Карвонсарой
Таҳлил

Россиянинг Эронга «Су-35» самолётларини етказиб бермагани ўзаро муносабатлар соғломлигини шубҳа остида қолдирмоқда

Карвонсарой

2019 йилнинг 26 сентябр куни Суриянинг Латакия вилоятидаги Хмеймим ҳарбий базасидан ҳавога кўтарилаётган Россиянинг «Сухой» (Су-35) қирувчи самолёти. [Максим Попов/AFP]

2019 йилнинг 26 сентябр куни Суриянинг Латакия вилоятидаги Хмеймим ҳарбий базасидан ҳавога кўтарилаётган Россиянинг «Сухой» (Су-35) қирувчи самолёти. [Максим Попов/AFP]

Эрон режимининг Москва билан йил бошида имзолаган шов-шувли ва узоқ кутилган келишувига қарамай, охирги кунларда Эрон ОАВ Россия Сухой-35 (Су-35) самолётларини Эронга етказиб бермаслиги ҳақида хабар тарқатган.

Январ ойида Эрон расмийлари Россиядан 24 та «Сухой-35» қирувчи самолётига буюртма бергани ва уларни «уч ой ичида» олишини эълон қилган эди.

«Су-35» қирувчи самолётлари «Су-27» туркумига мансуб самолётларнинг 2013 йилги модификацияси ҳисобланади. Асл «Су-27» 1970-йилларда Совет ҳарбий ҳаво кучлари ташаббуси билан ишлаб чиқарилган.

«Су-35» самолётлари Эрон ҳарбий-ҳаво кучларининг энг замонавий жанговар самолётига, шунингдек, Эрон собиқ Совет Иттифоқидан «МиГ-29» ва «Су-24» самолётларини сотиб олган 1990-йилдан бери илк янги авиация тизимига айланиши кутилаётган эди.

Эрон охирги марта 1990 йилда Россиядан «МиГ-29» самолётларини сотиб олган. [Hamshahrionline]

Эрон охирги марта 1990 йилда Россиядан «МиГ-29» самолётларини сотиб олган. [Hamshahrionline]

2021 йилда Россия Думаси раиси Вячеслав Володин билан ўтирган Эрон президенти Иброҳим Раисий. Эроннинг «Шарққа назар» сиёсати уни Россия билан янада яқинлаштирган. [president.ir]

2021 йилда Россия Думаси раиси Вячеслав Володин билан ўтирган Эрон президенти Иброҳим Раисий. Эроннинг «Шарққа назар» сиёсати уни Россия билан янада яқинлаштирган. [president.ir]

Эронга етказиб берилиши керак бўлган «Су-35» самолётларини 2019 йилда Миср ҳам буюртма қилган, аммо улар ҳам етказилмай қолиб кетган.

Теҳроннинг Москвадан Су-35 самолётларини сотиб олиш бўйича келишуви ҳақидаги хабарлар феврал ойида ҳам бор эди, ўшанда Эрон ҳарбий мутасаддилари Эрон ҲҲК флоти эскиргани, уларда «тўртинчи ва бешинчи авлод қирувчи самолётлари» йўқлигини айтган эдилар.

Эрон мажлиси (парламенти) депутати, Миллий хавфсизлик қўмитасида ишловчи Шаҳриёр Ҳайдарий қирувчилар Эронга (21 мартдан бошланадиган) шарқона янги йил бошида етказилишини ишонч билан айтган эди.

Самолётлар келишини кутаётган Эрон ҳукумати март ойида «Россиядан 24 та Су-35 қирувчи самолётини сотиб олиш бўйича келишувни якунлаганини» айтган.

Келишув 2018 йилда, Эроннинг собиқ президенти Ҳасан Руҳонийнинг иккинчи муддатида имзоланган ва айрим маълумотларга кўра, Теҳрон ўшанда самолётлар учун тўлов қилиб бўлган.

Июн ойида Эрон ҳаво кучлари қўмондони, бригада генерали Ҳамид Воҳидий телевидениега берган интервьюсида Су-35 қирувчилари борасидаги саволлар ва тахминларга жавоб берди.

«Самолётлар бизга керак, лекин улар қачон етиб келишини билмаймиз, зеро бу масала юқори мартабали амалдорлар томонидан ҳал қилинади», деди у.

Эрон Ислом республикаси билан боғлиқ барча масалаларда бўлгани каби, тафсилотлар ҳали ҳам ноаниқ ва ошкор этилмаган бўлиб, турли гап-сўзларни келтириб чиқармоқда.

Президент Иброҳим Раисий маъмурияти Россияга пул тўланган-тўланмагани ҳақида лом-мим демаган, Эрон ОАВ ички маълумотлар танқислиги сабаб асосан хорижий ОАВдан иқтибос келтирмоқда, хориждаги форсийзабон нашрлар эса келишув ҳақида зиддиятли хабарларни чоп этган.

«Пиёла ичидаги бўрон»

Су-35 самолётларини етказиб бериш билан боғлиқ барча шов-шув ва миш-мишлар фонида июл ойида узоқ кутилган қирувчи самолётлар Эронга етиб бормаслиги маълум бўлди. На Эрон, на Россия ҳукумати бунга изоҳ бергани йўқ.

20 июл куни Эрон мудофаа вазири Муҳаммад Ризо Аштиани қирувчиларнинг келиши ҳақидаги саволга шундай жавоб берди: «Бизда маълум имкониятлар борлигини инобатга олсак, [айрим] жиҳозларни сотиб олишга эҳтиёж бўлмаслиги мумкин».

У ҳатто «бошқа давлатлар Эронга харид учун келиши мумкинлиги» айтди ва «Эрон техника, илм-фан, ишлаб чиқариш, тадқиқотлар ва ҳарбий ҳаво кучлари билан боғлиқ барча соҳаларда дунёдаги етакчи давлатлардан бири» эканлигини таъкидлади.

«[Қирувчи самолётларни] мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқариш учун шароит борлиги сабаб уларни ўзимиз ишлаб чиқаришимиз мумкин, деган хулосага келдик», деди у.

Унинг сўзларига кўра, Эрон ўз вариантларини кўриб чиқмоқда.

«Теҳрон 1990 йилда, Эрон-Ироқ уруши тугаганидан бери қирувчи самолётлар сотиб олишга уриниб келади, бироқ бунга эриша олгани йўқ», деди исмини ошкор қилишни истамаган эронлик ҳарбий таҳлилчи.

«Режим келишувнинг муваффақиятли бўлишига ишониб, бу ҳақда кўп шов-шув кўтарди ва Россия билан бирлашиб, қудратли давлатга айланаётганига бутун дунёни ишонтиришга уринди», дейди у.

Буларнинг бари пиёла ичидаги бўрон бўлиб чиқди, деди у. Айрим маълумотларга кўра, Россия Су-35 самолётлари ва уларнинг технологияси, бутловчи қисмлари ва техник хизматини Эронга экспорт қилишдан воз кечган, аммо келишув нима учун амалга ошмагани аниқ эмас.

Келишув барбод бўлдими ёки Россия шунчаки «Су-35»ларни етказиб беришдан бош тортдими, бу ҳам номаълум, деб қўшимча қилди у.

Кутилмаган муаммолар

Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони Воҳидий Су-35 қирувчи самолётларини сотиб олишга қарши эди, аммо нима учунлиги номаълум, деб ёзади Эроннинг Taadol газетаси исмини ошкор этмаган эронлик журналистга таяниб.

Журналистнинг сўзларига кўра, Россия ҳукумати ҳам бошқа сабаблар туфайли Су-35 технологияси, бутловчи қисмлари ва сервис хизматларини келаси 30 йил давомида Эронга топширишга қарши эканини билдирган.

Айрим кузатувчиларнинг фикрича, Эрон ҳарбийларига бир неча йиллар давомида эҳтиёт қисмлар ва сервис хизмати керак бўлгани, улар маҳаллий ишлаб чиқаришни бошлаш ва сервис хизмати кўрсатиш учун технологияни топширишни талаб қилгани учун битим бекор қилинган бўлиши мумкин.

Ушбу очиқдан очиқ ихтилоф ҳатто Эрон ва Россия Украинадаги уруш давомида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлагани, Теҳрон Москвани дронлар билан таъминлагани ва Россияда учувчисиз учар қурилмалар ишлаб чиқариш бўйича шартнома имзолаганидан сўнг юзага келган.

Хабар қилинишича, 5 январ куни Эрон делегацияси Россиянинг Елабуга шаҳрига ташриф буюриб, дрон ишлаб чиқариш корхонаси қуриладиган «бўш майдонни» кўздан кечирган.

Wall Street Journal нашри ва Эрон ОАВга кўра, завод илғор турдаги «Шаҳед-136» дронларидан 6000 дона ишлаб чиқариши керак эди.

Амалга ошмаган битим, шунингдек, Эрон Россиянинг Украинадаги уруш билан овора эканлигидан фойдаланиб, Сурияда устунликни қўлга киритишга интилаётгани билан боғлиқ – бу мамлакатда улар нафақат иттифоқчи, балки ўзаро рақобатчи ҳамдир.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

О, ажойиб! Россия ва Эрон ўртасидаги ишончли ҳамкорликнинг янги моделини кўринг. Ҳамкорлик ва дўстлик рамзи бўлган узоқ кутилган Су-35 жанговар самолётлари бирданига Россияни тар эта олмай қолди. Икки томон ҳам лом-мим дегани йўқ. Бу халқаро муносабатлардаги шаффофлик ва ишончга буюк мисол бўла олмайдими? Ҳаммаси қандай бошлангани эсингиздами? Ваъдалар, режалар, Россия билан ҳамкорлик ҳисобига Эрон буюк давлат бўлиши ҳақидаги катта гаплар. Энди нима бўлди? Таҳлилчиларга кўра, «пиёладаги бўрон» ёки оддий тил билан айтганда қуруқ гап. Россия Эронга самолёт керак эмас деб қарор қилган бўлиши мумкинми? Ёки Эрон ўзининг «техник, илмий, саноат, ишлаб чиқариш ва тадқиқот имкониятларини» кашф қилиб Россиянинг жанговар самолётлари керак эмаслигини тушуниб етдими? Ким билади?! Айниқса Россия ва Эрон каби олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳамкорларга келганда Дипломатияда ҳаммаси бўлиши мумкин. Ёки чбу шунчаки сирлар ўйиними, иккита давлат халқаро ҳамжамият билан топишмоқ ўйнамоқчи бўлдими, чунки ҳеч қандай сабабларсиз амалга ошмаган сирли келишувчалик ҳеч нима эътиборни тортмайди. Нима бўлганда ҳам, бир нарса аниқ: халқаро муносабатларда ишончли ҳамкор топмоқчи бўлсангиз бошқасини изланг. Бўлмаса, бўш ваъдалар ва хеч ким жавоб бера олмайдиган саволлар билан қолиб кетасиз. Аммо, агар сизга сирли ва ноаниқ ўйинлар ёқса бемалол.

Жавоб бериш

Эрон ҳам Россия билан иш қилишдан фойда йўқлигини тушунади.

Жавоб бериш

Ғарб биланчи, иш қилиш керакми?

Жавоб бериш