Карвонсарой
Дипломатия

Марказий Осиёнинг Европа Иттифоқи ва АҚШ билан алоқаларининг мустаҳкамланиши минтақани Россия ва Хитойдан янада узоқлаштиради

Рустам Темиров

Европа Кенгаши президенти Чарлз Мишел Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари билан Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтган иккинчи «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» саммитида, 2 июн. [Вячеслав Оселедко/AFP]

Европа Кенгаши президенти Чарлз Мишел Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари билан Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтган иккинчи «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» саммитида, 2 июн. [Вячеслав Оселедко/AFP]

ТОШКЕНТ – Шу ой бошида Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота курорт шаҳрида бўлиб ўтган ЕИ-Марказий Осиё саммити минтақанинг Европа ва Қўшма Штатлар билан яқинлашаётганининг навбатдаги белгиси бўлди.

2 июн куни бўлиб ўтган саммитда Туркманистон бош вазири ўринбосари ва Марказий Осиёнинг бошқа тўрт давлати – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари Европа кенгаши раиси Шарл Мишел билан хавфсизлик ва бошқа масалалар юзасидан музокаралар ўтказди.

Марказий Осиё давлатларининг асосий мақсадларидан бири Россия ва Хитойдан нисбий мустақилликни сақлаб қолиш, дейди Қозоғистоннинг «Озодлик» нодавлат ташкилоти президенти, олмаоталик Галим Агелеуов.

Россия ва Хитойга нисбатан қарама-қарши геосиёсий йўналишдан кетаётган Европа Иттифоқи ва Қўшма Штатлар оз бўлса-да, икки қўшни гигантнинг амбицияларини тийиб туришга имкон бермоқда, деди у Карвонсаройга.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 2 июн куни Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтган иккинчи «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» саммити чоғида Европа кенгаши раиси Шарл Мишел билан учрашди. [Вячеслав Оселедко/AFP]

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 2 июн куни Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтган иккинчи «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» саммити чоғида Европа кенгаши раиси Шарл Мишел билан учрашди. [Вячеслав Оселедко/AFP]

Ушбу жадвалда 2012 йилдан 2022 йилгача бўлган ўн йилликда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми (миллион еврода) кўрсатилган. [Карвонсарой]

Ушбу жадвалда 2012 йилдан 2022 йилгача бўлган ўн йилликда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми (миллион еврода) кўрсатилган. [Карвонсарой]

2021 йил 18 август куни Урганчда Хоразм қовунини қўлда олиб юриш учун боғлаётган ўзбек аёли. [Нажотбек Машарипов]

2021 йил 18 август куни Урганчда Хоразм қовунини қўлда олиб юриш учун боғлаётган ўзбек аёли. [Нажотбек Машарипов]

«Ушбу мувозанатловчи чора Россия ва Хитойнинг иштаҳасини жиловлайди», деди Агелеуов.

Турлича ёндашувлар

Европа Иттифоқи ва АҚШнинг Марказий Осиёда жиддий манфаатлари бор, бироқ уларнинг минтақага ёндашуви турлича, дейди «Consultations on International Policy and Economy» тадқиқот компанияси президенти Фикрет Шабанов.

Европа Иттифоқи, АҚШ ва Марказий Осиё ўртасидаги асосий туташ нуқталар – инсон ҳуқуқлари ҳимояси, демократлаштириш, барқарорлик ва хавфсизлик, шунингдек, минтақанинг умумий иқтисодий ва ижтимоий тараққиётидир, деди у Карвонсаройга.

Вашингтон хавфсизликнинг ҳарбий жиҳатлари билан шуғулланади, Европа Иттифоқи эса узоқ муддатли тараққиёт орқали хавфсизлик мақсадларини илгари суришга ҳаракат қилмоқда ва ҳар бирининг минтақада ўз савдо манфаатлари бор, дейди у.

«Бугунги кунда АҚШ ва ЕИ Марказий Осиёда асосий ташқи сиёсат ўйинчилари эмас», деди Шабанов.

«Россия хавфсизлик масалаларида «тенг давлатлар орасида биринчи» бўлишда давом этмоқда, Хитой эса иқтисодиёт ва савдо бўйича етакчи ўринни эгаллади».

«Европа Иттифоқи ва АҚШнинг Марказий Осиёга нисбатан қарашлари турлича», деди у.

АҚШ мудофаа вазирлиги (Пентагон) минтақани Яқин Шарқ ва Шимолий Африка (MENA) минтақаси, Афғонистон ва Покистонни ўз ичига олган Марказий қўмондонлик (CENTCOM) гуруҳига киритади, деди у.

«Бундан хулоса қилиш мумкинки, Вашингтон энди Марказий Осиёни постсовет макони деб ҳисобламайди ва уни Россиядан мантиқан ажратган», дейди Шабанов.

Европа эса минтақани Евросиёнинг бир қисми, узоқ қўшни ва собиқ совет ҳудуди деб ҳисоблайди, дейди у.

MENA минтақаси, Шарқий Европа ва Жанубий Кавказ билан мустаҳкам алоқалар ўрнатишга интилган Европа қўшничилик сиёсатига мувофиқ, 2007 йилда Марказий Осиё бўйича ЕИ стратегиясининг ишга туширилиши Европа Иттифоқи ташқи сиёсатида мантиқий қадам бўлди.

Бир томондан, у Шарқий Европа ва Россияда Европа Иттифоқи сиёсатининг давоми бўлса, иккинчи томондан, ўзининг молиявий воситалари ва тузилмасига асосланган мустақил сиёсий стратегиядир.

Марказий Осиёнинг ташқи сиёсати

Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатларини ўзининг «стратегик қўшнилари» деб билишини ва географик давомийлик ғоясини қўллаб-қувватлашини айтган.

Қўшма Штатлар учун бу минтақа каттароқ геосиёсий ҳисоб-китобнинг бир қисмидир.

Европа Иттифоқи стратегияси иқтисодий диверсификация ва хусусий секторни ривожлантириш, минтақадаги ички савдо ва минтақавий ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш орқали Марказий Осиёни янада барқарор ва фаровон ҳамкорлик маконига айлантиришга ёрдам беришдан иборат.

Унинг тараққиётга оид устувор йўналишлари ўсиб бораётган ва ёш аҳолининг кенгайиб бораётган эҳтиёжларини қондириш ва минтақада иқтисодий имкониятларни таъминлашга қаратилган.

«Марказий Осиёнинг табиий офатлар ва иқлим ўзгариши оқибатлари олдидаги заифлигини ҳисобга олган ҳолда, минтақавий дастурлар мамлакатларга ушбу хавфларга тайёргарлик кўриш ва уларга чора кўришга ёрдам беради», деди Шабанов.

Марказий Осиё давлатлари кўп босқичли ташқи сиёсатни амалга оширишни истамоқда, дейди душанбелик сиёсатшунос Шокир Ҳакимов Карвонсарой нашрига.

Уларнинг прагматик ёндашувини эса бошқа қудрат марказлари, хусусан, Россия ва Хитойга қарши қаратилмаган воқелик сифатида қабул қилиш лозим, деди у.

«Европа Иттифоқи, АҚШ, Япония ва Жанубий Корея кўмагисиз технологик жараёнлар, ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар ва конституциявий-ҳуқуқий ислоҳотлар ривожлана олмайди, реал иқтисодиёт жонланмайди», деди у.

Бу давлатлар «нафақат йирик молия институтлари ва кредиторларни, балки турли мақсадларга хизмат қилувчи халқаро ташкилотларни ҳам назорат қилади», деди у.

Ўзбекистон ва ЕИ

Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи етакчилари мунтазам учрашишга келишиб олдилар, навбатдаги саммитни эса 2024 йилда Тошкентда ўтказиш белгиланди.

Ўтган йилнинг ноябр ойида Мирзиёев Францияга сафар қилиб, умумий қиймати 6 миллиард евродан (6,6 миллиард доллар) ортиқ 14 та шартнома ва икки томонлама битимлар имзоланган эди.

Саммитдан кўп ўтмай, шу ойда Мирзиёев Италияга сафар қилди.

Унинг ташрифи арафасида икки давлат ўртасида умумий қиймати 9 миллиард евродан (9,8 миллиард доллар) ортиқ қатор сармоявий битимлар ва савдо шартномалари имзоланди.

Етакчилар Римда иқтисодиёт, таълим, туризм, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка оид 11 та ҳужжатни имзоладилар.

Ўзбекистон учинчи йилдирки, Марказий Осиёда Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан (ЕТТБ) энг кўп маблағ олувчи давлат бўлиб турибди.

2022 йилда ЕТТБ Марказий Осиё мамлакатидаги 26 лойиҳага салкам 900 миллион доллар сармоя киритган. Ўзбекистон билан ҳамкорлик йиллари давомида банк 128 та лойиҳага қарийб 4 миллиард евро (4,4 миллиард доллар) ажратган.

Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи давлатлари билан савдо айланмаси 2023 йил бошидан буён 70 фоизга ўсди, деб хабар қилган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг матбуот хизмати июн ойи бошида. Мамлакат иқтисодиётининг юқори технологик тармоқларида Европанинг етакчи компаниялари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари портфели 20 миллиард евродан (21,8 миллиард доллар) ошган.

Яхши имконият

Ўзбекистондаги мева-сабзавот экспорти билан шуғулланувчи катта савдо компанияси раҳбари Раҳмонберди Саламатов ўтган йили Латвия, Германия, Швеция ва Польшага икки минг тонна қовун экспорт қилган.

У АҚШ халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) Agricultural Value Chains лойиҳасида иштирок этиб экспортни диверсификация қилишга муваффақ бўлди.

«Ушбу мавсумда ЕИ давлатларига 3,5 минг тонна ўзбек қовунини экспорт қилишни режалаштирмоқдамиз», деб айтган у.

Хоразмлик фермер Мақсуд Оқмуродов 2022 йилда биринчи марта Хоразмнинг ноёб қовун туридан беш тоннасини ЕИга экспорт қилган эди.

«Европа бозори бизнинг маҳсулот учун жуда яхши имконият», дейди у Карвонсаройга.

«Менимча бизнинг ширин қовунларимиз бошқа мамлакатлардан келтирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан рақобатлаша олади», деб қўшимча қилди у. «Биз ўзимиз учун Европани очганимиз муҳим, бу йўналишда астойдил ишлашда давом этамиз.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Ўзларини ёмон кўрсатишни билганлари учун Россия билан Хитой тахсинга лойиқ. Ҳаммадан ўйинчоғини тортиб олиб нега қолганлар улар билан ўйнамаслигини тушунмайдиган боғча болаларига ўхшашади. Марказий Осиё ЕИ ва АҚШ билан дўстона муносабатларини кенгайтирмоқда, «кечирасизлар сизларнинг бемаъни мақсадарингдан кўра янги дўстларимиз билан бандмиз», дегандек бўлишди. Хавфсизлик соҳасида Россияни «тенглар қаторида биринчи» сифатида, иқтисодиёт ва савдода Хитойни етакчи сифатида кўрсатиш билан уларнинг таъсирига тушмаслик, аслида уларнинг дипломатик маҳоратидан далолат беради. Худдики, геосиёсий сериалда Россия ва Хитой доим ёмон қаҳрамонлар ролида улар эса супер юодузлардек. Бу ҳақиқатда кулгули.

Жавоб бериш

Россиянинг қисмати Россия жанговор кемасидек бўлади.

Жавоб бериш

Марказий Осиёдаги биродарларимиз, опа-сингилларимизга омад тилайман. Мен яқинда ўламан, менинг руҳим сизлар билан бирга бўлади, зўравонликдан эркинликка чиқинг.

Жавоб бериш