Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-09-21 | Таҳлил

Кремлпараст интернет-троллари Марказий Осиёдаги фаолиятини кучайтирмоқда


Марказий Осиёда фаолият олиб борувчи Россияпараст интернет троллари турли бузғунчилик амалиётларни олиб бормоқдалар, шу жумладан, сайлов жараёнларига таъсир ўтказиш ва либерал фаоллар ва Ғарб мамлакатларига ҳужум қилмоқдалар, дейди кузатувчилар. (Pexels)

Марказий Осиёда фаолият олиб борувчи Россияпараст интернет троллари турли бузғунчилик амалиётларни олиб бормоқдалар, шу жумладан, сайлов жараёнларига таъсир ўтказиш ва либерал фаоллар ва Ғарб мамлакатларига ҳужум қилмоқдалар, дейди кузатувчилар. (Pexels)

Канат Алтинбаев

ОЛМАОТА – Москва минтақада ўз стратегик мақсадларини амалга оширишга ҳаракат қилар экан, Россиянинг интернет-троллари Марказий Осиёдаги фаолиятини кучайтирмоқда, деб огоҳлантиради таҳлилчилар.

Москва ўз тасарруфи остидаги оммавий ахборот воситалари ва замонавий ахборот технологияларидан ўзининг геосиёсий манфаатлари бўлган давлатларда «юмшоқ куч» сиёсатини юритишда фойдаланмоқда.

Айниқса, Москванинг таъсири остида деб кўриладиган Марказий Осиё Кремль ташвиқотини тарқатувчи Россия ахборот сайтлари кўп бўлгани сабабли энг кўп хавф остида қолмоқда.


«Қирғизистон божхона иттифоқига қарши» деб номланган Facebook саҳифаси рус хакерлари ҳужумига учради. Бу ҳодиса давлат мустақиллиги куни, 31 августда юз берди. Троллар администраторларни ўчириб ташладилар, саҳифа муқовасидаги суратни СССР байроғига алмаштирдилар ва «Қирғизлар, байрамингиз билан!» деган ёзувни илиб қўйишди. (File)

«Қирғизистон божхона иттифоқига қарши» деб номланган Facebook саҳифаси рус хакерлари ҳужумига учради. Бу ҳодиса давлат мустақиллиги куни, 31 августда юз берди. Троллар администраторларни ўчириб ташладилар, саҳифа муқовасидаги суратни СССР байроғига алмаштирдилар ва «Қирғизлар, байрамингиз билан!» деган ёзувни илиб қўйишди. (File)

Бундан ташқари, улар кўпинча турли аудиториялар олдида иккиюзламачилик қилиб, Россиянинг ижобий имиджини яратишга уринадилар ва Марказий Осиёда унинг сиёсатини илгари суриш билан бир қаторда, Россия телевидениеси ва бошқа ОАВда Марказий Осиёлик мигрантларни қоралайдилар .

Шу билан бирга, Кремль «таъсир агентлари» ёки «троллар» фаолият юритадиган маҳаллий онлайн манбалар, машҳур форум ва ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланади.

Мураккаб онлайн операциялар

Россия «троллар фабрикасининг» собиқ ишчиси Марат Буркхард 2015 йил март ойида Озод Европа/Озодлик радиосига (RFE/RL) берган интервюсида ўз фаолияти ҳақида сўзлаб берган эди.

Буркхард Санкт-Петербургнинг Савушкин кўчасида жойлашган «Интернет тадқиқотлари агентлиги» деб номланувчи компанияда ишлаган .

Тўрт қаватли бинода оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, сурат ва видео ишлаб чиқаришга ихтисослашган қатор бўлимлар мавжуд. У ерда турли коммуникация ва ижодий йўналишдаги мутахассислар, шу жумладан, журналистлар, блогерлар, шарҳловчилар, рассомлар ва монтажчилар фаолият юритади, деди у.

Троллар фабрикасининг ишчилари ҳар куни мақолалар ёки форумларда постлар ёзиш ва бошқа блогерларга жавоб бериш орқали минглаб шарҳлар қолдирадилар, деди Буркхард.

Троллар белгиланган калит сўзлар ёрдамида, русларнинг ватанпарварлик ҳиссиётларига таъсир қилиб, ғарбий мамлакатлар сиёсатини қоралаб президент Владимир Путинни қўллаб-қувватлайдилар, деди у.

Муҳокамалар ишончли чиқиши учун баъзи блогерлар Кремлни танқид қилувчи «ёмон одамларнинг» ролини ўйнашади, аммо уларнинг беўхшов сўзлари Путин рақибларининг ҳафсаласини пир қилади, деди Буркхард.

Фабрикаларда ишлаётган троллар интернетда ягона эмас. Бошқа мустақил кремлпараст блогерлар кўп ҳолларда ўзларини мутахассис деб атайдилар, Россия назорати остидаги ОАВ эса улардан иқтибос келтиради.

Масалан, Борис Рожин исмли блогер ўзини ҳарбий таҳлилчи деб атайди. У ўзининг россияпараст ва аксилғарб қарашларини яширмайди ва совет диктатори Иосиф Сталинни пир деб билади.

Ҳақиқий янгиликлар орасида яширинган Рожиннинг постларида Украина ва Қўшма Штатлар каби ғарб давлатларига қарши хабарлар, шу билан бирга, унинг кремлпараст мулоҳазалар ўрин олган.

Биргина мисол, 11 сентябрь воқеаларининг 17 йиллигида ёзилган постда, Рожин ўша кунда тўртта самолётнинг ўғирланишидан ал-Қоида на фойда олгани ва на уларни режалаштирганига ишора қилган – «обрўга» чанқоқ террорчилик гуруҳининг ўзи бу хабарни рад этишга уринган эди.

Бунинг ўрнига Рожин «Жаҳон савдо марказининг йўқ қилинишидан ким кўп фойда кўрди?» деган шубҳали сўровномани мисол келтирган. Унда иштирок этганларнинг аксарияти АҚШ – энг асосий манфаатдор эканлигини айтганлар.

У мазкур тахминга асосланиб, «хорижий разведка хизматлари, Оқ дубулғалилар, Жабҳат ал-Нусра ва озод демократик ОАВ ҳамкорликда кимёвий ҳужумни сохталаштирганликлари»га ҳеч қандай шубҳа йўқлигини даъво қилган.

Бу даъволар Кремлнинг Россия қўллаб-қувватлайдиган Башар Асад режими томонидан сурияликларга қарши уюштирилган, аниқ далилларга эга кимёвий ҳужум учун айбни буриб юборишга оид ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.

Рожин ўзининг Twitter саҳифасини «тоталитар пропаганда жарчиси» деб номласа-да, рус ботлари, бошқа блогерлар ва Спутник каби Россия оммавий ахборот воситалари уни «ҳарбий мутахассис» деб номлаб иқтибослар келтирадилар.

«Россиясиз кимсан?»

Кузатувчиларнинг сўзларига кўра, Россия ўзининг ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларидан адоватли тактикасини амалга оширишда фойдаланади.

Грузия стратегик таҳлил маркази асосчиси, сиёсатшунос Нодар Харшиладзенинг Карвонсаройга берган интервюсида айтишича, Россия постсовет ҳудудида ўз кун тартибидаги масалаларни илгари суриш ва маданий таъсирини ёйиш учун ўзининг ижтимоий тармоқлари – Мой Мир, Вконтакте, Одноклассники кабилардан фойдаланади.

Россия интернетдан хориждаги сайлов жараёнларига аралашиш учун ҳам фойдаланади, деди бишкеклик сиёсий таҳлилчи Аскат Дукенбаев.

АҚШ ва Европада ирқчиликни авж олдириш, аксил-америка кайфиятини ёйиш ва русийзабон мамлакатларда Россия таъсирини кучайтириш шулар жумласидандир, деди у Карвонсаройга.

Кремлпараст троллар бошқа мамлакатлар қатори Қирғизистонда ҳам фаол, уларнинг бу ердаги мақсади эса аниқ – бу Россияга мойилликни шакллантириш ва Владимир Путиннинг ташқи сиёсатини қўллаб-қувватлашдир.

«Троллар қирғизистонликларга Россияни ижобий тарафдан кўрсатадилар», деди у. «Улар мустамлакачилик дискурсини («Россиясиз аҳволингиз чатоқ») илгари сурадилар, Қирғизистондаги демократик ўзгаришларга нисбатан шубҳа уйғотишга, кекса ёшли қатлам орасида СССРни қўмсаш («авваллари ҳаёт қандай ҳам яхши эди») ҳиссини уйғотишга ҳаракат қиладилар.»

Дукенбаев 2005 ва 2010 йилларда қирғиз президентларининг ағдарилиши ва 2010 йилдаги инқилобдан кейин давлат парламент фойдасига ўйнаган сиёсий тизимнинг қабул қилишини назарда тутган, буларнинг барчаси Кремлнинг таъбини хира қилганди.

Унинг сўзларига кўра, кремлпараст блогерлар либерал фаолларни ёмонотлиқ қилишга уриниб, уларни «Ғарб агентлари», «русофоблар» деб атайдилар.

«Улар Путин Россиясининг Қирғизистондаги нео-империалистик, аксилдемократик ва миллатга қарши сиёсатига тўсиқ бўлишга уринган фаолларни таъқиб қиладилар», деди у.

Путин режимининг ахборот стратегияси «юмшоқ куч»дан кўра, кўпроқ «гибрид уруши» кўринишларидан бири бўлиб, бу иқтисодий жиҳатдан заифлашиб бораётган мамлакатга хос, деди Дукенбаев.

«Янги санкциялар тўлқинига қараганда, АҚШ ва Европа Иттифоқи нималар содир бўлаётганини тушунишни бошлаган», дейди у. «Лекин, буни Марказий Осиё мамлакатлари ҳукуматлари ҳам тушунадими? Агар шундай бўлса, улар ўз давлатларининг миллий манфаатлари ҳимояси йўлида нима қилмоқдалар?»

Троллар ҳужуми

Дукенбаев шахсий кузатувларидан келиб чиқиб, Қирғизистонда ўнлаб шундай троллар борлигини айтади.

31август, Қирғизистоннинг мустақиллик байрами куни Facebook тармоғида 9 минг аъзоси бўлган «Қирғизистон - Божхона иттифоқига қарши» ( Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи назарда тутилган) гуруҳи хакерлар ҳужумига учради, деди у.

Унинг сўзларига кўра, хакерлар гуруҳдан барча администраторларни ўчириб ташлаганлар, унинг муқовасига СССРнинг байроғи ва гербини қўйиб, гуруҳ номини ўзгартирганлар ва унга киришни ёпиб қўйганлар.

Улар гуруҳ номини масхараомуз тарзда «Байрамлар билан, қирғизистонликлар!» деб ўзгартирганлар.

Жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассис, Қирғизистон собиқ бош вазири Сапар Исаковнинг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган Гулнура Торалиеванинг Карвонсаройга айтишича, кремлпараст троллар ижтимоий тармоқларда ўзларининг ҳақиқий аккаунтларидан Путинни мақтаб ёзадилар ва Россия позициясини ҳимоя қиладилар.

«Ғарбга мойил одамларни ёмонлаш учун эса улар (троллар) сохта аккаунтларни ишлатадилар», деди у.

Кремлнинг интернетдаги агентлари айниқса, Қозоғистон ва Қирғизистонни ўз ичига олувчи Москва раҳбарлигидаги Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи муҳокама қилинаётган гуруҳларда анча фаол, дейди Торалиева.

Бундай троллар ЕИИни ҳимоя қилиб, уни Қирғизистон учун фойдали эканлигини исботлашга уринадилар. Шу тариқа, уларнинг Қирғизистондаги асосий нишонлари – ЕИИга қаршилар.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 18

Фикрлар 1

Captcha
Comment bubble | 2018-11-04

Бу сайтда ҳам россияпараст троллар кўплаб топилади.

Жавоб бериш