http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2019/07/23/feature-02
| Дипломатия

Раҳмон ва Жеенбеков Исфарада чегара муаммоларини муҳокама қиладилар

Карвонсарой ва AFP


Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков 14 июнь куни Бишкекда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити олдидан Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонни кутиб олмоқда. 26 июль куни Исфара шаҳрида ўтиши кутилаётган учрашувда икки мамлакат президентлари чегарага оид масалаларни муҳокама қилиши кутилмоқда. (Вячеслав Оселедко/AFP)

Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков 14 июнь куни Бишкекда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити олдидан Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонни кутиб олмоқда. 26 июль куни Исфара шаҳрида ўтиши кутилаётган учрашувда икки мамлакат президентлари чегарага оид масалаларни муҳокама қилиши кутилмоқда. (Вячеслав Оселедко/AFP)

ДУШАНБЕ – Душанба (22 июль) куни чегарада юзага келган тангликка қарамай, Тожикистонда президент Эмомали Раҳмоннинг қирғизистонлик ҳамкасби Сооронбай Жеенбеков билан учрашувига тайёргарлик давом этмоқда, деб хабар беради «Азия-Плюс».

Раҳмон ва Жеенбеков жума (26 июль) куни Тожикистоннинг Исфара шаҳрида музокара ўтказадилар.

Тожик ҳукуматидаги манбанинг маълум қилишича, икки давлат ўртасидаги умумий чегаранинг баҳсли ҳудудларини демаркация ва делимитация қилиш президентлар учрашувининг асосий мавзуи бўлади.

Марказий Осиёда совет диктатори Иосиф Сталиндан мерос – «бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил» тамойили жорий этилган даврлардан бери чегарага оид низолар юз бериб туради.

Ворухдаги тўқнашувлар

Учрашув тожикистонлик чегарачиларнинг Қирғизистон билан чегарадаги баҳсли ҳудудда отишма юзага келгани, натижада бир эркак ҳалок бўлгани ҳақида хабар бериши ортидан бўлиб ўтиши кутилмоқда, деб ёзади AFP 23 сешанба (23 июнь) куни.

Мамлакат чегара хизматининг маълум қилишича, тўқнашувга Тожикистон назоратидаги Ворух экславида тожикистонликлар тарафидан байроқ ўрнатилгани сабаб бўлган.

Қирғизистонликлар бунга жавобан ҳудудда ўз байроқларини ўрнатганлар, деб хабар берган Тожикистон тарафи.

Келиб чиққан отишма натижасида 52 яшар тожик фуқароси ҳалок бўлган, яна 10 нафар тожикистонлик жароҳатланган.

Қирғизистон чегара хизмати ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот бермаган бўлса-да, беш киши жароҳатлангани ва ҳудуддаги асосий йўлнинг ёпилганини маълум қилган.

Сизга мақола ёқдими?
3
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha