Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

Украинадаги даҳшатлар Путиннинг «рус дунёси» ҳақиқатини фош этмоқда

Мэтью Раттман ва AFP

Украина қўшинлари Гостомелни рус босқинчиларидан тозалаганидан сўнг, Дмитро ва Анядан иборат ёш оила уйига қайтди. «Уйга қайтар эканмиз, ҳовлимизда ракета ётганини кўрдик. Афтидан, уй билвосита ўққа тутиш нишонига айланган. Портлаш натижасида уй деярли хароб бўлган эди», дейди Дмитро. Гостомел, 11 апрел. [Мэтью Раттман/Карвонсарой]

КИЕВ – Россия қўшинларининг чекиниши ортидан Киев ва унинг яқинидаги шаҳарларда чанг-тўзон тинар экан, икки ойлик аёвсиз ҳужумдан омон қолган фуқаролар мудҳиш ҳодисалар, жумладан, уруш ҳаракатлари доирасида зўрлаш ва тинч аҳоли орасидаги мунтазам қатллар ҳақида сўзлаб беришган.

Россия қўшинларининг Киев атрофидаги шаҳар ва қишлоқлардан чекиниши тинч аҳолининг ўлими билан якунланар экан, Бучадаги топилмалар Украина расмийларининг Россияни геноцидда айблашига сабаб бўлди.

Киев вилояти полицияси бошлиғи Андрий Небитовнинг сўзларига кўра, сўнгги топилмаларнинг бирида Бучадаги Бородянка аҳоли пунктида тўққиз нафар тинч фуқаронинг жасади аниқланган бўлиб, уларнинг айримларида қийноқ излари бўлган.

«Бу одамлар босқинчилар тарафидан ўлдирилган, уларнинг айримларида қийноқлар аломати бор», деди у чоршанбадан пайшанбага (21 апрел) ўтар кечаси. «Таъкидлаш керакки, бу одамлар оддий фуқаролар бўлишган. Россия ҳарбийлари ҳеч қандай қаршилик кўрсатмаган тинч аҳолини қасддан отиб ташлаганлар».

33 яшар Евгений Пасечник Ирпен шаҳрига берилган ҳаво ҳужуми туфайли ҳалок бўлди. Онаси уни ўз ҳовлисига дафн қилган. Эксгумация жараёнидан сўнг уни оилавий қабристонга дафн этиши мумкин бўлади. Ирпен, 8 апрел. [Мэтью Раттман/Карвонсарой]

33 яшар Евгений Пасечник Ирпен шаҳрига берилган ҳаво ҳужуми туфайли ҳалок бўлди. Онаси уни ўз ҳовлисига дафн қилган. Эксгумация жараёнидан сўнг уни оилавий қабристонга дафн этиши мумкин бўлади. Ирпен, 8 апрел. [Мэтью Раттман/Карвонсарой]

17 апрел куни Украинанинг Киев вилоятидаги Бородянка шаҳрида бомба ҳужумларидан сўнг вайрон бўлган уй ёнидан ўтиб кетаётган аёл. [Сергей Супинский/AFP]

17 апрел куни Украинанинг Киев вилоятидаги Бородянка шаҳрида бомба ҳужумларидан сўнг вайрон бўлган уй ёнидан ўтиб кетаётган аёл. [Сергей Супинский/AFP]

Украинанинг Буча шаҳридаги Москва патриархиясига қарашли авлиё Андрей черкови ҳудудидаги биродарлик қабристонида устига плёнка ташлаб қўйилган оммавий қабрдаги жасадлар. [Мэтью Раттман/Карвонсарой]

Украинанинг Буча шаҳридаги Москва патриархиясига қарашли авлиё Андрей черкови ҳудудидаги биродарлик қабристонида устига плёнка ташлаб қўйилган оммавий қабрдаги жасадлар. [Мэтью Раттман/Карвонсарой]

Гостомел, 8 апрел кунги сурат. [Мэтью Раттман/Карвонсарой]

Гостомел, 8 апрел кунги сурат. [Мэтью Раттман/Карвонсарой]

Унинг сўзларига кўра, бир қабрдан уч киши, жумладан 15 ёшли қизнинг жасади топилган, иккинчи қабрда эса олти кишининг жасади бўлган. Уларнинг барчаси маҳаллий аҳоли вакиллари эди.

Зўрлаш, қийноқлар ва қатллар

Пайшанба кунги маълумотларга кўра, терговчилар пойтахт атрофидаги кўчалар, ҳовлилар ёки вақтинчалик қабрлардан мингдан ортиқ фуқароларнинг жасадларини тўплаганлар, улардан айримларининг қўл-оёғи боғланган ёки бошининг орқа тарафидан отиб ташланган эди.

Расмийлар Киев вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Александр Павлюк 24 феврал куни мамлакатга бостириб кирган Россия қўшинларининг «ваҳшийлиги» деб атаган ҳодисаларни ҳужжатлаштирган.

Украинанинг бир нечта расмийси босқинчи кучлар томонидан эгаллаб олинган Украина шаҳарларида жинсий зўравонлик, зўрлаш ва қийноқ ҳолатлари ҳужжатлаштирилганини ҳам хабар қилган.

Британиядаги The Independent нашрининг 17 март кунги хабарига кўра, Бирлашган Қиролликка (Буюк Британия) ташрифи чоғида тўрт нафар украиналик депутат Украина таслим бўлмаганидан кейин Россия аскарлари аёллар ва болаларга қасддан ҳужум қилганини айтган.

Улар Россия президенти Владимир Путин армиясини «инсониятга қарши жиноятларда» айблаб, кекса аёлларнинг гуруҳ бўлиб зўрлангани ва айрим ҳолларда қатл этилгани, травмадан кейинги стрессдан азият чеккан болалар ва асосий эҳтиёжлардан узиб қўйилган шаҳарлар ҳақида сўзлаб беришган.

«Бутун Украинадаги миллионлаб болалар Путин туфайли болалигини бой берди», дейди Буюк Британия парламентидаги брифингда депутат Леся Василенко.

«Украиналикларнинг бир авлоди аллақачон елкасида уруш юкини кўтариб улғаяди.»

БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармасининг сешанба куни маълум қилишича, россиялик аскарларнинг тинч аҳоли яширинган ертўлага бостириб кириб, аёлларни зўрлагани ҳақида хабарлар олинган.

«Айрим аёллар фарзандлари кўз ўнгида зўрлангани ва бу ҳолатлар рус аскарлари томонидан тасвирга олиниб, порносайтларга жойлаштирилгани ҳақида хабарлар бор», дейилади ҳисоботда.

Карвонсарой Киев чеккасидаги қишлоқ ва шаҳарларда бўлиб, Россиянинг бир неча ҳафта давомида пойтахтни босиб олишга уриниши чоғида бошдан кечирган даҳшатлари ва омон қолгани ҳақидаги ҳикоялари билан ўртоқлашган аҳоли билан суҳбатлашди.

Бородянка: «Дўзах азобини бошдан кечирдик»

«Руслар шаҳарга кириб келганида дераза олдида ўтирган эдим», дейди Бородянкада яшовчи Олег.

«Танклар ва зирҳли машиналардан иборат катта карвон кириб келди, улар 164 та эди», деди у. «Кузатиб турганимда улар ўқ отишни бошлади. Нимага қарата ўқ узишаётганини тушунолмадим, кейин кетишди ва бомба ташлашди. Атрофни шу қадар чанг босдики, кўр бўлиб қоламан деб ўйладим».

«Дўзах азобини бошдан ўтказдик», деди у Карвонсаройга.

Олег нима учун Россия армияси шаҳарда вакуумли бомба қўллаган, деб ўйлаётганини тушунтирди.

«Кўряпсизми, уйимизнинг эшиги ичкари тарафдан вайрон бўлган, ваҳоланки, уни фақат ташқаридан итариб очиш мумкин, механизми шунақа», дейди у. «Одатда портлаш уни ишдан чиқариши керак эди. Деворлари ички томондан ҳам деформацияланган».

Олег оиласининг бир нечта аждоди Бородянкада яшаган. Энди унинг уйи йўқ, оила вақтинча Киевга кўчиб ўтган ва ўша ердаги қариндошлариникига жойлашган.

Аммо барибир Олег Карвонсаройга ўз ҳикоясини сўзлаб берган 19 яшар қўшниси Андрейдан фарқли ўлароқ, омадли эканини айтади. Шахсини ҳимоя қилиш учун унинг исми ўзгартирилган.

«Мен ҳам бутун шаҳар каби ертўлага яширинган эдим.»

Аммо кейинроқ, унинг айтишича, икки рус аскари уни топиб, тиз чўктириб, қўлларини орқасига боғлаб, кўзларини беркитган.

«Бири мени ҳозироқ ўлдиришини айтди. У автоматни ўқлаб, қулоғимнинг олдида ўқ узди», деди Андрей. «Шундан кейин иккинчи аскарнинг овозини эшитдим. У эртагача кутганимиз маъқул, деб айтди.»

«Ҳеч нарсани эшитиб бўлмас эди. Чап қулоғимни умуман ҳис қилмаётгандим», деди у. «Улар менга ўрнингдан турма, дейишди. Қанча муддат тиз чўкиб ўтирганимни ўзим ҳам билмайман. Бир неча кун давом этди, шекилли.»

«Кейин улар яна келишди... ва бугун ўладиган куним эканлигини айтишди», деди Андрей. «Улар яна ўқ ўзишни бошладилар. Қатлимни яна эртанги кунга қолдиришди. Бу ишни тўрт мартача такрорладилар. Эҳтимол, тўрт кун тиз чўкиб ўтиргандирман».

Шаҳарни озод қилгани Украина кучлари Андрейни ҳали ҳам тиз чўккан ҳолатда топганлар.

Ирпен: Тинчлик проспектидаги қотилликлар

Русларнинг Буча ва Ирпиндаги қирғинларидан сўнг ўнлаб жасадлар бир нечта оммавий қабрларга дафн этилди. Ҳозирда расмийлар эксгумация, экспертизадан ўтказиш ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини оилаларига қайтариш бўйича пухта иш олиб бормоқда.

Женя Пасечник Ирпен шаҳридаги ҳаво ҳужумида ҳалок бўлган ўғли, 33 ёшли Евгений Пасечникнинг жасадини кутмоқда.

Аёл кўчалардан бирида унинг жасадини топиб олиб, ўз ҳовлисига кўмган эди, аммо ҳозир ўзларининг оилавий қабристонига дафн этиш учун унинг эксгумация қилинишини кутмоқда.

«Уруш бошланганида ўғлим шаҳарни тарк этишдан, паноҳгоҳга боришдан бош тортди, дейди у. «У бизни ва баъзи қўшниларимизни бошпанага олиб борди ва ўзи кўнгиллилар сафига қўшилди. У бошпанага бора олмайдиган кексалар ва [украиналик] аскарларни озиқ-овқат билан таъминлаб турарди. Қўшниларимиз унга ишониб, [ўзи ичкарига кириб, уларга овқат келтириши учун] уйларининг калитларини топширишган эди. У тинмай ишларди.»

«Бир куни даҳшатли бомба товушини эшитдик. Ҳатто ертўла ҳам силкинди», деди у. «Уч соат ўтса ҳам ўғлим Евгений келмади. Мен қўрқа бошладим.»

«Мени ҳар уч соатда йўқлаб туришига келишиб олган эдик, у доим ваъдасида турган. Шу сабабли ҳам нохуш ҳодиса юз берганини сездим», деб айтган Женя.

«Бошпанадан чиқиб, уни излай бошладим. Йўлда мурдалар ётарди. Излаб юриб, бирданига унинг бош кийимига кўзим тушди. Яқинроқ бориб қарадим, унинг жасади таниб бўлмас даражада эди», деб айтган у.

«Жуда кучли изтиробни бошдан кечирдим. Фарзандлар оналарнинг кўз ўнгида ўлдирилмаслиги керак», деб айтган у.

«Cурбетлик шу даражаки, ўғлим Тинчлик кўчасида ўлдирилиб кетилди.»

Гостомел: «омон қолганимизга ишониш қийин»

Россия қуролли кучлари Украинага кириб келганидан кейин Гостомел биринчи бўлиб нишонга олинган. Шаҳар бир неча ҳафта давомида ўққа тутилиб, қуруқликда жанглар билан қамалда қолган.

Дмитро ва Аня шаҳарнинг шимолий қисмида ўғилчаси билан яшайди.

«Гостомелда жанг бўлди. Бир неча марта йигитларимиз уларга муваффақиятли қаршилик кўрсата олгани ҳақиқат, аммо россияликлар шаҳарнинг бу ерларига етиб келди», деб айтган Аня.

«Ҳовлимиз ташқарисида «болалар» деган катта ёзувни илиб қўйдик», деб айтган у. «Аммо, бу уларни тўхтатгани йўқ. Уй илк ҳужум вақтида ўққа тутилди.»

«Рус дунёси» деганлари шу, деб айтган у Путиннинг барчаси Москванинг «ҳимояси» остида бўладиган русийзабон глобал ҳамжамият ҳақидаги баландпарвоз тушунчасига ишора қилиб.

Марказий Осиёдагилар бу «ҳимояни» жуда яхши билишади.

Кремлнинг постсовет давлатлар суверенитетига нисбатан очиқдан-очиқ ҳурматсизлиги сабаб Марказий Осиёдаги кўпчилик Украинадан кейин уларнинг минтақасига навбат келишидан огоҳлантирмоқда.

Бундан ташқари, Украинага ҳужумнинг иккинчи ойида Россия кучларининг тўхтаб қолгани Россия армиясининг салоҳияти ва Москванинг Марказий Осиёда хавфсизлик кафолати сифатидаги анъанавий ролини шубҳа остида қолдирган.

Дмитронинг сўзларига кўра, ўққа тутилганидан кейин россияликлар уларнинг деворларини танк билан бузиб ташлашган.

«Кейин улар қўшнимизнинг уйига бориб худди шу ишни қилишди», деб айтган у. Бу воқеадан кейин оила кетишга аҳд қилган.

«Биз тунда яширинча қочиб кетишга муваффақ», деб айтган Димитро. «Қўлимизда ёш боламиз бўлгани сабаб устимиздаги кийимиз бор эди холос, мен ўғлимизни кўтариб олгандим, Аня эса бола учун энг зарур нарсаларни олган эди.»

«Шаҳарнинг кириш қисмигача деярли эмаклаб бордик. Қўлимизда ёш бола билан буни қандай уддалай олдик, билмадим», деб айтган у. «Аскарларимиз ўша ерда эди, улар бизни душманнинг орқа томонидан олиб ўтишди ва бир амаллаб Киевга етиб олдик.»

«Омон қолганимизга ишониш қийин», дейди у.

Украина қуролли кучлари Гостомелдан россияликларни чиқарганидан кейин оила уйга қайтган.

«Уйга қайтгандан кейин ҳовлида шу ракетани кўрдик», деб айтган Дмитро. «Афтидан уйимиз билвосита нишонга айланган. Портлаш натижасида уй деярли вайронага айланган.»

«Аммо бунинг аҳамияти йўқ, биз уни қайта қурамиз», деб айтган у. «Муҳими, россияликлар энди бу ерда эмас.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 4

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Улар ваҳшийлар, фақат бузиш ва йўқ қилишни биладилар. Лекин Украина қуролли кучларидан лайчалардек қочишади.

Жавоб бериш

Уларнинг «партия сиёсати» негадир ҳаракатларига мос келмаяпти. Улар Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин «оёққа туришга» муваффақ бўлган оддий одамларни талон-тарож қилиш ва ўлдиришни англатувчи «денацификацию» учун келишди, бундай бўлиш варварларга ҳеч қачон насиб қилмайди.

Одамлар нормал яшаб туришганди; ҳа, уларнинг муаммолари бор эди, лекин «қутқарувчилар» келиб, украиналикларни геноцид қилишни бошлади. Украина Қуролли кучлари уларнинг барчасини ахлатга айлантиради!

Жавоб бериш

Рус ҳарбий кемаси, энангникига даф бўл

Жавоб бериш

Аниқроғи, қутурган итларга ЎЛИМ!

Жавоб бериш