https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/02/11/newsbrief-04
Astana Club мажлиси иштирокчилари Қозоғистонни халқаро воситачи сифатида эътироф этдилар

Қирғизистон куч тузилмалари Суриядаги жангларда қатнашган гумондорни қўлга олди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ГКНБ) Суриядаги жанговар ҳаракатларда қатнашгани учун қидирувда бўлган қирғиз фуқаросини ҳибсга олди, деб хабар беради 24.kg душанба (11 февраль) куни.

ГКНБ маълумотларига кўра, гумондор 2015 йилда Сурияга сафар қилгани, у ерда террорчилик ташкилотига қўшилиб, ҳукумат кучларига қарши жанг қилгани айтилади.

Кейинчалик у Хитой, Россия, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан таркиб топган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо мамлакатлардан бирига юборилган.

Ўтган ҳафтада шимолий Қирғизистонда халқаро террорчилик ташкилотига мансубликда гумон қилинган хориж фуқароси ГКНБ томонидан ҳибсга олинган эди.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha