Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-06-01 | Атроф-муҳит

БМТ Марказий Осиёда табиий ресурсларни бошқаришга оид лойиҳани ишга туширди

Уфа ва Қустанай оралиғидаги яйловларда от миниб юрган эркак, Қозоғистон, 2017 йил, 10 июль. (Франк Фифе/AFP)

Ксения Бондаль

ОЛМАОТА – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Марказий Осиё мамлакатлари ва Туркияга ўз табиий ресурсларини бошқариш ва экологик инқирознинг олдини олишга кўмаклашувчи беш йиллик лойиҳани амалга оширишни бошлади.

«Марказий Осиё мамлакатлари ва Туркиянинг қурғоқчил ва шўрланган қишлоқ хўжалиги ерларида табиий ресурсларни комплекс бошқариш» деб номланган лойиҳа май ойида БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) ва Глобал экологик фонд (GEF) томонидан ишга туширилди.

«Тупроқ деградацияси, шўрланиш ва саҳроланиш – ушбу минтақа учун катта муаммо» деди FAOнинг Марказий Осиё бўйича минтақавий мувофиқлаштирувчиси Виорел Гуцу 28 май куни Олмаотада ўтган анжуманда. «Ҳамкорликдаги лойиҳамиз ушбу муаммога алоқадор кўплаб саволларга илмий ёндашган ҳолда жавоб излаш ва мамлакатлар ўртасида тажриба алмашишга имкон беради.»

Олмаота вилоятида ўтлаб юрган қўйлар, 2017 йил, апрель. (Владимир Третьяков)

Лойиҳани амалга ошириш доирасида FAO Олмаотада минтақавий офисини очган.

Лойиҳанинг умумий қиймати 76 млн. АҚШ долларига тенг бўлиб, шундан 11 млн. доллар Глобал экологик фонд (GEF), 12 млн. доллар FAO, 43 млн. доллар Марказий Осиёнинг беш мамлакати – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон ҳамда 10 млн. АҚШ доллари Туркия томонидан ажратилади.

Ишлаб чиқаришни ошириш ва очарчиликка барҳам бериш

Гуцунинг сўзларига кўра, бугунги кунда ер юзида 815 млн. одам ёки дунё аҳолисининг 11 фоизи очарчиликдан азият чекмоқда.

FAOнинг мақсади – 2030 йилгача очарчиликни тугатиш, деди у.

«2050 йилга келиб, сайёрамиз аҳолиси 9 миллиардга етади ва қишлоқ хўжалигида ҳозиргига нисбатан 60 фоизга кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқарилиши керак», дейди у. «Бу иқтисодиётларимиз учун нимани англатади? Бу, аввало қишлоқ хўжалиги соҳасига киритилажак жиддий инвестициялар, шу билан бирга, табиий ресурсларнинг деградацияси ҳамдир. Шу боис бугун биз ушбу табиий ресурсларни келажак авлод учун сақлаб қолиш йўлларини муҳокама қилмоқдамиз.»

«Иштирокчи мамлакатлар офис учун Олмаотани танлаганларидан мамнунмиз», деди Карвонсарой билан суҳбатда FAOнинг Қозоғистон бўйича масъул вакили Қайрат Нажмиддинов.

FAO дастури доирасида Қозоғистонда синов лойиҳаси амалга оширилиб, тажриба учун ажратилган майдонларда сув, тупроқ ва ўсимликлардан фойдаланишга оид барқарор усуллар синовдан ўтказилади.

Синов дастури учун Қозоғистонга лойиҳага ажратилган умумий маблағдан 2 млн. доллар тақдим этилади, деди Гуцу. У лойиҳада Қозоғистондаги айни соҳага ихтисослашган барча тадқиқот институтлари иштирок этишини қўшимча қилди.

Яйловлар сақлаб қолиниши лозим

Нажмиддиновнинг сўзларига кўра, табиий ресурслар, айниқса яйловлар деградацияси Қозоғистон учун долзарб муаммолардан бири.

Мамлакатда деярли 180 млн. гектар яйловлар бўлиб, улардан 20 миллиони деградацияга учраган, деди у.

«Қозоғистонда чорвадорлар кўп, улар қишлоқ яқинидаги ерлардан фойдаланишади, моллар ерларни топтаб ташайди, натижада ер бузилади ва саҳрога айланади», деди у Карвонсарой нашрига.

«Биздаги бундай катта яйловлар учун улкан сармоя кераклигини тушунамиз», деди у. «Лойиҳа вазифаларидан бири яйловлардан максимал фойдаланиш имконини берувчи услуб ва технологияларни топиш ва тақдим этишдир.»

Аммо, Қозоғистон атроф-муҳитга салбий таъсир қилмасдан яйловлардан фойдаланишга интилиши керак, деди у.

Шу сабабли FAO лойиҳаси бир вақтнинг ўзида иккита масалага йўналтирилади – бир томондан, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, иккинчи томондан эса атроф-муҳитни яхшилаш, деди Нажмиддинов.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 2

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha