Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

Украинадаги мудҳиш ҳолатлар Россия ташвиқоти ва жамияти билан изоҳланмоқда

Олга Чепил ва AFP

12 апрел куни Украина хавфсизлик хизмати (СБУ) томонидан эълон қилинган аудиоёзувда россиялик аёл эрига украиналик аёлларни зўрлаш кераклигини айтган.

КИЕВ – Россия қўшинларининг Украинада содир этган ваҳшийликлари муттасил ташвиқот ва Россиянинг тубанлашиб бораётган жамияти маҳсулидир, дейди кузатувчилар.

Россия қўшинлари бутун мамлакат, хусусан, ҳозирда улар олиб чиқиб кетилган Киев атрофидаги ҳудудларда кенг кўламли ваҳшийликлар содир этишда айбланмоқда.

«Россия қуролли кучлари аҳоли пунктларини бетартиб ўққа тутиб бомбалаган, тинч аҳолини ўлдириб, касалхоналар, мактаблар ва бошқа фуқаролик инфратузилмасини вайрон қилган, бу эса уруш жиноятларига тенглаштириш мумкин бўлган ҳаракатлардир», деди жума (22 апрел) куни БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси матбуот котиби Равина Шамдасани.

БМТ ҳуқуқлар мониторинги миссияси Киев яқинидаги Буча шаҳрида 50 нафар тинч аҳолининг ўлдирилиши, жумладан оммавий қотиллик билан боғлиқ ҳолатни қайд этган, деди Шамдасани.

8 апрел куни Бучада эксгумация қилинган жасадлар. [Украина бош прокурори Ирина Венедиктова/Facebook]

8 апрел куни Бучада эксгумация қилинган жасадлар. [Украина бош прокурори Ирина Венедиктова/Facebook]

20 апрел куни Германиянинг Бохум шаҳрида озиқ-овқат учун навбатда турган украиналик қочқин аёллар ва болалар. Россия қўшинлари вақтинча эгаллаган ҳудудларда юзлаб зўрлаш ҳолатлари, жумладан, кичик болаларга нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатларига оид хабарлар олинган. [Ина Фассбендер/AFP]

20 апрел куни Германиянинг Бохум шаҳрида озиқ-овқат учун навбатда турган украиналик қочқин аёллар ва болалар. Россия қўшинлари вақтинча эгаллаган ҳудудларда юзлаб зўрлаш ҳолатлари, жумладан, кичик болаларга нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатларига оид хабарлар олинган. [Ина Фассбендер/AFP]

Вайрон қилинган танк, Гостомел, 8 апрел. [Мэтью Раттман/Карвонсарой]

Вайрон қилинган танк, Гостомел, 8 апрел. [Мэтью Раттман/Карвонсарой]

Терговчилар пойтахт атрофидаги бошқа ҳудудларда кўчалар, ҳовлилар ва вақтинчалик қабрлардан 1000 дан ортиқ, жумладан қўл-оёқлари боғланган ёки бошининг орқа қисмидан ўқ еган фуқаролар жасадларини тўплаган, деб хабар беради расмийлар пайшанба куни.

«Бу ҳолатларнинг барчаси тергов қилинмоқда», деди Киев вилояти ҳарбий бошқармаси директори Олександр Павлюк журналистларга. «Ҳалок бўлган тинч аҳолининг якуний сони йўқ».

Сешанба куни Украина президенти Володимир Зеленский, шунингдек, терговчилар Россия қўшинлари томонидан вақтинча босиб олинган ҳудудларда «юзлаб зўрлаш ҳолатлари», жумладан, кичик болаларга нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатларига оид хабарлар олинганини айтди.

«Далиллар тўпланмоқда. Минг-минглаб қурбонлар. Юзлаб қийноқ ҳолатлари. Канализация ва ертўлалардан жасадларни топиш давом этмоқда», деб айтган Зеленский видеоалоқа орқали Литва депутатларига.

«Юзлаб, жумладан, ёш қизлар ва жуда кичик болаларни зўрлаш ҳолатлари қайд этилган.»

Жабрдийдаларнинг кўрсатмаларини ҳужжатлаштирган ҳуқуқбон ташкилотлар зўрлаш Украинада «уруш қуроли» сифатида қўлланилаётганини айтади.

Украиналик омбудсман Людмила Денисова 11 апрел куни «Би-би-си»га шундай ҳолатлардан бирини батафсил баён қилди.

«Ишғол вақтида Бучадаги уйлардан бирининг ертўласида 14 ёшдан 24 ёшгача бўлган 25 нафарга яқин қиз ва аёл мунтазам равишда зўрланган. Улардан тўққиз нафари ҳомиладор», деди у.

«Россия аскарлари украиналик болалар туғилишининг олдини олиш учун уларни ҳеч қандай эркак билан жинсий алоқа қилишни истамайдиган даражада зўрлашларини айтишган».

«Истаганингни қил»

«Босқинчилар доим эркакларни ўлдириб, янги аскарлар авлодини дунёга келтириши учун аёлларни зўрлашга ҳаракат қилган. Лекин бу ердаги ваҳшийлик даражаси жуда даҳшатли», дейди украиналик психиатр Олександр Иванов Карвонсаройга.

«Энг даҳшатлиси – армия ва мамлакат раҳбарлари аскарларга «истаганингни қил» деб кўрсатма берган. Шу тариқа жазосизлик шундай ақлсизликка олиб келган», деди Иванов.

Ивановнинг айтишича, агар расмийлар рухсат бермаганида бундай ваҳшийликлар содир бўлмас эди. Лекин, украинлар ва бошқа миллатларга нисбатан нафрат уйғонишига Россия ташвиқоти ҳам сабаб бўлмоқда.

Босқин бошланганидан бери Россия телеканаллари фақат Кремл ташвиқотини ёйинламоқда ёки ёки сукут сақламоқда, жумладан, Марказий Осиёда ҳам.

«Кўп йиллар давомида телевидение русларга уларнинг ирқий жиҳатдан устун эканлиги ва украиналиклар даражасининг пастроқ экани ҳақида гапирган. Уларни одам ўрнида кўришмаган. Аввалига улар шунчаки «кичик биродарлар», кейин «сохта мамлакат» ва «сохта тил» одамларига айланди.

«Охир-оқибат, ҳаммаси украиналикларни очиқдан-очиқ фашистлар деб аташ билан якунланди – яъни уларни калтаклаш, майиб қилиш, зўрлаш мумкин. Буларнинг бари ҳукумат ташвиқотининг бир қисми», дейди у.

Cлавянлардан фарқли ўлароқ, кўзлари қисиқроқ ва терисининг ранги тўқроқ бўлган Марказий осиёликлар ўнлаб йиллар давомида, ҳатто россияликлар ўзлари учун эп кўрмайдиган ишлар билан шуғулланиб ҳам россияликларнинг таассубига чидаб келишди. Аммо, санкциялар ва иқтисодий таназзул россияликларни мигрантлар билан рақобатлашишга мажбур қила бошлаган.

Иванов Украина хавфсизлик хизмати (СБУ) тарафидан қўлга киритилган ва 12 апрел куни эълон қилинган россиялик аскар ва унинг рафиқаси ўртасидаги сўзлашмани тилга олди.

Аёл эрига очиқчасига украиналик аёлларни зўрлаши кераклигини айтган.

«Шундай экан, бориб украиналик аёлларни зўрла, хўпми? Менга ҳеч нарса дема. Тушундингми?» дейди аёл аудиоёзувда.

«Зўрлаб, сенга ҳеч нарса демаслигим керакми?» жавоб беради аскар.

«Ҳа, мен ҳеч нарсани билмай. Хўш, нима бўпти?» дейди у кулиб.

«Шундай қилсам бўладими?»

«Ҳа, рухсат бераман. Фақат ҳимоядан фойдалан!»

Кейинчалик украиналик журналистлар томонидан аниқланишича, бу 2018 йилда Россиянинг Орлов вилоятидан Қримга кўчиб келган, бир қарашда оддий бўлиб кўринадиган жуфтлик бўлиб чиққан.

Ивановнинг сўзларига кўра, уларнинг суҳбати ҳайвонларга хос тажовузкорликка қараб тубанлашиб бораётган Россия жамиятида содир бўлаётган воқеаларни яққол акс эттиради.

«Бу хотин украин аёли ҳам унга ўхшаган одам эканлигини тушунмайди. У украиналик аёл қандайдир жонсиз қўғирчоқ, ва эри хоҳласа, уни таҳқирлаши мумкин, деб билади».

«Инсонийлик нуқтаи назаридан, бу тўғри йўлдан озишдир. Аммо фотосуратларга қарасангиз... бу жажжи боласи бор оддий эр-хотин», деди у.

«Ёввойилик»

Украиналик тарихчи ва сиёсатшунос Александр Палийнинг фикрича, рус қўшинларининг шафқатсизлиги сабабларини Россия жамияти билан боғлаш мумкин.

«Хўш, бу қадар ваҳшийлик қаердан келиб чиқяпти? Одамлар сўз эркинлиги йўқ, ҳукумат уларни оёқлари остига олиб топтайдиган, ҳуқуқ-тартибот идоралари эса... одамларни бутилка ва дубинкалар билан зўрлайдиган мамлакатда яшамоқда».

«Одамлар доим таҳқирланади ва камситилади. Ва улар буни нормал ҳолат деб биладилар. Бу ваҳшийликлар улар учун оддий ҳол», дейди Палий.

«Нега Россия қўшинлари Украина аскарларидан шунчалик қўрқади-да, тинч аҳолини шафқатсизларча отиб ташлайди? Чунки энг қўрқоқлар энг шафқатсизлардир», деб қўшимча қилди у.

У самолётда учишдан қўрқадиган ва ўзига ҳеч кимни яқинлаштирмаслиги билан танилган Совет иттифоқи раҳбари Иосиф Сталинга ишора қилди.

«Энди эса атрофидагиларини ўзига яқин йўлатмай, COVID-19 тестини топширишга мажбур қиладиган [Россия президенти Владимир] Путинга қаранг. Узунлиги ўнлаб метр келадиган машҳур столи-чи! Қўрқоқлар энг шафқатсиз одамлардир», деди у феврал ойида Путиннинг 6 метр узунликдаги столнинг бир четида ўтиргани акс этган суратлар ортидан пайдо бўлган ҳазиллар ва интернет-мемларга ишора қилиб.

Бундай менталитетни россиялик аскарлар содир этган талончиликларда ҳам кўриш мумкин.

Россиялик аскарлар энг оддий рўзғор буюмлари – кир ювиш машиналари, велосипедлар, атир-упа, тилла тақинчоқлар, болалар ўйинчоқлари ва ҳатто балиқ овлашга мўлжалланган қармоқларни ҳам ўмаришган, деб хабар беради ҳуқуқ тартибот идоралари.

СБУ қўлга киритган ва эълон қилган телефон суҳбатида россиялик аскарнинг отаси эгаллаб олинган уйларнинг биридан балиқчилик илмоғини олишни сўраган.

«Нима бўлса ол, аммо эҳтиёт бўл, қара, талончиликда айблаб қўйишмасин, жин урсин, буни ўлжа деса ҳам бўлади, лекин у ерда ҳеч ким сени суратга олмасин», деб айтган ота ўғлига.

«Украина шаҳарларидан бирида россиялик аскарлар «Бундай яхши яшашни сенларга ким қўйибди?» деб ёзиб кетишган. Уларнинг ҳеч нимаси йўқ, уларга рухсат берилмаган, шу сабабли ҳам нима учун бошқаларга рухсат берилган деб ўйлашади», деб айтган Палий.

«Россиялик аскарларнинг ичи тўла ҳасад. Шунинг учун Украинадаги чиройли уйларни кўрганларида, у ердаги ҳамма нарсани олиб чиқиб кетишмоқда», деб айтган у.

«Эртами-кечми жазоланади»

Россиялик аскарлар қилган жиноятлари учун жазоланади, деб ваъда бермоқда украиналик расмийлар.

Украина ва бошқа Европа мамлакатлари ҳуқуқ-тартибот идоралари, шунингдек ҳуқуқбон фаоллар Халқаро жиноий судга юбориш учун далиллар тўпламоқда.

Украина парламенти аллақачон Россиянинг Украинада амалга оширган ваҳшийликларини қатлиом сифатида тан олган.

«Барча судьяларга аниқ бўлган ҳолатлар бор ва улар учун далил керак эмас. Россия Украинага нисбатан тажовуз қилгани очиқ-ойдин кўриниб турибди», деб айтган Украина фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Халқаро Лига раҳбари Эдуард Багиров.

Терговчилар йиллар давомида далилларни тўплайдилар ва суд жараёнлари ўтказилади, деб айтган у.

«Барча айбдорлар эртами-кечми жазоланади. Махфий бўлган нарсалар ойдинлашади. Масалан, ҳозир Гитлер нималар деган, ким буйруқ берган, ким уларни бажаргани маълум. Путин билан, тинч аҳолини ўлдирган аскарлар билан ҳам худди шундай бўлади», деб айтган Багиров.

«Ҳаммаси ойдинлашади.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россияда кенг кўламли дефашизация ва аҳолини деалкоголизация қилишни бошлаш вақти келган.

Жавоб бериш

Бунинг учун қанча репарция ва руҳшунос кераклиги номаълум. Йиллар давомида олиб борилган ташвиқот сабабли мияси заҳарланган шунча одамни нормал ҳолга қандай қайтариш мумкинлигини тушунмайман.

Жавоб бериш