https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/10/01/newsbrief-01
Кремль Тожикистондаги ИД ҳужумидан минтақадаги манфаатларини илгари суриш йўлида фойдаланиши мумкин

Тожикистон ҳукумати 48 нафар афғон маҳбусини ватанига қайтарди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Душанба (30 сентябрь) куни Тожикистон Қуйи Панж чегара пунктида 48 нафар афғонистонлик маҳбусни афғон ҳукуматига топширди, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик радиоси.

Тожик расмийларига кўра, қайтарилган афғонистонликларнинг аксари гиёҳванд моддалар савдосида айбланиб, Тожикистонда қамоқ муддатини ўтаётган эдилар.

Ушбу маҳкумларнинг барчаси энди жазо муддатини Афғонистонда ўтайди, деди Душанбедаги Афғонистон элчихонаси ходими Саидмасуд Бадахш 70 афғонистонликнинг Тожикистонда ҳибсда қолаётганини қўшимча қилар экан.

Аввалроқ, июль ойида Тожикистон ҳукумати мамлакат қамоқхоналарида сақланаётган 80 нафар афғон фуқаросини Кобулга қайтарган эди.

Кобул расмийларига кўра, афғон томони ҳам Афғонистонда терроризмда айбланиб судланган бир гуруҳ тожикистонликларни ўз ватанига топширган.

2010 йилда Тожикистон ва Афғонистон икки мамлакат қамоқхоналарида ҳибсда сақланаётган фуқароларни ўзаро алмашишга келишиб олган эдилар.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha