Карвонсарой
Иқтисодиёт

Россияда даромади кескин пасайган мигрантлар ватанига қайтишга мажбур бўлмоқда

Рустам Темиров

Москвадаги қурилиш объектларининг бирида ишлаётган Марказий осиёлик меҳнат мигрантлари, 9 июн. Россияда энг оғир ва энг кам хақ тўланадиган, айниқса қурилиш ва қишлоқ хўжалиги каби соҳалардаги ишларни йиллар давомида меҳнат мигрантлари бажариб келган. [Суннат Маҳмудов]

Москвадаги қурилиш объектларининг бирида ишлаётган Марказий осиёлик меҳнат мигрантлари, 9 июн. Россияда энг оғир ва энг кам хақ тўланадиган, айниқса қурилиш ва қишлоқ хўжалиги каби соҳалардаги ишларни йиллар давомида меҳнат мигрантлари бажариб келган. [Суннат Маҳмудов]

ТОШКЕНТ – 25 яшар ўзбек мигранти Хуршид Бўриев Россия Украинага бостириб киргунига қадар Ингушетиядаги қурилиш материаллари корхонасида ишлаб, ойига 500-600 доллар маош олар эди.

Бироқ, Москва тажовузининг иқтисодий оқибатлари шароитида у энди ватанига қайтиш ҳақида ўйлай бошлаган.

Украинага босқин ортидан Россияга нисбатан жорий қилинган халқаро санкциялар мамлакат иқтисодиётини ўта қийин аҳволда қолдирди.

«Бу ҳарбий можаро менга ҳам таъсир қилади, деб ўйламагандим. Апрел ойидан маошлар камая бошлади. Ҳозир [ойига] 300 долларга яқин маош оляпман, лекин мен ва Ўзбекистондаги оилам учун бу ҳеч нарса эмас», дейди уч йилдан бери Россияда ишлаётган Бўриев.

Москвадаги қурилиш объектларининг бирида ишлаётган Марказий осиёлик меҳнат мигрантлари, 9 июн. [Суннат Маҳмудов]

Москвадаги қурилиш объектларининг бирида ишлаётган Марказий осиёлик меҳнат мигрантлари, 9 июн. [Суннат Маҳмудов]

«Энди қайтмоқчи бўлиб турибман, чунки бунча пулни ўз юртимда ҳам ишлаб топа оламан», деди у.

Россия ўз босқини туфайли санкцияларга учрашда давом этар экан, Бўриевга ўхшаган одамлар жуда кўпчиликни ташкил этмоқда.

«Россия асосий манба ҳисобланган Марказий Осиёнинг кўплаб мамлакатларига пул ўтказмалари оқими кескин қисқариши мумкин», дейилади яқинда эълон қилинган миграция ва тараққиётга оид Жаҳон банки ҳисоботида.

11 май кунги ҳисоботга кўра, «бундай пасайиш озиқ-овқат, ўғит ва нефт нархларининг ошиши билан биргаликда бу мамлакатларнинг аксариятида озиқ-овқат хавфсизлигига салбий таъсир қилиб, қашшоқликни кучайтириши мумкин».

Украинадаги уруш ва Россияга қарши жорий этиладиган янги санкциялар бу йил пул ўтказмалари ҳажмининг камайишига олиб келади. Ҳисоботда айтилишича, пасайиш Қирғизистонда 32 фоизни, Тожикистонда 22 ва Ўзбекистонда 21 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда.

Пул ўтказмалари «Россия асосий манба ҳисобланувчи Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиёти учун муҳим молия ва ўсиш манбаидир», дейилади ҳисоботда. 2021 йилда улар Тожикистон ва Қирғизистон ялпи ички маҳсулотининг мос равишда 34 ва 33 фоизни ташкил этган.

«Украинадаги уруш халқаро тўлов тизимларига ҳам таъсир кўрсатди, бу ҳолат трансчегаравий пул ўтказмалари оқимида ўз аксини топди. Россиянинг SWIFT тўлов тизимидан узиб қўйилиши ортидан халқаро тўлов тизимларида миллий хавфсизлик масаласи пайдо бўлди», дейилади ҳисоботда.

Хайр, Россия

Ўзбекистон Россияга энг йирик ишчи кучи экспортчиси ҳисобланади.

Россия ички ишлар вазирлиги (ИИВ) маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январ-сентябр ойларида Россияга иш излаб келган фуқаролар бўйича уч мамлакат: Ўзбекистон (3054180), Тожикистон (1597481) ва Қирғизистон (623465) етакчи бўлди.

Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, 2021 йилда хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар ўз юртига 8,1 миллиард доллар пул юборган (2020 йилда – 6 млрд).

Урушдан аввал Россияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ватанига АҚШ доллари жўнатар, оилалари эса уларни сўмга алмаштирар эди.

Аммо 1 март куни Россия ҳукумати мигрантларни беқарор Россия рублидан фойдаланишга мажбур қилган ҳолда АҚШ долларидаги пул ўтказмаларини тақиқлаб қўйди.

Уруш Россия меҳнат бозорини ҳам беқарорлаштирди, кўплаб меҳнат мигрантлари маошлар кечикаётганини айтмоқдалар.

Ўзбекистон ҳукумати маълумотларига кўра, жорий йилнинг тўрт ойи давомида Россиядан Ўзбекистонга 133 мингта, жумладан, март ойида 50 минг, апрелда эса 54 минг меҳнат мигранти қайтиб келган. Январдан апрелга қадар жами 282300 нафар мигрант ватанига қайтди.

Бўриевнинг онаси, ногирон отаси, укаси ва синглиси эса унинг Ўзбекистонга пул юборишини кутмоқда.

Ўғли Россиядан пул юбормаса, оила оғир аҳволда қолади, дейди Бўриевнинг онаси Матлуба Нусратова.

Шунга қарамай, у ўғлига уйга қайтиши кераклигини айтган.

«Ҳозир вазиятимиз оғир, аммо унга шу ердан иш қидирмоқчимиз. Қўрқаманки, уруш ҳали узоққа чўзилиши, ўғлим ва бошқа ўзбекистонлик ишчи-мигрантларнинг аҳволини янада ёмонлашиши мумкин», деди Нусратова.

Ватандаги қийинчиликлар

Миллионлаб одамлар Россиядан ватанига қайтиши мумкинлиги сабабли, маҳаллий таҳлилчилар Ўзбекистондаги ишсизлик борасида хавотир билдирмоқда.

Ҳукумат маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,6 фоизни ташкил этган бўлса-да, амалда бу кўрсаткич юқорироқ экани тахмин қилинади.

Ўзбекистон Россиядан қайтган барча мигрантларни иш билан таъминлай олмайди, мамлакатда шундоқ ҳам ишсизлик мавжуд, дейди тошкентлик иқтисодчи Анвар Назиров.

Ҳукумат муаммони юмшатишга уриниб кўради, деди у.

«Аммо иш ўринлари шунчаки, «юқоридан» яратилмайди. Бунинг учун хусусий инвестициялар зарур ва биз ҳозир уларни кўрмаяпмиз», деди Назиров.

Ўзбекистон ҳукумати меҳнат мигрантлари учун йўналиш сифатида «Европа ва Форс кўрфази мамлакатларидаги янги меҳнат бозорларини» ўрганмоқда, дейди ўзбекистонлик журналист Толиб Раҳматов.

Бироқ, уларни бошқа давлатларга йўналтириш ҳақида гап кетар экан, ишчи кучи сифатини ҳам ҳисобга олиш керак, дейди Назиров.

«Россия иқтисодиёти Жанубий Корея ёки Европаники билан солиштирганда примитив, шу боис ишчи кучига бўлган талаб ҳам бутунлай бошқача. Россияга хизмат кўрсатиш соҳаси учун паст малакали ишчилар ва қурилиш объектларида энг оғир ишларни бажарадиган одамлар керак», деди Назиров.

Россияда оғир, паст малакали ишлар билан шуғулланаётган ўзбекларга иқтисоди ривожланган мамлакатларда талаб бўлмаслиги мумкин, деб қўшимча қилди у.

Айрим кузатувчилар эса Марказий Осиё мамлакатларида ишсизлик оқибатида келиб чиқадиган сиёсий инқироз ҳақида огоҳлантирмоқда.

«Минтақага меҳнат мигрантларининг қайтиши нафақат ижтимоий-иқтисодий, балки жиддий сиёсий инқирозга ҳам сабаб бўлиши мумкин», дейди бишкеклик журналист ва таҳлилчи Одил Турдиқулов.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 5

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россия энди пул ишлаш учун қизиқарли бозор эмас. Янги мамлакатларни излаш керак.

Жавоб бериш

Россия сизларни боқишга мажбурми? Ўлмас Шариковлар! Бечоралар, ювиндиларингизни қаердан оласизлар? [Шариков – Михаил Булгаковнинг «Итюрак» асарининг бош қаҳрамони]

Жавоб бериш

Қизиғи шундаки, одамлар «бечора руслар» хоҳламаган ишларни қилишган ва арзимаган пул олишган. Шундай экан, сизлар бечора эмассизлар, тез орада нимадир ейиш учун шу ишларда эшакдек меҳнат қилишингизга тўғри келади. Яна бир қизиқ жиҳати шундаки, қайтиб келган мутахассислар олган тажрибаларини ўз ҳудудларини ривожлантириш учун ишлатишлари мумкин.

Жавоб бериш

Энг қизиғи, ҳатто «яхши ва буюк» руслар ҳам мигрантлардан ҳам баттар суратда, имкон қадар тезроқ бошқа мамлакатларга қочиб кетишяпти. Минглаб одамлар Грузия, Абхазияда ва шунга ўхшаш жойларда кимдир уларни ҳақиқатан ҳам кутаётгандек ўтиришибди.

Жавоб бериш

Олис Россия бунақа арзимаган пулга ишлаш учун арзимайди. Ижара, озиқ-овқат, яшаш нархи ва йўлкира барча даромадларни еб қўяди.

Жавоб бериш