ВАШИНГТОН – Жаҳон ҳамжамияти 14 апрель, шанба куни Сурия президенти Башар Асад режимининг кимёвий қурол қўллаганига қарши жазо чоралари кўришни бир овоздан маъқуллаши Россия ва унинг тобора камайиб бораётган иттифоқдошларинияккалаб қўйди.
6 апрель куни Дамашқ яқинидаги исёнчилар макони бўлган Дума шаҳрида Россия томонидан қўллаб-қувватланган Сурия режими кимёвий қуролни ишга солишда айбланмоқда , ҳужум натижасида 40 киши ҳалок бўлган яна 500 дан ортиғи шифохонага етказилган.
Америка Қўшма Штатлари, Буюк Британия ва Франция шанба куни режим халқаро қонунчиликни «очиқдан очиқ бузганига» жавобан эрта тонгдан Суриянинг кимёвий қурол ишлаб чиқарувчи иншоотлари деб гумон қилинган объектларга зарбалар берган.
АҚШ қўшма қўшинлари бош штаби раҳбари генерал Жозеф Данфорднинг таъкидлашича, аниқ зарбалар учта мўлжалга қаратилган, улар: Дамашқ яқинидаги илмий тадқиқот маркази, пойтахт яқинидаги омборхона ва қўмондонлик пункти ҳамда Ҳомс яқинидаги кимёвий қуролларни сақлаш иншооти.
Пентагоннинг юқори лавозимли расмийси, генерал-лейтенант Кенет МакКензининг сўзларига кўра, бу чоралар Суриянинг кимёвий қуроллар дастурини «бир неча йилларга» ортга суради.
Сурия давлат оммавий ахборот воситалари уч киши жароҳат олгани ҳақида хабар берган бўлса, Россия Мудофаа вазирлиги Сурия фуқаролари ва ҳарбийлари сафида «қурбонлар йўқ» эканлигини айтган.
Франция Ўртаер денгизидаги фрегатлардан қанотли ракеталарни учирган ва ҳужум доирасида ҳарбий самолётларни жанговор ҳолатга келтирган. Британия мудофаа вазирлиги хабарига кўра, тўртта Торнадо ҳарбий самолёти «Storm Shadow» ракеталарини Ҳомс шаҳридан 25 км узоқликдаги ҳарбий база томон йўналтирган.
Шанба куни Франция ташқи ишлар вазири Жан Ив Ле Дриан берган хабарга кўра, учирилган ракеталар Дамашқдаги кимёвий қурол заҳираларининг «катта қисмини» йўқ қилган.
Россия махлуқ тарафини олмоқда
Эҳтимолий газ ҳужумини «махлуқ жиноятлари» деб номлаган АҚШ президенти Доналд Трамп жума куни ўтган Оқ уй баёнотида Сурия ҳукуматига қарши ҳарбий ҳаракатлар ҳақида эълон қилди ва Кремль томонидан бўлган огоҳлантиришга қарши чиқди.
«Ёвуз ва дахшатли ҳужум оналар ва оталар, гўдаклар ва ёш болаларни оғриқдан азобланиб нафас ололмайдиган куйга солди», деди у. «Бу одамнинг иши эмас. Бу махлуқнинг жиноятлари.»
«Мазкур жамоавий чора халқаро ҳамжамият бир четда туриб кимёвий қурол қўлланилишига тоқат қилмаслигини намоён этади», деди Буюк Британия бош вазири Тереза Мей шанба куни.
НАТО бош котиби Женс Столтенберг ҳужумларни қўллаб-қувватлаб, улар «режимнинг Сурия халқига қарши кимёвий қурол қўллаш ҳолатларини камайтиради», деди.
«Биз Дума ҳужуми олдида инсониятнинг виждонини оз бўлса-да енгиллаштирган ушбу амалиётни олқишлаймиз», деди Туркия ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида.
«Етти йилдан ортиқ давр ичида оддий йўллар ёки кимёвий қурол билан ўз халқини азоблаб келган Сурия ҳукуматиинсониятга қарши ва уруш жиноятларисодир этганига оид тасдиқланган далиллар бор», деди у.
Европа кенгаши раиси Доналд Туск Твиттердаги хабарида Европа Иттифоқи ҳужумларни қўллаб-қувватлаган ва «иттифоқчиларимиз билан адолат томонида бўламиз», деб ёзган.
«АҚШ, Франция ва Буюк Британия томонидан амалга оширилган ҳужумлар Сурия ҳукумати Россия ва Эрон билан биргаликда инсоният фожеасини давом эттира олмаслиги, акс ҳолда, бу жавобсиз қолмаслигини кўрсатди», деди Туск Твиттер хабарида.
Германия канслери Ангела Меркел ҳужумларни «зарур ва керакли ҳарбий аралашув» деб атаган.
Чехия республикаси, Недерландия, Португалия, Руминия, Словения ва Испания кимёвий қурол қўлланганлиги исботи мавжудлиги сабаб ҳужумларни оқлади.
Форс кўрфази араб мамлакатлари ҳам қўллаб-қувватловчи баёнотларни эълон қилдилар. Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири ҳужумлар «режим жиноятларига қарши жавобни ифода этиши сабабли» Саудия Арабистони уларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.
Кремлнинг «сохта янгиликлари»
Жазо ҳужумларини амалга ошириш пайтидаКремль чора-тадбирларни бартараф этиш ва тартибсизлик келтириб чиқариш мақсадида бир қатор сунъий иддаоларини эълон қилди. Аммо бу ҳаракатлар муваффақиятсиз бўлган.
Россия мудофаа вазири Игор Конашенковнинг жума кунги баёнотига кўра, Буюк Британия (Суриянинг исёнчилар назоратида бўлган ҳудудларида аҳолига ёрдам кўрсатадиган) «Оқ дубулғалилар»га босим ўтказган ва шу тариқа улар кимёвий ҳужум ҳақида сохта хабарлар тарқатганлар.
Ҳарбийлар «Шарқий Ғутадаги ушбу фитна бевосита Буюк Британия иштирокида уюштирилганини исботловчи» далилларга эга, деди Конашенков.
Британиянинг БМТдаги вакили Карен Пирс матбуот котибининг бу сўзларини «беўхшов» ва «чидаб бўлмайдиган ёлғон» деб атади.
«Бу Россия ташвиқот машинасининг биз кўрган энг ёмонсохта хабарлариданбири бўлди, деди БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида журналистларга интервю берган Пирс.
Ушбу изоҳлар ортидан жума куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Сурияга қарши жазо тариқасида амалга оширилажак ҳужумлар натижасида Европага мигрантлар оқими кўпайиши ҳақида огоҳлантирган. Унинг сўзларига кўра, ушбу чора Европа аҳолиси орасида ваҳима келтириб чиқаришга қаратилган.
Воқеа жойига биринчи бўлиб етиб келганларнинг фото, видео ва аккаунтларининг гувоҳлик беришича, ўтган ҳафта охирида хлор гази воситасида амалга оширилган ҳужум Думадаги исёнчилар маконини вайрон қилган. АҚШ ва Франция ушбу ҳужум ортида Сурия режими турганини тасдиқловчи «далилларга эга» эканлигини маълум қилди.
Кимёвий ҳужумни тергов қилиш давом эттирилади
Шанба куни Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти (КҚТТ) дунё миқёсида кимёвий қуролларни назорат қилувчи ташкилот экспертлари Думада эҳтимолий газ ҳужумини тергов қилишда давом этаётганини маълум қилди.
«КҚТТ вазиятни баҳолаш ва жамоанинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида» БМТнинг хавфсизлик бўйича экспертлари билан «яқин ҳамкорликда» иш олиб бормоқда», дейилади хабарда.
У Думага шанба куни етиб келадиган фактларни аниқлаш бўйича миссия «кимёвий қурол қўллангани ҳақидаги даъволарга аниқлик киритиш учун Сурия араб республикасида иш бошлашини» таъкидлаган.
АҚШ буйруғи остида, Англия ёки Штатларда етиштирилган "ватанпарвар" ёзган буни.
Жавоб беришФикрлар 5
Америка ташвиқоти
Жавоб беришФикрлар 5
Агар халқаро ҳамжамият АҚШ, Буюк Британия ва Франциянинг ракета ҳужумларини қўллаб-қувватлаётган бўлса, унда Асад ҳақиқатан ҳам кимёвий қурол қўллаган бўлади.
Жавоб беришФикрлар 5
Бу мақолани қайси тентак ёзган? Америкаликларга сотилган одамми?
Жавоб беришУ ўша ерда туғилган
Жавоб беришФикрлар 5