Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

Россиядаги меҳнат мигрантлари Украинадаги урушга бориш учун армия билан шартнома имзолашга мажбурланмоқда

Рустам Темиров

Марказий осиёликлар Африка, Сурия ва Украинадаги жанговар ҳаракатлари билан танилган Вагнер гуруҳи ёлловчиларининг нишонига айланмоқда. Чапдаги сохта эълон Марказий осиёликларни Россияда беозор кўринадиган қўриқчи бўлиб ишлашга ундайди. Ўнгдаги матнда эса бу каби иш изловчиларга «Вагнер гуруҳи» ёлланма аскари сифатида Украинада хавфлироқ ишга жойлашиш учун қандай ариза бериш кераклиги ҳақидаги кўрсатмалар мавжуд. [Карвонсарой]

Марказий осиёликлар Африка, Сурия ва Украинадаги жанговар ҳаракатлари билан танилган Вагнер гуруҳи ёлловчиларининг нишонига айланмоқда. Чапдаги сохта эълон Марказий осиёликларни Россияда беозор кўринадиган қўриқчи бўлиб ишлашга ундайди. Ўнгдаги матнда эса бу каби иш изловчиларга «Вагнер гуруҳи» ёлланма аскари сифатида Украинада хавфлироқ ишга жойлашиш учун қандай ариза бериш кераклиги ҳақидаги кўрсатмалар мавжуд. [Карвонсарой]

ТОШКЕНТ – Россиянинг меҳнат мигрантларини таъқиб қилиши сўнгги ойларда янгича тус олмоқда, улардан айримлари ўйлаб топилган баҳоналар билан Москва кўчаларидан олиб кетилиб, Украинадаги урушга жўнатилмоқда, дейди мигрантлар ва расмийлар.

Улар орасида Москвада курьер бўлиб ишлайдиган 35 ёшли Суннат ҳам бор – У Карвонсаройга уч ой ичида икки марта полиция томонидан қўлга олинганини, бироқ ҳозиргача Украинага боришдан қутулиб қолганини айтган.

Ўз шахсини ҳимоя қилиш мақсадида исминигина ошкор қилган Суннат Россияга уч йил аввал келганини айтади. Ҳужжатлари жойида бўлса-да, Россия полицияси уни ҳар сафар тўхтатганида ҳужжатларда муаммо борлигини иддао қилган.

Ҳар сафар унга 5000 рубл (51 АҚШ доллари) жарима солишган ва агар пулни тўламаса, полиция идорасига олиб кетиш билан қўрқитишган.

20 октябр куни Москва метросида ўзбек мигрантларининг ҳужжатларини текшираётган полициячилар. [Даниил Каримов]

20 октябр куни Москва метросида ўзбек мигрантларининг ҳужжатларини текшираётган полициячилар. [Даниил Каримов]

24 июл куни Украинанинг Тошкентдаги элчихонаси (4 августда олинган сурат) ўз сайтида Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилиб, уларни Россиянинг Украинага қарши урушида қатнашмасликка ва Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларига бормасликка чақирган. [Юсуф Куркчи]

24 июл куни Украинанинг Тошкентдаги элчихонаси (4 августда олинган сурат) ўз сайтида Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилиб, уларни Россиянинг Украинага қарши урушида қатнашмасликка ва Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларига бормасликка чақирган. [Юсуф Куркчи]

«Июл бошида мени полиция идорасига олиб кетишди ва олдимга Россия армиясининг шартномасини қўйишди», дейди Суннат.

«Улар мендан имзо қўйишни ва Украинага боришни сўрашди.»

«У ерда уч ой бўлишим ва уйга кўп пул билан қайтишимни, Россия фуқаролигини олишим мумкинлигини айтишди», дейди у.

Москвадаги юрист Юлдуз Отаниязова Карвонсаройга полиция меҳнат мигрантлари билан қандай муомала қилишидан хабардор эканини айтади.

«Тергов изоляторларида мигрантлар учун чидаб бўлмас шароитлар яратилган», дейди у. «Уларга овқатланишга, сув ичишга ва ҳожатхонадан фойдаланишга рухсат беришмайди.»

Россиялик соқчилар узоқ муддатга қамалганларга меҳнат мигрантлари «махсус ҳарбий операцияга» қўшилиш тўғрисидаги ихтиёрий шартномани имзоламагунича уларга нисбатан зўравонлик давом этишини айтган.

«Кейинги босқич«200-юк» [тобутда қайтиб келиш]», деб айтган Отаниязова.

Ўзбекистонлик фуқароларни огоҳлантириш

22 июл куни Украина бош ҳарбий штаби эълон қилган хабарига кўра, Украинанинг Россия тарафидан эгаллаб олинган ҳудудларида ўзбекистонлик фуқароларнинг ноқонуний тарзда қурувчи бўлиб ишлаётгани қайд этилган.

«Вақтинча босиб олинган Донецк вилояти Горловкада жойлашган Россия босқинчилари бўлинмаларида Ўзбекистон фуқаролари борлиги аниқланди», дейилади хабарда.

«Бу шахслар Мариуполга қурилиш ишлари учун келишган. Етиб келганларидан кейин уларнинг паспортлари олиб қўйилган, босқинчи аскарларнинг омборхоналарига кўнгиллилар сифатида олиб борилган.»

24 июл куни Тошкентдаги Украина элчихонаси ўз веб-cайти Ўзбекистон фуқаролари учун эълон жойлаштириб, уларни Россиянинг Украинага қарши урушда иштирок этмасликка, Украинанинг Россия тарафидан босиб олинган ҳудудларига бормасликка чақирди.

Элчихонага кўра, Россия Украинадаги урушда кўплаб аскарларини йўқотгани сабаб, Украинада жанг қилиш учун хорижликларни ёллашга уринмоқда.

«Украинага қарши қуролли тажовузда иштирок этган хорижлик фуқаролар жиноий тартибда таъқиб қилинади ҳамда Украина қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ жавобгарликка тортилади», дейилади элчихона хабарида.

«Россияда қолиш хавфли»

Июн ойи ўрталарида BBC рус хизмати Украинада Россия қуролли кучлар сафида жанг қилиш учун ёлланган Россия қамоқхоналаридаги Марказий Осиё давлатларининг фуқаролари ҳақида суриштирув ҳисоботини чоп этган эди.

Ҳисоботга кўра, бу шахслардан 93 таси жангда ҳалок бўлган. Улардан 34 таси ўзбекистонлик бўлган. Қолганлари Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари бўлишган.

Уларнинг ҳаммаси Россияда ишлаган ва турли сабаблар билан ҳибсга олинган, у ерда Россиянинг Вагнер жангари гуруҳи томонидан ёлланган.

Ўзбекистон уруш ҳудудидан узоқда бўлса ҳам, унинг айрим фуқаролари жанг майдонига бориб қолишган, у ерга вайрон бўлган инфратузилмани тиклаш, хандақ қазиш ва жангарилик қилиш учун юборилганлар.

Мигрант ишчиларнинг кўпчилиги рус тилини билмайди ва қонунлардан бехабар, деб айтган ўзбекистонлик ҳуқуқбон Валентина Чупик Карвонсарой нашрига.

«Россия Мудофаа вазирлиги билан тузилган шартнома тафсилотларини тушунмаган меҳнат муҳожирлари қурилиш ишларини бажариш учун деб ўйлаб, унга имзо қўйишади», дейди Чупик.

«Кейин ўша жойда уларнинг паспортлари олиб қўйилади ва жанг майдонига олиб кетилади», дейди у.

Ўзбекистонлик курьер Суннат Россия полицияси билан сўнгги юзлашувдан сўнг Москва полиция бўлимида икки соат ушлаб турилган. У адвокат талаб қилиб, шартномани имзолашдан бош тортгач, полиция уни қўйиб юборишга мажбур бўлган.

«Россияда қолиш жуда хавфли бўлиб қолмоқда», деб айтган Суннат кўнгилсизликлардан кейин.

«Полиция ходимлари жуда расво ишларни қилишади, кўплаб ватандошларим уларни Украинага ҳарбий шартнома тузишга мажбурлашаётганидан шикоят қилишяпти», деб айтган у. «Қишга яқин турмуш ўртоғим билан ватанимизга қайтиш ниятидамиз.»

Россиядаги ўзбекларни ҳимоя қилиш

25 июл куни Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Россияда вақтинча ишлаётган Ўзбекистон фуқароларини жанговар ҳудудларда ишламасликка, Россия «махсус ҳарбий операция» деб атайдиган урушда қатнашмасликка чақирган.

Агентликнинг таъкидлашича, Ўзбекистон фуқароси хорижий давлатнинг ҳарбий кучлари ёки хавфсизлик хизмати, милиция ёки ҳарбий суд органи ёхуд шунга ўхшаш бошқа органига хизмат қилиш учун ёлланса, қонун ҳужжатларига мувофиқ жазоланиши мумкин.

Бу ишлар учун жаримадан тортиб уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, ёллаш учун эса беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланиши мумкин.

Ўзбекистонлик журналист Тимур Йўлдошев меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг тақдири ҳақида тез-тез ёзиб туради ҳамда уларнинг муаммолари билан яқиндан таниш.

«Ўзбекистон ҳукумати Россиядаги фуқароларини ҳимоя қилишда янада фаол бўлиши керак», дейди Йўлдошев Карвонсаройга.

«Украинадаги вазият борасида нейтрал қолиш ўзбекистонликларни Украина ҳудудига жўнатишдан сақлаб қола олмайди», деб айтган у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россия шу қадар тубанликка юз тутдики, Украинадаги уруш учун меҳнат мигрантларини ёллашга мажбур бўлмоқда. Нақадар шармандали ва жирканч ҳолат. Бу шунчаки ҳимоясиз одамларни манипуляция ва эксплуатация қилишгина эмас, балки ўзини супер қудратли давлат деб атаган мамлакатнинг чорасиз ва аянчли қароридир. Бундай усулларни қўллаш ҳозирги режимнинг ахлоқий инқирозда эканлиги ва агар ўз мақсадлари йўлида ҳар қандай инсонийлик меъёрларини бузишга тайёрлигидан далолат беради.

Жавоб бериш

Бу чўчқаларни ўз квартираларингизга кўпроқ киритинглар, кўпроқ ижарага беринглар. Йигитларимизни нацист Германиясидек каби таҳқирлашмоқда. Бу нацистларнинг қилмишига яраша чоралар кўриш керак.

Жавоб бериш