http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2019/03/27/feature-01
| Оммавий ахборот воситалари

Facebook Россияга тегишли яна минглаб зарарли аккаунтларни ўчирди

Карвонсарой ва AFP


Facebook компаниясининг Жаҳон иқтисодий форумидаги стенди, 24 январь, Швецариянинг Давос шаҳри.

Facebook компаниясининг Жаҳон иқтисодий форумидаги стенди, 24 январь, Швецариянинг Давос шаҳри.

Сешанба (26 март) куни Facebook компанияси Инстаграм ва Facebook тармоқларида зарарли таъсир билан шуғулланган 2600 дан ортиқ саҳифа, гуруҳ ва аккаунтларни ўчириб ташлади.

Операциялар Россия, Эрон, Шимолий Македония ва Косово билан боғлиқ бўлган, деди Facebook компаниясининг киберхавфсизлик сиёсати бўйича раҳбари Натаниел Глейхер ўз блогпостида.

Бу аккаунтлар фаолияти «ким экани ва нима билан шуғулланиши ҳақида сохта маълумот берадиган аккаунтлар тармоғини яратиш орқали ўхшаш тактикадан фойдаланган», деди у.


Facebookнинг ўтган йил 3 апрель кунги эълонида Россиядаги Интернет тадқиқотлари агентлиги (IRA) томонидан назорат қилинадиган аккаунтлар ва саҳифаларда жойлашган реклама акс этган. 26 март куни Facebook аксари Россия билан боғлиқ бўлган яна 2600 та саҳифа, гуруҳ ва аккаунтларни ўчиргани ҳақида хабар берди. (Facebook)

Facebookнинг ўтган йил 3 апрель кунги эълонида Россиядаги Интернет тадқиқотлари агентлиги (IRA) томонидан назорат қилинадиган аккаунтлар ва саҳифаларда жойлашган реклама акс этган. 26 март куни Facebook аксари Россия билан боғлиқ бўлган яна 2600 та саҳифа, гуруҳ ва аккаунтларни ўчиргани ҳақида хабар берди. (Facebook)

Бу Facebook саҳифалари, гуруҳлари ва аккаунтларининг қарийб 2000 таси Россияга боғлиқ бўлган.

Бу фаолият ортида турган шахслар асосан Украина, Қрим ва бошқа қизғин масалаларга боғлиқ зарарли контентни ёйинлаш учун сохта аккаунтлардан фойдаланганлар.

Ўчирилган аккаунтларнинг бир қанчаси Қозоғистондан фаолият юритган, деб қўшимча қилди у.

Биринчи марта эмас

Икки ойча олдин Facebook Россиядан туриб очилган 500 дан ортиқ саҳифа, гуруҳ ва аккаунтларни ўчириб ташлаган эди, бунга сабаб улар Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонда зарарли операцияларни олиб боришган.

Facebook сўнгги марта сохта фойдаланувчиларни фош қилар экан, Россиядан туриб амалга оширилган иккита таъсир ўтказиш операциясининг нишони бўлганини аниқлаган, улардан бири Марказий Осиё ва собиқ Совет мамлакатлари мавзусида фаол бўлса, иккинчиси айнан Украинага қаратилган бўлган.

Компания мустақил янгиликлар сайтлари ёки умумий мавзудаги сайтлар сифатида маълумот жойлаштирган, аммо аслида Россиянинг асосий онлайн ахборот воситаси ва Кремлнинг ташвиқот қуроли ҳисобланган Спутник билан алоқадор 364 та саҳифа ва аккаунтларни ўчирган, деди у.

«Биз АҚШда бўлиб ўтган оралиқ сайловлар вақтида Россияга тегишли фаолият билан техник боғлиқликни, жумладан аввалги Интернет тадқиқот агентлиги (IRA) фаолиятига ўхшаш хусусиятларни аниқладик», деган эди ўшанда Глейхер.

IRA Санкт-Петербургда жойлашган «троллар фабрикаси» бўлиб, бутун дунёда, жумладан Марказий Осиёда жамоатчилик фикрига таъсир ўтказишга уринишда айбланган.

Марказий Осиёлик фойдаланувчилар

Ижтимоий тармоқларнинг Марказий Осиёлик фойдаланувчилари Россиянинг дезинформация кампанияларига ишонмай қўйишган ва Facebookнинг шубҳали аккаунтларига нисбатан қатъий чоралар кўрганини қўллаб-қувватламоқдалар.

«Бу Россиянинг троллар фабрикасининг иши эканлигида шубҳа йўқ», дейди олмаоталик тадбиркор Саят Жумахан Карвонсарой нашрига. «Юзлаб сохта аккаунтлар яратиш, ташвиқий ва бўҳтон мақолалар чоп этиш, шунингдек, нафрат қўзғаш – уларнинг хос белгиси.»

«Улар Марказий Осиёда ҳам фаолият олиб боради», деди у. «Минтақамиз давлатларида улар Кремль ёқтирмайдиган ҳамда Қозоғистон учун янги, устувор йўналишлар ҳақида ўз фикрларини билдирган маҳаллий фаолларни обрўсизлантириш билан шуғулланадилар.»

«Россиянинг троллари миллий ўзликни англаш ва маданий қадриятларни тиклашга қаратилган ҳар қандай ҳаракатни «фашизм» деб баҳолайдилар», деди у. «Улар ахлоқсиз ва қўпол тилда ёзишга ҳам тайёрлар.»

Сизга мақола ёқдими?
61
Йўқ
Фикрлар 2
Сиёсат
Captcha
| 2019-04-04

Баракалла. Россияда демократия ва сўз эркинлиги бўлмас экан, бунга унинг ҳаққи йўқ

Жавоб бериш
| 2019-03-31

Ҳа, ҳа. Ғарбнинг сўз эркинлигини ҳимоя қилиш учун ҳар қандай ўзгача фикрлашни илдизи билан йўқ қилиш керак! Ана шундагина ғалаба қозонамиз!

Жавоб бериш