https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2018/02/01/feature-03
| Сиёсат

Мирзиёев Милий хавфсизлик хизматини ислоҳ қилишда давом этмоқда

Карвонсарой

image

Ўтган йил 22 декабрь куни қонун чиқарувчилар, дипломатлар ва журналистларга 4 соатлик мурожаатномасида президент Шавкат Мирзиёев Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) 26 йил аввалги ваколатларига асосланиб фаолият юритаётганини айтиб ўтган. (Ўзбекистон президенти матбуот хизмати)

ТОШКЕНТ – Таҳлилчиларга кўра, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматини узоқ йиллар давомида бошқариб келган раҳбар ўзгариши муносабати билан миллий разведка фаолиятида «катта ўзгаришлар» юз бериши тахмин қилинмоқда.

Мирзиёев 1995 йилдан буён хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилиб келган 73 ёшли Рустам Иноятовни лавозимидан озод қилди, деб хабар берди чоршанба, 31 январь куни «Халқ сўзи» газетаси.

Унинг ўрнига собиқ бош прокурор Ихтиёр Абдуллаев тайинланди.

«МХХнинг ваколатлари қисқартирилади,» деди айни пайтда Францияда бўлган мустақил таҳлилчи Камолиддин Раббимов МХХда бўлган ўзгаришларга шарҳ берар экан.

«Энди катта ўзгаришлар бўлади,» деди у AFPга э-мактуб орқали.

Идорадаги туб ўзгаришлар

Мирзиёевнинг сўнгги қарори МХХни ислоҳ қилишга қаратилган биринчи қадам эмас.

Ўтган йил 22 декабрда қонун чиқарувчилар, дипломатлар ва журналистларга 4 соатлик мурожаатномасидаМирзиёев Миллий хавфсизлик хизмати 26 йил аввалги ваколатларга асосланиб фаолият юритаётганлигини айтиб ўтганди.

Эскирган Хавфсизлик хизмати «ташқи ва ички хавфсизликни ҳимоя қилишга тайёр туриши» учун унинг ваколатлари қайтадан кўриб чиқилиши зарур, деди у.

Мирзиёевнинг 4 соатлик мурожаатини ва январдаги бошқа нутқини кузатган таҳлилчилар наздида, Мирзиёев Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналаридан хавфсизлик хизмати ходимларини олиб ташлашга ваъда бериш орқали Иноятов билан қарама-қаршиликка йўл очганди.

Сиёсатга таъсирни камайтириш

Раббимовнинг фикрига кўра, Иноятовнинг лавозимидан олиниши, Мирзиёевнинг Ўзбекистондаги назоратини кучайтиради ва МХХнинг Ўзбекистон сиёсатига таъсирини камайтиради.

2016 йилда собиқ президент Ислом Каримов инсултдан вафот этганидан сўнг, Иноятов мамлакатдаги энг қудратли раҳбарлардан бири бўлиб қолаётган эди.

60 ёшли Мирзиёев 13 йил давомида Каримовнинг бош вазири лавозимида фаолият юритди ва Совет давридан бери қарийб 30 йил давомида ҳукм сурган собиқ президент вафотидан сўнг, Ўзбекистоннинг янги раҳбари сифатида пайдо бўлди.

2016 йилнинг охирида президент бўлганидан бери, Мирзиёев Каримовнинг ҳаддан ташқари авторитар ва ўринсиз сиёсатларини тўхтатди.

Иноятов Каримов вафотидан кейинги кунларда ўз қудратини сақлаб қолган бўлса-да, аммо вақт ўтиши билан Мирзиёев ўз қудратини мустаҳкамлаб, ўтган йил Мудофаа ва Ички ишлар вазирлигига ўз тарафдорларини сайлаганидан сўнг ёлғизланиб қолганди.

МХХга тегишли бўлган бўлинма Ички ишлар вазирлигига ўтказилгач, унинг ваколатлари кенгайган.

Сизга мақола ёқдими?
17
Йўқ
Фикрлар 1
Сиёсат
Captcha

Президентимиз олиб бораётган сиёсатни тугри ва окилона диб биламан. Хар бир фукароларимиз чиндилдан Ватан га кулидан келганча хизмат килиши кк.

Жавоб бериш