдимотдан сўнг имзоланган халқаро меъёрларга риоя қилиш тўғрисидаги келишув солинган жилдни ушлаб турибди. [Сергей Супинский/AFP]

Грузия миллий легиони қўмондони Мамука Мамулашвили 2022 йил 30 июн куни Киевда Швейцариянинг «Geneva Call» нодавлат ташкилоти томонидан Украина жангчиларига йўл-йўриқ кўрсатишга оид саъй-ҳаракатлар доирасида ташкил этилган тақдимотдан сўнг имзоланган халқаро меъёрларга риоя қилиш тўғрисидаги келишув солинган жилдни ушлаб турибди. [Сергей Супинский/AFP]

Турли ҳисоб-китобларга кўра, Украинада 3000 дан ортиқ грузиялик жанг қилмоқда, ҳозиргача улардан 50 га яқини ҳалок бўлган. Грузинлар сон бўйича Украина сафидаги хорижий қўшинлар орасида поляклардан кейин иккинчи ўринда турибди.

28 июл куни Россия тергов қўмитаси Украина армияси сафидаги 70 дан ортиқ Грузия Миллий легиони (ГМЛ) аъзоларига, жумладан бўлинма асосчиси Мамука Мамулашвилига нисбатан айблов эълон қилди.

Аммо Россия уларни жиноий жавобгарликка тортиши амримаҳол, чунки уларнинг бари фронтда.

Бундан бир неча ой аввал Тергов қўмитаси ГМЛнинг 24 жангчисига қарши жиноий иш қўзғатилганини эълон қилган эди.

ГМЛнинг истеъфодаги грузиялик ҳарбий офицери Арчил Хопериянинг қисқача жавоби шундай бўлди: «Биз Россиянинг эмас, Россия бизнинг нишонимизда турибди».

Аскарнинг отаси

Хоперия 1992 йилда илк марта урушга борганида навқирон йигит эди, ўша йили грузинлар Россия қўлловидаги Абхазия ва Шимолий Кавказлик ёлланма аскарлар томонидан қирғин қилинган.

Ушбу нотенг жангда Грузия мағлуб бўлди. Хоперия нафақат кўплаб дўстларини, балки ўз акаси Жамбулатни ҳам йўқотди.

Кейинчалик Хоперия ўғлига акасининг исмини қўйди. 2022 йилнинг баҳорида эса кичик Джамбулат Украинага борди.

1 декабр куни Хоперияга қўнғироқ бўлди:

«Ўғлингиз Бахмут яқинида қаҳрамонларча ҳалок бўлди.»

«Грузия легиони Жамбулат учун муносиб қасос олди, 11 нафар Вагнер ёлланма аскарини ўлдирди ва ўнлаб Россия техникаларини йўқ қилди», деб хабар берилди легионнинг Facebook саҳифасида бир неча кун ўтиб.

«Уни қандай ҳам тўхтата олардим?» дейди Хоперия Карвонсаройга. «У вақти келганида жангга кириш учун улғайди. Ўша вақт келди.»

Ўтган қишда оқ сочли ота 25 яшар ўғлининг ўрнини эгаллади. У ҳозир юзлаб ГМЛ аъзоларининг энг кексаларидан бири бўлиб, кўплаб мамлакатлардан келган ёш аскарларга ҳарб санъатини ўргатмоқда.

«Айрим грузияликлар ҳали ҳам атрофда нималар содир бўлаётгани ва мамлакатимиз қандай таҳдидларга дуч келаётганини тушунмаяпти», деди у «200 йиллик Россия истибдодини» назарда тутиб.

«Ўғлим нималар бўлаётганини яхши биларди», деди у.

«Уйда ўтира олмасдим»

Украина армиясида турли мамлакатлардан келган 60 мингдан ортиқ аёл хизмат қилмоқда, улардан 5 минг нафари фронтда.

«2008 йилда 13 ёшда эдим», дейди Украина армияси сержанти, грузиялик доктор Кети Лешкашели Карвонсаройга. «Мен грузинлар қандай ўлдирилганини, аёлларнинг зўрланганини ва ҳамма нарса вайрон қилинганини кўрдим, лекин ҳеч нарса қила олмасдим.»

Аммо 2022 йилда Украинага босқин бошланганида уйда ўтира олмадим», дейди у.

«Мен... Халқаро легион аъзосига айландим, бу ерда эса ҳамма тенг», деди у уруш фақат эркакларнинг иши эмаслигини таъкидлаб.

Халқаро легион, худди ГМЛ сингари, Украина армиясининг бир қисми ҳисобланади.

«Аскарлар жинсига қараб ажратилмайди. Энг муҳими, ўз вазифангни бажаришинг. Мен учун эса бугун бировнинг ҳаётини сақлаб қолганимни англашдан кўра яхшироқ туйғу йўқ».

«Юқори мотивацияли жангчилар»

Украина армиясидаги 3000га яқин грузинлардан бир нечтаси Карвонсарой билан ўз ҳикояларини ўртоқлашди.

«Мен абхазияликман», дейди рота бош сержанти Каха Кардава Карвонсарой билан суҳбатда. «1992-1993 йилларда Абхазиядаги уруш вақтида «[Грузия учун курашган] украиналик кўнгиллилар кўпинча мен ва қўшниларимнинг уйида овқатланишарди.»

«2014 йилда, Майдан воқеалари чоғида мен хавф-хатарни сезиб, улар билан боғландим», деди собиқ полициячи россияпараст президентни ҳокимиятдан ағдариб, 100 дан ортиқ намойишчининг ҳаётига зомин бўлган Украинадаги норозиликларни назарда тутиб.

«Икки дўстим ва мен Украинага самолёт чипталарини сотиб олиш учун ўз автомобилларимизни сотишга мажбур бўлдик», деди у. Улар ўша йили жанг қилиш учун кўнгиллилар сафига ёзилишган.

«Жанговар тажрибамни Грузияда орттирганман», дейди Кардава. «Мен том маънода танк ичида 15 ёшга тўлганман. Кейинчалик Кодор дарасининг (2008 йилгача ушлаб турилган Абхазиядаги сўнгги грузин пости) мудофааси учун жанглар бўлиб ўтган.»

Украинада Кардава дастлаб взвод сержанти бўлиб хизмат қилган, кўнгиллиларни тайёргарликдан ўтказган.

«Бизда тажрибасизлар ҳам, тажрибали жангчилар ҳам бор эди. «Аммо улар жуда ғайратли эдилар... Уларнинг жанг қилиш иштиёқи шунчалик кучли эдики, ҳатто кўзлари ёниб турарди».

«Бугун бутун Украина аҳолиси армияга айланган», деди Кардава.

«Россия армияси эса нари борса 1990 йиллардаги Чечен уруши моделидан фойдаланмоқда. Унинг саботаж ва разведка гуруҳларини ташкил этувчи энг яхши аскарлари асосан йўқ қилинган.»

«Энди бизга қарши қанча кўп тажрибасиз аскарларни юборишса, далаларда шунчалик кўп ўғит бўлади.»

«Елкама-елка»

«Биз грузияликлар украиналикларга доим қарздор бўлиб қоламиз», дейди батальон қўмондони Зураб Чихелидзе Карвонсаройга.

«1990 йилларда (Абхазияда) биз билан елкама-елка туришгач, Украинанинг ҳам, ўзимизнинг ҳам озодлигимиз учун курашга ҳисса қўшишимиз керак эди.»

Чихелидзе 2008 йил августда Россияга қарши жангларда иштирок этган, Грузия армияси истеъфосидан сўнг дарҳол янги урушга жўнаб кетган.

Ўзининг айтишича, 2015 йил май ойидан бери унинг иккита ватани бор.

«Бу вақтга келиб, Грузия армиясида мотивация йўқолиб бўлган эди», дейди у. «Давлат зўравонлик ва босқинчиликка қарши курашмайди, деб ўйлашни бошладим.»

«Грузия ҳукумати (2022 йилда) Украинага ёрдам бермади. Ватаним ўғлони сифатида, Украина билан ўзига хос, қарийб қондошлик алоқаларини ҳис қилдим.»

Ўтган йили «каттаси» бошланишидан аввал, Чихелидзе Донбасс ҳудудида батальон қўмондони ўринбосари бўлиб хизмат қилаётган эди. Энди эса подполковник 2022 йилги ҳужумдан сўнг тузилган батальонни бошқаради.

«Дронлар, зирҳли транспорт воситалари, артиллерия тизимлари, тактикалар – буларнинг бари биз 2008 йил Грузияда жанг қилганимиздан фарқли эди», деб айтган у.

«Биз жуда тез ўргандик.»

«Табиий ва мантиқий»

«2022 йил феврал охирида ухлаш имконсиз бўлиб қолди. Биламан, бутун Грузия аҳолисида шундай бўлган», дейди адвокат Бека Басилия Карвонсаройга.

«Ҳужумнинг иккинчи ёки учинчи куни, маълумот олиш усуллари етарли эмаслигини тушундим. Қисқаси, тинчланиш учун жанг қилгани кетдим.»

Басилая Грузияда «Мишанинг адвокати» номи билан танилган эди. Аммо, ўша йили февралда у ҳамма нарсани, жумладан энг машҳур мижози собиқ президент Михаил Саакашвилининг ишини ҳам ташлаб жанг қилишга жўнаб кетган.

«Грузияликларнинг Украинада жанг қилиши табиий ва мантиқан тўғри», дейди у.

Жанговар тажрибаси бўлмагани сабаб, заҳирадаги собиқ аскар Басилаяга фронтга боришга рухсат берилмаган. У дрон бошқарувчиси тренингидан ўтган ва ҳозирда шу вазифани бажармоқда.

«Булар асосан разведка парвозлари бўлган. Кейин гранаталар ўрнатиб, уларни душман устига ташлашни бошладик. Аммо у кунлари ҳаммаси қўлбола эди», дейди Басилая жангнинг оғир кечган илк ойларини хотирлаб.

«Киев учун жанглардан сўнг бизларни шарққа, Покровск яқинига (Донецк вилояти) ўтказишди. Биз 10-15 кишилик мобил бўлинма бўлиб ҳаракатланар эдик. Ғарбдан қуроллар келиши билан ҳамма Javelin, NLAW (янги авлод енгил танкларга қарши қурол) ва Stinger қуролларидан фойдаланишни ўрганди.»

«Чакуча»

2022 йил март ойида ўқ отувчи ва шифокор Давид Кучукиани Макаровка яқинидаги турар жойлар ва ҳовлиларни миналардан тозалар эди. Илиқ табассумидан ташқари, белидаги болғаси билан кўпчиликнинг ёдида қолган.

Кутилмаган тумор шу заҳоти Кучукианининг тахаллусига айланган: «Чакуча» (грузинчада болға).

«Ирпенда россиялик десантларни ташувчи машинага зарба бердик. Бу жангда икки нафар грузиялик аскаримизни йўқотдик», деб айтган Кучукианининг сафдоши Давид Кацарава Карвонсаройга.

«Қўлга олинган транспорт воситасида турли қуроллар бор эди. Аммо, Дато (Давид) болғани кўриб, «бу билан биродарларим учун ўч оламан», деб айтди.»

Чакуча апрелда Бахмут яқинида ҳалок бўлган. Ўлимига қадар болғасидан айрилмади.

«Аммо, ундан ҳеч қачон фойдаланмаган», деди Кацарава. «Унга болға керак ҳам эмасди: Дато профессионал аскар бўлган ва ҳар қандай қуролдан маҳорат билан фойдалана оларди.»

Этник арман Кучукиани Грузияда туғилиб ўсган.

«Ўғлим ватанини жуда яхши кўрар, Афғонистонда грузинлар сафида икки марта хизмат қилган эди», дейди унинг онаси Нана Мадосиани Карвонсаройга.

Грузия армиясидаги шартномаси тугагач, Кучукиани Полшага қурувчи бўлиб ишлашга кетган.

«Каттаси» бошланганида у қўнғироқ қилиб, сертификатларининг нусхалари ва нишонларининг суратларини юборишимни сўраган эди», дейди онаси.

«Қурилишда нима учун унга нишон керак бўлиб қолганидан ҳайратга тушдик. У фақат бошқа жангчиларни тайёргарликдан ўтказишини айтганди. 2022 йил 28 феврал куни у дўстлари билан аллақачон Украинада бўлган.»

Чакуча уруш тафсилотларини ҳатто оиласи билан ҳам бўлишмаган.

«Унинг Бахмутда жанг қилганини билмаганмиз», дейди онаси.

«Дато доим фақат ғолиб сифатида қайтишини айтар эди.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Мана бу ҳақиқий бирдамлик руҳи! Россия билан уруш даҳшатларини бошдан кечирган грузинлар Украина Кремл тажовузига дуч келганида бир чеккада қараб тургани йўқ. Бу шунчаки ҳудуд учун эмас; бу озодлик, мустақиллик ва ғурур учун кураш. Қизиғи шундаки, шунча йил ва йўқотишлардан кейин қаршилик руҳи фақат кучаймоқда. Ушбу грузиялик фахрийлар ва ёш жангчилар миллатнинг ҳақиқий кучи унинг ҳарбий салоҳиятида эмас, балки одамлари, матонати ва ҳақ йўл учун кураш истагида эканлигини кўрсатади. Аёлларни фронтда кўриш эса кишини руҳлантиради; улар жасорат ва жасорат жинс чегараларини билмаслигини исботлайдилар.

Жавоб бериш